Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга нозил қилинган Китобдан кўнглингизда заррача танглик бўлмасин. У билан огоҳлантиришингиз учун ва мўминларга эслатма (қилиб, Аллоҳ уни сизга нозил қилди).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБизнинг азобимиз келган вақтида улар: «Албатта биз ўзимизга ўзимиз зулм қилган эканмиз», дейишдан бошқа даъвони қила олмадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Биз сизларга заминни маскан этиб, сизлар учун унда тирикчилик воситаларини яратиб қўйдик. Жуда оз шукр қилурсизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларни яратдик. Кейин сизларга сурат бердик. Кейин эса фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», дейишимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бундан мустасно. У сажда қилгувчилардан бўлмади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Зот деди: «У ҳолда ундан тушгин! Сен учун унда кибру ҳаво қилиб юриш жоиз эмас. Бас, чиқ! Албатта, сен хор бўлгувчилардандирсан!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин уларнинг олд тарафларидан, орқа тарафларидан, ўнгларидан ва сўлларидан келурман. Уларнинг аксариятини шукр қилгувчилардан топмассан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Зот деди: «Ундан хор бўлиб ва қувилиб чиқ! Улардан ким сенга эргашса, албатта, жаҳаннамни ҳаммангиз билан тўлдирурман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Эй Одам, сен эса жуфтинг билан жаннатни маскан тутиб, истаган жойингиздан тановул қилинг. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангки, у ҳолда золимлардан бўлиб қолурсиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар: «Парвардигоро, биз ўз жонимизга жабр қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Зот: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор», – деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни тўсадиган либосни ҳам, ясантирадиган (либосни) ҳам туширдик. Энг яхши либос тақво либосидир. Бу Аллоҳнинг оятларидандир. Шояд, эслатма олсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Одам болалари, шайтон отангизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар. Албатта, Биз шайтонни иймон келтирмайдиганларга дўст қилиб қўйганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Парвардигорим адолатга буюрган. Ҳар бир масжидда юзингизни тўғри тутингиз ва У Зотга динингизни холис қилган ҳолда дуо айлангиз. Сизларни аввалда қандай яратган бўлса, ўша ҳолда қайтасизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб, шайтонларни ўзларига дўст тутдилар ва ўзларини ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олингиз. Еб-ичингиз ва исроф қилмангиз. Чунки У Зот исроф қилувчиларни севмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳ бандалари учун чиқарган зийнат ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!» Айтинг: «Улар дунё ҳаётида иймон келтирганлар учундир. Қиёмат кунида эса фақат уларгагина хосдир». Биладиган қавм учун оятларни мана шундай тафсилоти билан баён қилурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир уммат учун бир ажал бордир. Бас, қачон уларнинг ажали келса, уни бирон соатга ортга ҳам, олдга ҳам сура олмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Одам болалари, сизларга ўзингиздан бўлган пайғамбарлар келиб, Менинг оятларимни қисса қилиб берурлар. Ким тақво қилиб, (ўзини) ўнглаб олса, улар учун хавф йўқдир ва улар хафа бўлмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганлар, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ана ўшаларга тақдир китобидаги насибалари етар. Бизнинг элчиларимиз келиб уларнинг жонларини олаётиб: «Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз қани?» – дерлар. Улар: «Биздан ғойиб бўлишди», – дерлар ва ўз зиёнларига кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик берарлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганларга осмон эшиклари очилмас ва улар туя игна тешигидан ўтмагунча жаннатга кирмаслар. Жиноятчиларни мана шундай жазолармиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтириб, яхши амалларни қилганлар — Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз — ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАъроф эгалари сиймоларидан таниб олган кишиларига нидо қилиб дедилар: «Тўплаган молу дунёйингиз ва қилган кибру ҳавойингиз сизларга асқотмабди-ку!