Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни расо айлаб, Ўз ҳузуридан бўладиган қаттиқ азобдан огоҳлантириш ва яхши амаллар қиладиган мўминларга гўзал ажр борлиги ҳақида хушхабар бериш учун (нозил қилди).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎзларининг ҳам, ота-боболарининг ҳам бу ҳақда ҳеч қандай илми йўқ. Оғизларидан чиқаётган сўз нақадар оғир. Улар фақат ёлғон гапиряптилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚайси бирлари яхшироқ амал қилишларини синаб кўриш учун Биз ер юзидаги нарсаларни унга зийнат-безак қилиб бердик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз сизга уларнинг аҳволи ҳақида рўй-рост қисса қилиб беряпмиз. Улар Парвардигорларига иймон келтирган йигитлардир ва Биз уларга ҳидоятни зиёда қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Анави қавмимиз Уни қўйиб, (бошқаларни) илоҳ қилиб олдилар. Уларга бирон очиқ ҳужжатни келтирганларида эди. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган одамдан ҳам золимроқ ким бор?»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМодомики, улардан ҳам, улар ибодат қилаётган Аллоҳдан бошқа маъбудлардан ҳам юз ўгирган экансизлар, бас, ғордан паноҳ изланглар. (Шунда) Парвардигорингиз сизларга раҳматини кенг қилиб беради ва сизларга ишларингизда қулайлик яратиб беради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўрасанки, қуёш чиққан пайтида ғорнинг ўнг томонидан ўтади. Ботган пайтида эса чап тарафидан қиялаб ўтади. Улар эса ғорнинг кенг жойидадирлар. Бу Аллоҳнинг оятларидандир. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, ўша ҳидоят топгандир. Кимни адаштириб қўйган бўлса, бас, унга бирон дўсти муршид топа олмассан.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни уйғоқ, деб ўйлайсан. Улар эса уйқудадирлар. Уларни ўнг ва чап тарафларига ағдариб турамиз. Итлари эса оёқларини чўзиб остонада ётади. Уларнинг устидан чиқиб қолсанг, қўрқувга тўлиб, ортингга қочган бўлар эдинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎзаро бир-бирларидан сўрашлари учун уларни мана шундай уйғотдик. Улардан бири деди: «Қанча турдинглар?» Дедилар: «Бир кун ё ярим кун». Дедилар: «Қанча турганингизни Парвардигорингиз билгувчироқ. Бирингизни мана шу пулингиз билан шаҳарга юборинглар. У қарасин ва қайси таом пок бўлса, ундан бир ризқ-насиба олиб келсин. Эҳтиёт бўлсин. Сизларни ҳеч кимга сездириб қўймасин».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар улар сизларни билиб қолсалар, тошбўрон қилиб юборадилар ёки ўзларининг динларига қайтарадилар. Шу иш бўлса, ҳеч қачон нажот топмассизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунингдек, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ экани ва Қиёмат куни бўлишида ҳам ҳеч қандай шубҳа йўқлигини билишлари учун уларни хабардор қилиб қўйдик. Ўшанда улар ўзаро улар ҳақида талашиб-тортишардилар. Дедилар: «Уларнинг устига бир бино барпо қилинглар. Уларни Парвардигорлари билгувчироқдир». Уларнинг ишига ҳукмрон бўлганлар эса: «Албатта, уларнинг устига бир масжид қуриб олурмиз», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲали улар: «Учтадирлар, тўртинчилари итларидир», десалар, айримлари: «Бештадирлар, олтинчилари итларидир», дея ғайбга тош отадилар. Яна: «Еттитадирлар ва саккизинчилари итларидир», ҳам дейдилар. Айтинг: «Уларнинг сонини Парвардигорим билгувчироқ. Уларни жуда озчилик билур». Бас, улар ҳақида фақат очиқ тортишинг. Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво сўраманг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМагар «Аллоҳ хоҳласа», деб айтинг. Унутган пайтингизда Парвардигорингизни эсланг ва шундай денг: «Шоядки, Парвардигорим мени бундан ҳам яқинроқ йўлга йўллаб қўйса».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорларига Унинг Юзини истаб, кечаю кундуз дуо қиладиган зотлар билан бирга бўлишда матонатли бўлинг. Дунё ҳаётининг зеб-зийнатига учиб, улардан кўзларингизни бурманг. Шундай кимсалар борки, уларнинг қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйганмиз. Улар ҳавойи-нафсларига эргашадилар ва уларнинг иши (ҳамма нарсани) зое қилишдир. Сиз уларга итоат этманг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган ва яхши ишлар қилган зотларга келсак, албатта, Биз чиройли амаллар қилган кишиларнинг савобини зое қилмасмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар учун остларидан анҳорлар оқиб ўтадиган абадий жаннатлар бордир. У ерда олтиндан бўлган билагузуклар билан безанурлар ва ярқираб турадиган шойи либослар кийиб, сўриларда ястаниб ўтирурлар. Нақадар яхши мукофот! Нақадар гўзал жой!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга икки кишини мисол қилиб келтиринг. Улардан бирига узумзорлардан иборат икки боғни бердик. Атрофини хурмолар билан ўрадик. Ораларини эса экинзор қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг мол-давлати ҳам бор эди. Бас, шериги билан гаплашар экан, унга деди: «Сендан кўра мол-давлатим кўпроқ, одамларим эса кучлироқ».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Қиёмат ҳам қоим бўлмайди, деб ўйлайман. Парвардигоримга қайтарилсам, бундан ҳам яхшироқ оқибатни топаман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШериги у билан гаплашиб деди: «Сени тупроқдан, кейин нутфадан яратган, ундан кейин эса сени расо одам қилган Зотга куфр келтирдингми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБоғингга кирган пайтингда: «Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), Аллоҳнинг мададисиз ҳеч бир куч-қувват йўқдир», деганингда эди. Мени ўзингдан кўра мол-давлат ва фарзанд жиҳатидан кам кўраётган бўлсанг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШоядки, Парвардигорим менга сенинг боғингдан ҳам яхшироғини берар. Унга (сенинг боғингга) эса осмондан бир офат юборар ва у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ ерда ҳокимият Ҳақ (таолоники) Аллоҳникидир. У савоб беришда ҳам энг яхши Зотдир, оқибатни белгилашда ҳам энг яхши Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга дунё ҳаётини мисол қилиб келтиринг. У Биз осмондан ёғдирган сув кабидирки, у туфайли ердан ҳар хил ўсимликлар униб, кейин улар яна шамол учириб кетадиган хашакка айландилар. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМол-мулк, бола-чақа шу дунё ҳаётининг безагидир. Парвардигорингиз ҳузурида эса боқий қолгувчи яхши амаллар савоб жиҳатидан ҳам яхшироқдир, орзу қилиш жиҳатидан ҳам яхшироқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг! Фаришталарга, Одамга сажда қилингиз, деганимизда (ҳаммалари) сажда қилдилар. Фақат Иблисгина (сажда қилмади). У жинлар тоифасидан эди. Парвардигорининг фармонига қарши чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб, ўшани ва унинг зурриётини дўст тутасизларми? Ахир улар сизларга душман-ку. Бу золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмонлару ернинг яратилишига ҳам, ўзларининг яратилишига ҳам уларни гувоҳ қилган эмасман. Адаштирувчиларни Ўзимга ёрдамчи қилиб олган эмасман.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Аллоҳ): «Менинг шерикларим, деб ўйлаган (бут)ларингизни чақиринглар», деган кунда улар чақирдилар, бас, (бутлари) уларга жавоб бермади. Уларнинг орасида бир ҳалокат чоҳини пайдо қилиб қўйганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамларга ҳидоят келган пайтда уларнинг иймон келтиришларига ва Парвардигорларидан мағфират сўрашларига фақатгина уларга олдингиларнинг суннати келиши ёки уларга очиқ азоб келиши монелик қилди, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорининг оятлари эслатилиб турганда улардан юз ўгирган ва ўз қўли билан қилган қилмишларини унутган кимсадан ҳам золимроқ ким бор? Биз уларнинг қалбларига парда тутдик, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Энди улар англамайдилар, (эшитмайдилар). Уларни ҳидоятга чақирсангиз, ҳеч қачон ҳидоят топмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз Кечиримли, Раҳмли Зотдир. Уларни қилган ишларига яраша жазолаганида уларга азобни тезлаштирган бўларди. Лекин улар учун ваъда қилинган кун борки, у кунда (Аллоҳ)дан ўзга паноҳ топа олмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАнави шаҳарларни ҳам зулм қилганларидан кейин ҳалок қилганмиз. Уларни ҳалок қилиш учун аниқ бир вақтни белгилаб қўйганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Кўрмайсизми, ўша тошга қўнган пайтимизда балиқни унутибман. Уни айтишни менга фақат шайтонгина эсимдан чиқарди. У ажиб бир тарзда денгизга қараб йўл олганди».