Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Ўлжалар Аллоҳ ва Пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ораларингизни ислоҳ этингиз! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига бўйсунингиз!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterХудди ўзлари кўриб турган ҳолларида ўлимга ҳайдаб кетилаётгандек, ҳақ аён бўлгандан кейин ҳам сиз билан баҳслашадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда Аллоҳ сизларга икки тоифадан бири, албатта, сизларники бўлишини ваъда қилган эди. Сизлар қурол-яроғсиз тоифа сизларники бўлишини истаган эдингиз. Аллоҳ эса Ўз сўзлари билан ҳақиқатни қарор топтиришни ва кофирларнинг думини қирқишни ирода қилган эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ фақат суюнчи ва кўнгилларингиз хотиржам бўлиши учун шундай қилди. Ғалаба фақат Аллоҳ ҳузуридандир. Албатта, Аллоҳ Ғолиб ва ҳикматли Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда хотиржам бўлишингиз учун сизларни Ўз тарафидан уйқуга чўмдирган ва поклаб, сизлардан шайтон васвасасини кетказиш учун дилларингизни бирлаштириш ва қадамларингизни маҳкам қилиш учун устингизга самодан ёмғир ёғдирган эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда Парвардигорингиз фаришталарга: «Албатта, Мен сизлар билан биргаман, бас, сизлар иймон келтирган зотларни мустаҳкамланглар! Мен кофир бўлган кимсаларнинг дилларига қўрқув солажакман. Бас, уларнинг бўйинларини узинглар, ҳамма бармоқларини чопинглар», деб ваҳий қилган эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБунга сабаб уларнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига қарши турганларидир. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига қарши чиқса, бас, албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКимки ўша кунда жанг тарзини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳга қўшилишдан бошқа ҳолатда уларга орқа ўгириб қочса, бас, у Аллоҳ тарафидан ғазаб билан кетибди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат-а!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни сизлар ўлдирмадингизлар, балки Аллоҳ ўлдирди. Отган пайтингизда сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди. Мўминларни гўзал тарзда синаш учун (шундай қилди). Албатта, Аллоҳ Эшитгувчи ва Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар ғалабани истаган бўлсангизлар, мана, сизларга ғалаба келди. Агар тўхтасангизлар, бу ўзингиз учун яхшидир. Яна қайтсангизлар, Биз ҳам қайтамиз ва гуруҳингиз қанча кўп бўлмасин, сизларнинг ҳеч бир ҳожатингизни раво қила олмайди. Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар Аллоҳ уларда бирон яхшиликни билганида эди, албатта, уларнинг қулоқларини очиб қўйган бўлур эди ва агар (Аллоҳ уларнинг) қулоқларини очиб қўйганида ҳам улар юз ўгириб кетган бўлур эдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизларни ҳаёт бахш этадиган нарсага даъват қилганида уни қабул қилинглар ва билингларки, албатта, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини тўсиб турар ва, албатта, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиз ер юзида оз сонли, заифҳол бўлиб, одамлар сизни тутиб олишидан қўрқиб юрган ҳолингизни эсланг. Бас, У Зот сизга жой берди, Ўз нусрати ила қўллади ва сизларга пок нарсаларни ризқ қилиб берди. Шоядки, шукр қилсангиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБилингизки, мол-давлатингиз ва бола-чақангиз бир фитнадир, холос. Улуғ ажр-мукофот эса ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлар сизни ушлаш, ўлдириш ёки (юртингиздан) чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсланг. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ макр қилгувчиларнинг устасидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Аллоҳим, агар мана шу Сенинг ҳузурингдан келган ҳақ бўлса, устимизга осмондан тош ёғдиргин ёки бизга аламли азоб юборгин», деганларини эсланг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМодомики, сиз уларнинг ораларида экансиз, Аллоҳ уларни ҳаргиз азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азоблагувчи бўлмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар Масжидул-Ҳаромдан тўсар эканлар, Аллоҳ уларни нега азобламасин?! Улар унинг (Масжидул-Ҳаромнинг) эгалари эмаслар. Унинг эгалари фақатгина тақводорлардир. Лекин уларнинг кўплари билмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг Байтуллоҳ олдида қилган ибодатлари фақат ҳуштак ва чапак чалиш бўлди. Бас, кофир бўлганинглар сабабли азобимизни татиб кўринглар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганларга айтингки, агар тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур. Агар яна (кофирликка) қайтсалар, у ҳолда аввалгиларнинг суннатлари ўтган-ку.