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center"(Кофирларки), динларини ўйин-кулги қилиб олганлар ва дунё ҳаётига алданганлар», (дерлар.) Бас, бу кунда улар бугунги учрашувни унутганлари ва оятларимизни инкор қилганларидек, Биз ҳам уларни унутамиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз уларга иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган бир Китобни олиб келдик, уни илм асосида муфассал айладик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар унинг таъвилини — оқибатини кутмоқдалар, холос. Унинг таъвили келадиган кунда илгари уни унутганлар: «Парвардигоримизнинг пайғамбарлари ҳақ ила келган эканлар. Энди бизни шафоат қиладиган шафоатчилар бормикан ёки ортга қайтарилармиканмиз, токи қилган амалларимиздан бошқача амалларни қилсак», – дерлар. Ҳақиқатан, улар ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга кўтарилган Парвардигорингиз кечани кундуз устига ёпадир. Униси бунисини шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Парвардигори - Аллоҳ буюкдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИслоҳ қилингандан кейин ер юзида бузғунчилик қилмангиз ва Ундан қўрқиб ва умид қилиб дуо айлангиз. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати муҳсинларга яқиндир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, Ўз раҳматининг олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборур. Улар оғир булутларни кўтариб келгач, Биз у билан ўлик шаҳарни суғорурмиз. Бас, унга сув ёғдириб, унинг кўмагида ҳар хил мевалар чиқарурмиз. Ўликларни ҳам мана шундай чиқарурмиз. Шояд, эслатма-ибрат олсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. У деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Албатта, мен сизларнинг улуғ кун азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларни огоҳлантириш ҳамда тақводор бўлишингиз ва раҳматга сазовор бўлишингиз учун сизларга Парвардигорингиздан бўлган эслатма ўзингиздан чиққан бир киши орқали келганидан ажабландингизми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни ёлғончига чиқардилар. Кейин Биз уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса ғарқ қилдик. Улар кўр қавм эдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларни огоҳлантириш учун Парвардигорингиздан бўлган эслатма ўзингиздан чиққан бир киши орқали келганидан ажабландингизми? Сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилганини ва хилқатингизда куч-қувватни зиёда қилганини эслангиз. Аллоҳнинг неъматларини эслангиз. Шоядки, нажот топсангиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ деди: «Албатта, устингизга Парвардигорингиз тарафидан азоб ва ғазаб тушди. (Уларнинг худолигига) Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота боболарингиз қўйиб олган номлар ҳақида мен билан тортишасизларми?! Бас, кутиб туринглар! Мен ҳам сизлар билан кутиб тургувчиларданман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, унга ва у билан бирга бўлганларга Ўз раҳматимиз билан нажот бердик. Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганларнинг эса думларини қирқдик. Улар мўмин эмас эдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларни Оддан кейин халифа қилганини ва сизларга ернинг текисликларида қасрлар қуришингиз, тоғларини эса йўниб, ундан уйлар қилиб олишингиз учун имкон берганини эслангиз! Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз ва ерда бузғунчилик қилиб юрмангиз!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚавмидаги мутакаббир зодагонлари заиф-бечораларидан иймон келтирганларига: «Солиҳни Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбар деб билурмисиз?» - дейишди. Улар айтдилар: «Албатта, биз у орқали юборилган нарсага иймон келтиргувчимиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозуни тўлиқ адо этингиз, одамларнинг нарсаларидан камайтириб қолмангиз ва ер юзи ислоҳ бўлганидан кейин унда бузғунчилик қилмангиз. Агар мўмин бўлсангиз, мана шу ўзингиз учун яхшидир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар кўчада (одамларни) қўрқитиб ва Аллоҳга иймон келтирган зотларни Унинг йўлидан тўсиб ҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз! Эслангиз! Озчилик эдингиз, сизларни кўпайтирди. Кўрингиз! Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлди?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлардан бир тоифа мен билан юборилган динга иймон келтириб, бошқа бир тоифа эса иймон келтирмаса, бас, то ўртамизда Аллоҳ ҳукм қилгунича сабр қилингиз. У ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар: «Эй Шуайб, ё сени ва сен билан бирга иймон келтирган кишиларни қишлоғимиздан ҳайдаб чиқарамиз, ёки сизлар бизнинг динимизга қайтасизлар», дейишди. У айтди: «Ёмон кўрсак ҳам-а?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ бизга (ботил) динингиздан нажот берганидан кейин яна унга қайтсак, албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Биз учун унга қайтиш мутлақо мумкин эмас, магар Парвардигоримиз Аллоҳ хоҳласагина (мумкин). Парвардигоримиз ҳамма нарсани Ўз илми ила қамраб олгандир. Аллоҳга таваккал қилдик. Парвардигоро, биз билан қавмимиз ўртасида ҳақ ила ҳукм қилгайсан. Ўзинг ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин ёмонликни яхшиликка алмаштирганмиз. Ўзларидан кўпайиб: «Ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчилик етган эди», деганларида эса уларни ўзларига сездирмай, тўсатдан тутганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга ўша қишлоқлар ва уларнинг хабарларидан сўйлаётирмиз. Албатта, уларга пайғамбарлари ҳужжат-мўъжизалар келтирганлар. Аммо, улар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирмадилар. Аллоҳ кофирлар қалбига ана шундай қилиб муҳр босди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин уларнинг ортидан Мусони Ўз оятларимиз ила Фиръавн ва унинг одамларига юбордик. Бас, у (оят)ларга зулм қилдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФиръавн деди: «Мен сизга изн бермай туриб, унга иймон келтирдингизми?! Албатта, бу унинг аҳлини шаҳардан чиқариш учун сизнинг қилган макрингиздир. Ҳали биласиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо ўз қавмига: «Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Ер Аллоҳники, уни бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мерос қилиб беради. Оқибат тақводорларникидир», – деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар: «Сен бизга келмасингдан олдин ҳам, келганингдан кейин ҳам озор кўрдик», дедилар. У: «Шояд, Парвардигорингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни ер юзига халифа қилса ва қандай амал қилишингизни кўрса», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎзларига яхшилик етганда: «Бунга биз ҳақдормиз», дедилар. Ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан кўрдилар. Огоҳ бўлсинларким, уларнинг кўргуликлари фақат Аллоҳнинг ҳузуридандир. Лекин кўплари (буни) билмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, уларнинг устидан тўфон, чигиртка, бит, бақа ва қонларни очиқ-ойдин ва муфассал белгилар қилиб юбордик. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎзимиз баракотли қилган ернинг машриқ ва мағрибларига хорланиб юрган қавмни ворис қилиб қўйдик. Сабр-тоқат қилганлари сабабли Бани Исроилга Парвардигорингизнинг гўзал сўзлари тўла-тўкис бажо бўлди. Фиръавн ва унинг қавми қуриб олган иморатларни, баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Улар бутларига сиғиниб турган бир қавм олдидан ўтдилар ва: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо ясаб бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Сизларга Аллоҳдан ўзгани худо қилиб берайми?! Ҳолбуки, У сизларни оламлардан афзал қилган Зот-ку!» – деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо ваъдалашган вақтимизда келиб, Парвардигори унга гапиргач, у: «Парвардигорим, менга (жамолингни) кўрсат, Сенга бир қарай», деди. У деди: «Сен Мени ҳаргиз кўролмайсан. Аммо мана бу тоққа қара. Агар у ўз ўрнида тура олса, сен ҳам Мени кўрасан». Парвардигори тоққа тажаллий қилган эди, уни майда-майда қилиб ташлади ва Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ўзига келганидан кейин эса деди: «Пок Парвардигор, Ўзингга тавба қилдим. Энди мен иймон келтирувчиларнинг пешқадамиман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг учун лавҳларга ҳамма нарсани, панд-насиҳат ва барча нарсаларнинг тафсилотини ёзиб қўйдик ва: «Уларни маҳкам ушлагин ҳамда қавмингни уларнинг энг гўзалларини олишларига буюргин, яқинда сизларга итоатсиз кимсаларнинг диёрини кўрсатурман», (дедик).