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, Бизнинг бандаларимиздан бир бандани топдиларки, Биз унга Ўз ҳузуримиздан бир раҳмат ато этганмиз ва Ўз тарафимиздан бир илм берганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИккиси йўлга тушдилар. Бир кемага минишгач, (Хизр) уни тешиб қўйди. (Мусо) деди: «Одамларини чўктириб юбориш учун тешдингми? Нотўғри иш қилдинг».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯна йўлга тушдилар. Бир болага дуч келишгач, (Хизр) уни ўлдирди. (Мусо) деди: «Бир бегуноҳ жонни ўлдирдинг-ку. Жуда ёмон иш қилдинг».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Бундан кейин бирон нарса ҳақида сўрасам, мени ўзингга ҳамроҳ қилма. Мен тарафимдан (бўлган) узрни охирига етказган бўласан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯна йўлга тушдилар. Бир шаҳарга келиб, аҳолисидан егулик сўрадилар. Аҳоли уларни меҳмон қилишдан бош тортди. Ўша ерда йиқилиб кетай деб қолган бир деворга дуч келдилар. (Хизр) уни тиклаб қўйди. (Мусо) деди: «Истаганингда шу иш учун ҳақ олган бўлардинг».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Мана шу сен билан менинг ажралишимиздир. Энди сенга сен сабр қила олмаган ишларнинг таъвилини айтиб бераман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Мен уни айбли қилиб қўймоқчи бўлдим. (Чунки) уларнинг ортида бир подшоҳ бўлиб, у ҳар бир кемани тортиб олар эди».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики эди. Унинг остида уларга тегишли хазина бор эди. Уларнинг оталари солиҳ эди. Парвардигоринг улар балоғатга етиб, Парвардигорингнинг марҳамати ила хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Мен бу ишни ўзимча қилмадим. Сен тоқат қила олмаган ишларнинг таъвили мана шу».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚуёш ботадиган жойга келгач, унинг бир лойқа булоққа ботаётганини кўрди ва у ерда бир қавмни учратиб қолди. Дедик: «Эй Зулқарнайн, ё азоблайсан ёки улар билан яхши муомала қиласан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Ким зулм қилган бўлса, уни азоблармиз. Кейин у Парвардигорига қайтарилур. Бас, У Зот ҳам уни қаттиқ азоблар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Иймон келтириб, яхши амал қилган киши учун эса гўзал мукофот бордир. Биз ҳам унга ишимиздан осонини айтурмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚуёш чиқадиган тарафга етиб борганида уни бир қавм устига нур сочаётганини кўрди. Қавмки, Биз улар учун қуёшдан (тўсадиган) бирон парда қилмаганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Эй Зулқарнайн, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилувчилардир. Сенга бир ҳақ берсак, биз билан уларнинг орасига бир тўсиқ қуриб берасанми?»
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Менга темир парчаларини келтиринг». Икки тоғ билан баробар бўлгач: «Энди дам уринглар», деди. Уни ўтга айлантирганидан кейин эса: «Менга эритилган мис ҳам олиб келинглар, унинг устидан қуюрман», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Бу Парвардигорим тарафидан бўлган бир раҳматдир. Парвардигоримнинг ваъдаси келганида уни (бузиб) ер билан битта қилиб қўюр. Парвардигоримнинг ваъдаси ҳақдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎша куни уларни бир-бирларига аралашиб, эсанкираб қолган ҳолларида ташлаб қўйдик. Сур чалинди ва уларнинг ҳаммасини жамладик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирган кимсалар Мени қўйиб, бандаларимни дўст (паноҳ) тутишни ўйлаб қолдиларми? Биз жаҳаннамни кофирлар учун маскан қилиб қўйганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ҳаракатлари шу дунё ҳаётининг ўзидаёқ зое бўлиб кетган-у, ўзларини эса яхши ишларни қилаётган одамлар, деб ўйлайдиган кимсалардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлари ҳамда оятларим ва пайғамбарларимни масхара қилганлари учун уларнинг жазоси жаҳаннамдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Парвардигоримнинг калималари учун денгиз бир сиёҳ бўлиб, яна ўшанча сиёҳ келтирсак ҳам Парвардигоримнинг калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолган бўларди».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Мен ҳам сизлар каби бир инсонман. Менга ваҳий қилинмоқдаки, илоҳингиз битта илоҳдир. Ким Парвардигорига рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишида (У Зотга) ҳеч кимни шерик қилмасин».