وَرَبَطْنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ إِذْ قَامُوا۟ فَقَالُوا۟ رَبُّنَا رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ لَن نَّدْعُوَا۟ مِن دُونِهِۦٓ إِلَٰهًا لَّقَدْ قُلْنَآ إِذًا شَطَطًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Шунда улар туриб дедилар: «Парвардигоримиз осмонлару ернинг парвардигоридир. Ундан ўзга бирон илоҳга ҳеч қачон дуо қилмасмиз. Акс ҳолда, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour14. Биз уларнинг дилларини (иймонларини) қувватлантирдик — ўшанда улар (золим шоҳ қаршисида) туриб дедилар: «Бизнинг Парвардигоримиз осмонлар ва Ернинг Парвардигоридир. Бизлар Ундан ўзга бирон «илоҳ»га ҳаргиз илтижо қилмаймиз. Акс ҳолда, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.