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭнди ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, барча оят-мўъжизаларни кўрсалар, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб олмайдиган, залолат йўлини кўрсалар, ўшани йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман. Бунга сабаб уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишларидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар амаллари беҳуда кетганлардир. Улар фақат қилиб юрган амалларининг жазосини олурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусонинг қавми ундан кейин ўзларининг безак буюмларидан бир маърайдиган бузоқ шаклидаги жасадни ясаб, уни (ўзларига худо) қилиб олдилар. Унинг уларга гапирмаслигини ва уларни ҳидоят қилмаслигини билмадиларми?! Уни (худо) тутдилар ва зулм қилувчилардан бўлдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо қавмига ғазабланиб ва ғамгин бўлиб қайтгач: «Менинг ортимдан нақадар ёмон қолувчи бўлдингиз. Парвардигорингизнинг амр-фармонидан (сабр қилмай) шошиб кетдингизми?» - деб, лавҳларни ташлаб юборди ва акасининг бошидан (сочидан) ушлаб ўзига торта бошлади. У деди: «Эй онамнинг боласи, бу қавм мени хўрлаб, ўлдиришларига оз қолди, энди сен ҳам бу душманларни менинг устимдан кулдирмагин ва мени бу золим қавм билан бирга деб билмагин».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Мусо) деди: «Парвардигорим, мени ва биродаримни Ўзинг мағфират айлагайсан ва бизни Ўз раҳматингга дохил қилгайсан. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғисан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШубҳасиз, бузоқни («худо» қилиб) олган кимсаларга Парвардигорлари тарафидан ғазаб ва шу дунё ҳаётида хор-зорлик етар. Ёлғон тўқийдиганларни мана шундай жазолаймиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterГуноҳ ишларни қилиб, ортидан тавба қилган ва иймон келтирган кишилар учун эса, албатта, Парвардигорингиз ўшандан кейин ҳам Кечиргувчи, Меҳрибондир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусонинг ғазаби босилгач, ҳалиги лавҳларни (ердан) олди. Уларда Парвардигоридан қўрқадиган кишилар учун ҳидоят ва раҳмат бўлур, деб битилган эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо Бизнинг белгилаган вақтимизга (ҳузуримизга) олиб келиш учун ўз қавмидан етмиш кишини танлаб олди. Шу пайт уларни даҳшатли зилзила тутган эди, айтди: «Парвардигорим, агар хоҳласанг уларни ҳам, мени ҳам илгари ҳалок қилсанг бўлур эди. Орамиздаги ақлсиз кимсаларнинг қилмишлари сабабли (энди) бизларни ҳалок қиласанми? Бу Сенинг синовингдан бошқа нарса эмас-ку. У билан кимни хоҳласанг, адаштирасан ва кимни хоҳласанг, ҳидоятга соласан. Ўзинг Хожамизсан, бас, бизни мағфират қил, бизларга раҳм айла. Ўзинг мағфират қилгувчиларнинг энг яхшисидирсан.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга (юборилган) Аллоҳнинг пайғамбариман. У шундай Зотки, осмонлару ер Унинг мулкидир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Тирилтирадиган ва ўлдирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг элчисига — Аллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз. Шояд, ҳидоят топурсиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни ўн икки уруғ — авлодга бўлиб юбордик. Мусога қавми ундан сув талаб қилган пайтда: «Асойинг билан тошни ур!» — деб ваҳий юбордик. Ундан ўн икки булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўзи ичадиган жойини билди. Уларга булутни соябон қилиб, устларидан ширинлик ва беданаларни ёғдирдик. Сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан тановул қилинглар. Улар Бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан денгиз олдидаги қишлоқ ҳақида, шанба куни ҳаддан ошганлари ҳақида сўранг. Ўшанда шанбалик қилган кунларида балиқлар очиқ келар эди, шанбалик қилмаган кунларида эса келмас эди. Уларни фосиқлик қилганлари туфайли мана шундай синаймиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда улардан бир жамоат: «Нима учун Аллоҳ ҳалок этадиган ёки қаттиқ азоблайдиган қавмга панд-насиҳат қилурсизлар?» — деганларида улар айтдилар: «Парвардигорингизга узримизни айтиш учун ва шояд, Аллоҳдан қўрқсалар, деб».