مَا كَانَ لِنَبِىٍّ أَن يَكُونَ لَهُۥٓ أَسْرَىٰ حَتَّىٰ يُثْخِنَ فِى ٱلْأَرْضِ تُرِيدُونَ عَرَضَ ٱلدُّنْيَا وَٱللَّهُ يُرِيدُ ٱلْـَٔاخِرَةَ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБирон пайғамбар учун то ерда ғолиб бўлмагунича асир олиш жоиз эмас эди. Сизлар дунё нарсаларини истамоқдасиз. Аллоҳ эса охиратни истайди. Аллоҳ Ғолиб ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour67. Бирон пайғамбар учун то ерда ғолиб бўлмагунича, асир олиш жоиз эмас эди. (Эй мўминлар), сизлар дунё нарсаларини истамоқдасиз. Аллоҳ эса Охират (неъматлари сизларники бўлиши)ни истайди. Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир.