وَيَوْمَ يَقُولُ نَادُوا۟ شُرَكَآءِىَ ٱلَّذِينَ زَعَمْتُمْ فَدَعَوْهُمْ فَلَمْ يَسْتَجِيبُوا۟ لَهُمْ وَجَعَلْنَا بَيْنَهُم مَّوْبِقًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Аллоҳ): «Менинг шерикларим, деб ўйлаган (бут)ларингизни чақиринглар», деган кунда улар чақирдилар, бас, (бутлари) уларга жавоб бермади. Уларнинг орасида бир ҳалокат чоҳини пайдо қилиб қўйганмиз.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour52. У Кунда (Қиёмат қойим бўлганида, Аллоҳ): «Сизлар Менинг шерикларим деб ўйлаган бутларингизни) чақирингиз», дер. Бас, (мушриклар) уларни чорлаганларида, (улар) жавоб қила олмайдилар. (Чунки) Биз уларнинг ўрталарида ҳалокат чоҳини (дўзахни) пайдо қилиб қўйгандирмиз.