وَتَرَى ٱلشَّمْسَ إِذَا طَلَعَت تَّزَٰوَرُ عَن كَهْفِهِمْ ذَاتَ ٱلْيَمِينِ وَإِذَا غَرَبَت تَّقْرِضُهُمْ ذَاتَ ٱلشِّمَالِ وَهُمْ فِى فَجْوَةٍ مِّنْهُ ذَٰلِكَ مِنْ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ مَن يَهْدِ ٱللَّهُ فَهُوَ ٱلْمُهْتَدِ وَمَن يُضْلِلْ فَلَن تَجِدَ لَهُۥ وَلِيًّا مُّرْشِدًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўрасанки, қуёш чиққан пайтида ғорнинг ўнг томонидан ўтади. Ботган пайтида эса чап тарафидан қиялаб ўтади. Улар эса ғорнинг кенг жойидадирлар. Бу Аллоҳнинг оятларидандир. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, ўша ҳидоят топгандир. Кимни адаштириб қўйган бўлса, бас, унга бирон дўсти муршид топа олмассан.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour17. Қуёш чиқишда уларнинг ғорларидан ўнг тарафдан ўтиб кетганини, ботишда эса улардан сўл томонга йироқлашиб кетганини (чиқишда ҳам, ботишда ҳам уларни қиздириб, уйқу-оромларини бузмаганини), улар эса (ғор)нинг тўрида эканликларини кўрурсан. Бу ҳам Аллоҳнинг оят-мўъжизаларидан (биридир). Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, ўшагина ҳидоят топгувчидир. Кимни йўлдан оздирса, бас, унинг учун Тўғри Йўлга йўллагувчи бирон дўст топа олмассан.