caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

Al-Anfaal surasi, 43-oyat

Madina · nozil bo'lish tartibi 88 · 8:43

إِذْ يُرِيكَهُمُ ٱللَّهُ فِى مَنَامِكَ قَلِيلًا وَلَوْ أَرَىٰكَهُمْ كَثِيرًا لَّفَشِلْتُمْ وَلَتَنَٰزَعْتُمْ فِى ٱلْأَمْرِ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ سَلَّمَ إِنَّهُۥ عَلِيمٌۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг! Аллоҳ тушингизда уларни сизга камайтириб кўрсатди. Кўпайтириб кўрсатганда қўрқиб кетардингиз ва шубҳасиз, ўртангизда низо чиқарди. Лекин Аллоҳ асради. Дарҳақиқат, Аллоҳ кўнгилдаги нарсаларни билгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour43. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга тушингизда Аллоҳ уларни оз кўрсатганини эсланг! Агар сизга уларни кўп кўрсатганда эди, албатта сизлар сустлашиб қолган ва бу иш (яъни, кофирларга қарши жангга чиқиш) хусусида тортишиб қолган бўлур эдингизлар. Лекин Аллоҳ сизларни бундан сақлади. Албатта, У дилларни эгаллаб олган сирларни билгувчидир.
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70