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, улар ўзларига эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, бу гуноҳ ишдан қайтарган зотларга нажот бердик ва золим кимсаларни итоатсиз бўлганлари сабабли қаттиқ азоб билан ушладик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг! Парвардигорингиз уларнинг устига Қиёмат кунигача (жуда) ёмон азоблайдиган зотларни юборишини билдирган эди. Албатта, Парвардигорингиз азоби тез Зотдир. Албатта, У Кечиргувчи ва Меҳрибондир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни ер юзида гуруҳларга бўлиб юбордик. Ораларида яхшилари ҳам, яхши эмаслари ҳам бор. Уларни яхшиликлар ва ёмонликлар билан синадик. Шояд, (ҳаққа) қайтсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан сўнг Китобни мерос қилиб олган бир авлод келдики, улар бу тубан (дунё) нарсаларини оладилар ва: «Албатта, бизлар мағфират қилинурмиз», дейдилар. Яна ўшанга ўхшаган нарса келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан китобда Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтишлари борасида аҳд-паймон олинмаганмиди? Ундаги оятларни ўқиб ўрганган эдилар-ку! Аллоҳдан қўрқадиган зотлар учун Охират диёри яхшироқ-ку! Ақл юритмайсизларми?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТоғни кўчириб олиб, уларнинг устларида гўё бир соябондек кўтариб турганимизда ва улар устимизга қулаб тушади, деб гумон қилган пайтларида: «Биз сизларга ато этган нарсани маҳкам ушлангиз ва ундаги оятларни ёдда тутингиз, шоядки, шунда тақводор бўлсангиз», деган пайтимизни эсланг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга бир кимсанинг хабарини тиловат қилингки, унга оятларимизни билдирган эдик. У эса оятларимиздан четлади. (Натижада) уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдан озгувчилардан бўлиб қолди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар хоҳласак, уни ўша оятлар билан (юқори даражаларга) кўтарган бўлар эдик. Лекин у ерга (яъни, молу дунёга) берилди ва ҳавойи-нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади, тек қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади. Бу Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисолидир. Қиссаларни сўзланг. Шоядки, шунда фикр юритсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз жин ва инсдан кўпларини аниқ жаҳаннам учун яратганмиз. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, балки, улардан-да адашганроқдирлар. Ана ўшалар ғофиллардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Унга ўша (исм)лар ила дуо қилингиз ва Унинг исмлари борасида ҳақдан оғадиганларни тарк айлангиз. Улар яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмонлару ер мулки ҳақида, Аллоҳ яратган ҳар бир нарса тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?! Ундан кейин яна қандай гапга ишонадилар-а?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКимни Аллоҳ адаштириб қўйса, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас. Ундайларни тек ташлаб қўяди, ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юраверадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан: «Қиёмат қачон бўлади?» - деб сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур. У осмонлару ер учун жуда оғир бир ишдир. У сизларга тўсатдан келур». Гўё сиз у ҳақда билишга қизиқаётгандек сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Аллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Мен ўзимга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун огоҳлантиргувчи ва хушхабар бергувчиман, холос».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, сизларни бир жондан яратди ва у ором топсин деб, унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди. Унга қўшилганидан кейин у енгил ҳомиладор бўлиб, у билан юрди. Оғирлашганида Парвардигорлари Аллоҳга дуо қилдилар: «Бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг, албатта, шукр қилгувчилардан бўлурмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, сизга эргашмаслар. Уларни даъват қиласизми ёки жим турувчи бўласизми, сиз учун бари бир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни ҳидоятга чақирсангиз, қулоқ солмайдилар. Уларни қараб тургандек кўрасиз. Аслида эса улар кўрмаётган бўладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТақво қилувчи кишиларга шайтон томонидан бирон васваса етса, (Аллоҳни) эслайдилар. Қарабсизки, (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга бирон оят келтирмасангиз, «Ўзинг тўқий қолмайсанми?» - дейишади. Айтинг: «Мен фақат Парвардигоримдан келган ваҳийгагина эргашурман. Бу (Қуръон) иймон келтирадиган қавм учун Парвардигорингиз тарафидан кўрсатма, ҳидоят ва раҳматдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Парвардигорингизнинг ҳузуридаги зотлар Унга ибодат қилишдан ўзларини катта олмайдилар. Унга тасбеҳ айтадилар ва Унгагина сажда қиладилар.