Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБандасини тунда Масжидул-Ҳаромдан Биз атрофини баракали қилиб қўйган Масжидул-Ақсо сари сайр қилдирган Зот ҳар қандай нуқсондан Покдир. Унга оятларимиздан (айримларини) кўрсатиш учун (шундай қилдик). Албатта, У Эшитгувчи, Кўргувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Биз Нуҳ билан бирга қутқарган кишиларнинг зурриётлари, (Нуҳ йўлидан боринглар). У ҳар доим шукр қилувчи банда бўлганди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКитобда Бани Исроилга шундай хабар бергандик: «Албатта, ер юзида икки марта бузғунчилик қилиб, ортиқ даражада ҳаддингиздан ошасизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан бирининг вақти келганда устингизга жуда кучли бандаларимизни юбордик. Улар ҳовли-жойларни оралаб юрдилар. Бу қилиниши муқаррар бўлган ваъда эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин сизларни уларнинг устидан яна қайта ғолиб қилдик ҳамда сизларга мол-давлат ва болалар билан мадад бериб, сонингизни кўпайтирдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШоядки, Парвардигорингиз сизларга раҳм этса. Агар қайтадиган бўлсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Жаҳаннамни кофирларга зиндон қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБу Қуръон энг тўғри йўлга бошлайди ва яхши амаллар қиладиган мўминларга улар учун катта савоб борлиги ҳақида хушхабар беради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКеча ва кундузни икки белги қилдик. Кеча белгисини қоронғу айладик. Кундуз белгисини эса ёруғ қилдик. Токи Парвардигорингиздан фазл умид қилинг, йиллар саноғини ва ҳисобни билинг. Ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир инсоннинг қилган амалларини бўйнига илиб қўйганмиз. Қиёмат куни унга бир китоб қилиб чиқарамиз. (Китоб) унга очилган ҳолда рўбарў бўлур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим ҳидоят топса, ўзининг фойдасига топади. Ким адашса, ўзининг зарарига адашади. Бир кўтарувчи бошқанинг юкини кўтармайди. То бир пайғамбар юбормай туриб, азоблагувчи бўлмадик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБир шаҳарни ҳалок қилишни истасак, унинг бойларига (бўйсунишни) буюрдик. Улар эса итоатсизлик қилдилар. Шу билан улар устига Сўз (азоб) ҳақ бўлди. Бас, уларни парча-парча қилиб юбордик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterНуҳдан кейин ҳам қанча асрларни (авлодларни) ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиб, уларни кўриб туришда Парвардигорингизнинг Ўзи кифоя қилгай.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим шу дунёни истаса, Ўзимиз истаган одамга Ўзимиз истаган нарсани шу дунёда берурмиз. Кейин унга жаҳаннамни тайин қилурмиз. Унга хор бўлган, қувилган ҳолда кирур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим охиратни кўзлаб, мўмин бўлгани ҳолда унинг учун ҳаракат қилса, ана ўшаларнинг саъй-ҳаракатлари мақбул бўлур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз дилларингизда нима борлигини яхши билгувчидир. Агар солиҳлар бўлсангизлар, бас, албатта, У тавба қилгувчилар учун Мағфиратли Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг, уни бир йўла очиб ҳам юборманг. Тағин маломатга қолиб, надомат қилиб ўтириб қолманг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Парвардигорингиз Ўзи истаган одамга ризқни кенг қилиб беради ёки танг қилади. Албатта, У бандаларидан Хабардор ва уларни Кўргувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБолаларингизни камбағалликдан қўрқиб ўлдирманглар. Уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш катта хато бўлган.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕтим то балоғатга етгунига қадар унинг молига энг гўзал йўл билангина яқинлашинглар. Аҳдга вафо қилинглар. Аҳд ўта масъулиятли ишдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎлчаган пайтингизда тўла ўлчанглар ва тўғри тарози билан тортинглар. Мана шу энг яхши ва оқибати гўзал ишдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБулар сизга Парвардигорингиз ваҳий қилган ҳикматдан айримларидир. Аллоҳга бошқа бир илоҳни шерик қилма. Тағин маломатга учраган ва қувилган ҳолда жаҳаннамга ташланиб қолмагин.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Агар улар ўйлаганидек, Ундан бошқа илоҳлар ҳам бўлганида улар Арш соҳибига йўл излаган бўлардилар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Зотга етти осмон, ер ва улардаги ҳамма тасбеҳ айтади. У Зотга ҳамд, тасбеҳ айтмайдиган бирон мавжудот йўқ. Лекин сизлар уларнинг тасбеҳ айтишларини англамайсизлар. У Ҳалим ва Мағфиратли Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз уларнинг сизга қулоқ солаётган пайтларида нима сабабдан тинглаётганларини ҳам, ўзаро пичирлашаётганларини ҳам, золимлари: «Сизлар бир сеҳрланган одамга эргашяпсизлар, холос», деяётганларини ҳам яхши билурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center"Ёки кўнгилларингизда катта кўринган бирон махлуқ бўлиб олинг». Айтадилар: «Бизни ким қайта тирилтиради?» Айтинг: «Сизларни дастлаб яратган Зот». Шунда сизга бошларини сарак-сарак қилиб дейдилар: «У қачон бўлади?» Айтинг: «Зора, яқинда бўлиб қолса».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларни чақирадиган кунда У Зотга ҳамд айтиш билан жавоб берурсизлар ва жуда озгинагина турганларингизни ўйлаб қолурсизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБандаларимга айтингки, энг гўзал сўзларни айтсинлар. Шайтон уларнинг орасини бузиб туради. Албатта, шайтон инсон учун очиқ душман бўлган.