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТо бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилингиз. Агар тийилсалар, бас, албатта, Аллоҳ қилаётган амалларини кўриб тургувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар юз ўгирсалар, бас, билингизки, албатта, Аллоҳ Хожангиздир. У Зот нақадар яхши Хожа ва нақадар яхши Ёрдамчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар Аллоҳга ва ажралиш кунида — икки жамоа тўқнашган кунда бандамизга нозил қилган нарсамизга иймон келтиргувчи бўлсангизлар, билингизки, ўлжа қилиб олган нарсангизнинг бешдан бири Аллоҳ учун, Пайғамбар учун ва у зотнинг қариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир. Аллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда сизлар (Мадинага) яқинроқ тарафда, улар йироқроқ тарафда, отлиқлар эса сизлардан қуйироқда эдилар. Агар ваъдалашиб олганингизда ҳам келишилган жой ва вақтда хилоф қилардингиз. Лекин Аллоҳ қилиниши керак бўлган ишни ҳал этиши учун, ҳалок бўладиган одам аниқ ҳужжат билан ҳалок бўлиши учун, яшаши керак бўлган одам аниқ ҳужжат билан яшаши учун (тўқнашдингиз). Албатта, Аллоҳ Эшитгувчи ва Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланглар! Аллоҳ бўладиган ишни бўлдириш учун уларни сизларга оз сонли қилиб кўрсатди. Сизларни ҳам уларга камайтириб кўрсатди. Ҳамма ишлар Аллоҳга қайтажак.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилингиз ҳамда ўзаро талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДиёрларидан кибр билан ўзларини кўрсатиш учун чиққан ва Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган кимсалар каби бўлмангиз! Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини қамраб олгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланглар! Мунофиқлар ва қалбида марази борлар: «Анавиларни дини ғурурлантириб юборди», дейишар эди. Ким Аллоҳга суянса, бас, албатта, Аллоҳ Ғолиб ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБунга сабаб ўз қўлларингиз билан қилган амалларингиздир, зеро, Аллоҳ ҳаргиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБунга сабаб Аллоҳ бир қавмга берган неъматини то улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи эмаслиги ва Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчи эканлигидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterХудди Фиръавн одамлари ва улардан олдинги кимсаларнинг қилмишларига ўхшайди. Улар Парвардигорларининг оятларини ёлғон дейишгач, Биз уларни гуноҳлари туфайли ҳалок қилдик ва Фиръавн одамларини ғарқ этдик. Ҳаммалари золим эдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, агар уларни жангда топсангиз, уларни ҳалок қилиш билан ортларидаги кимсаларни қўрқитиб қўйинг! Шояд, эслатма олсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқувга соласиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизлар зулм қилинмассизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар улар сулҳга мойил бўлсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг ва Аллоҳга таваккул қилинг! Албатта, У Эшитгувчи, Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизни алдамоқчи бўлсалар, бас, албатта, сизга Аллоҳнинг ўзи кифоядир. У сизни Ўз ёрдами ва мўминлар билан қувватлантирган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ уларнинг (мўминларнинг) дилларини бирлаштирган Зотдир. Агар (сиз) ердаги бор нарсани сарфласангиз ҳам уларнинг дилларини бирлаштира олмаган бўлур эдингиз. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У Ғолиб ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Пайғамбар, мўминларни жангга чорланг! Агар сизлардан йигирмата сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар! Агар сизлардан юз киши бўлса, куфр келтирганлардан мингини енгар! Бунга сабаб уларнинг онгсиз қавм эканлигидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭнди Аллоҳ сизларга енгиллик берди, сизларда ожизлик борлигини билди. Бас, сизлардан юзта сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (кофирни) енгар. Агар сизлардан минг киши бўлса, Аллоҳнинг изни билан икки минг (кофир)ни енгар. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБирон пайғамбар учун то ерда ғолиб бўлмагунича асир олиш жоиз эмас эди. Сизлар дунё нарсаларини истамоқдасиз. Аллоҳ эса охиратни истайди. Аллоҳ Ғолиб ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭнди ўлжа қилиб олган нарсаларингиздан ҳалол-пок еяверинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, иймон келтирган, ҳижрат қилган, Аллоҳнинг йўлида молу жонлари билан жиҳод қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар бир-бирларига дўстдирлар. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганларга эса то ҳижрат қилмагунларича сиз ҳеч дўст бўла олмассиз. Агар улар сиздан динда ёрдам сўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожиб. Фақат сиз билан ўрталарида аҳднома бор қавм зиддига эмас. Аллоҳ нима қилаётганингизни Кўргувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлар бир-бирларига дўстдирлар. Агар шундай қилмасангиз (яъни, мўминга дўст, кофирга душман бўлмасангиз), ерда фитна ва катта фасод бўлур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган, ҳижрат қилган, Аллоҳнинг йўлида курашганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар чин мўминлардир. Улар учун мағфират ва мўл ризқ бордир.