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларни Парвардигорингиз жуда яхши билгувчидир. Хоҳласа, сизларга раҳм қилади, хоҳласа, сизларни азоблайди. Биз сизни уларга вакил қилиб юбормадик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «У Зотдан бошқа ўзингиз даъво қилаётган (худоларингизни) чақиринглар. Улар сизлардан зарарни арита олмайдилар, бошқа тарафга буриб ҳам юбора олмайдилар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар илтижо қилаётган ўша (худолари ҳам аслида) Парвардигорга қайси бири яқинроқ бўлишга восита излайдилар ва У Зотнинг раҳматидан умидвор бўладилар, азобидан қўрқадилар. Парвардигорингизнинг азоби эҳтиёт бўлиниши керак бўлган ишдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз одамларни иҳота қилиб олган, деганимизни эсланг. Биз сизга кўрсатган туш ҳам, Қуръондаги лаънатланган дарахт ҳам одамлар учун бир синов, холос. Уларни огоҳлантираверамиз. Улар эса янада каттароқ туғён қилаверадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДенгизда сизларга бирон фалокат келса, ўша илтижо қилиб юрган бутларингиз хаёлингизга ҳам келмади. Фақат У (Аллоҳгина эсингларга келди). Сизларга нажот бериб, қуруқликка олиб чиқиб қўйганидан кейин эса яна юз ўгирдинглар. Инсон зоти ўзи нонкўрдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларни қуруқлик тарафида ҳам ерга юттириб юборишидан ёки устингизга тош ёғдиришидан, кейин эса ўзингизга бирон вакил тополмай қолишингиздан хотиржаммисиз?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Биз Одам болаларини азизу мукаррам қилдик ва уларни қуруқлигу денгизда (от-улов ва кемаларга) чиқариб қўйдик ҳамда уларни пок нарсалардан ризқлантирдик ва Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг! У кунда Биз ҳамма одамларни ўзларининг пешволари билан чақирамиз. Кимга китоби ўнг қўлидан берилса, ана ўшалар китобини ўқийдилар ва заррача зулм қилинмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБизнинг шаънимизга (ваҳийдан) ўзга нарсаларни тўқиб чиқаришингиз учун Биз сизга ваҳий қилган йўлдан оздириб юборишларига оз қолди. Шундай қилганингизда сизни дўст тутган бўлардилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШундай бўлганида сизга ҳаётнинг ҳам, ўлимнинг ҳам (азобини) икки ҳисса қилиб тоттирган бўлар эдик. Кейин эса ўзингизга Бизга қарши бирон мададкорни топа олмас эдингиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизни бу ердан чиқариб юбориш учун безовта қилишларига сал қолди. Шундай бўлганида ўзлари ҳам орқангизда бирозгина қолган бўлардилар, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКечанинг бир қисмида таҳажжуд учун туринг. Ўзингизга бир нафл бўлади. Шоядки, Парвардигорингиз сизни мақтовга арзирли бир мақомда тирилтирса!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Парвардигорим, менинг кириш жойларимни ҳам, чиқиш жойларимни ҳам Ўзингнинг тоатинг ва ризолигинг йўлида қилгин! Мен учун Ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қувват ато эт!"
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқа нарсани зиёда қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар хоҳласак, сизга ваҳий қилган нарсамизни кетказурмиз. Кейин сиз ўзингиз учун Бизга қарши бирон вакил топа олмассиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФақат Парвардигорингиз тарафидан бўлган бир марҳаматгина (бу ишни) истисно қилур. У Зотнинг сизга бўлган фазли каттадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, бу Қуръонда одамларга ҳар бир мисолни баён қилдик. Лекин одамларнинг кўплари бош тортиб, фақат куфрнигина (танладилар).
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Ёки сенинг хурмозору узумзорлардан иборат бир боғинг бўлиб, улар орасидан анҳорларни оқизиб қўймагунингча».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Ёки устимизга осмонни ўзинг даъво қилганингдек, парча-парча қилиб туширмагунингча. Ёки Аллоҳ ва фаришталарни ёнимизга олиб келмагунингча».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center"Ёки сенинг олтиндан бўлган бир уйинг бўлмагунича. Ёки осмонга кўтарилмагунингча. То бизга ўзимиз ўқийдиган бир китоб олиб тушмас экансан, кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз”. Айтинг: «Парвардигорим ҳар қандай нуқсондан пок. Мен бор-йўғи бир инсон пайғамбарман, холос».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Мен билан сизларнинг ўртамизда гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоя қилур. Албатта, У бандаларидан Хабардор, уларни кўриб турувчи Зотдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгандир. Кимни адаштирса, бас, унинг учун Аллоҳдан ўзга дўстлар топа олмассиз. Уларни Қиёмат куни юзтубан, кўр, соқов ва кар ҳолларида йиғамиз. Уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. Ўти сусайгани сайин баттар алангалатиб турамиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмонлару ерни яратган Аллоҳ уларнинг ўхшашини яратишга ҳам қодир эканини кўрмадиларми? Улар учун аниқ бир муддатни белгилаб қўйган. Лекин золимлар куфрдан бошқасига кўнмадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Анавиларни далил-ҳужжатлар қилиб осмонлару ернинг Парвардигоригина нозил қилганини яхши биласан. Мен ўйлайманки, эй Фиръавн, сен аниқ ҳалок қилингувчисан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Сизни фақат хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳ деб чақиринглар ёки Раҳмон деб чақиринглар. Қайси бир номини айтиб чақирсангиз ҳам (бўлаверади). Унинг гўзал номлари бордир. Намозингизни ўта баланд овоз билан ҳам, ўта паст овоз билан ҳам адо этманг. Шуларнинг ўртасидаги бир йўлни тутинг».