Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Ушбу эълон) Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари томонидан одамларга катта ҳаж кунида Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари мушриклардан безор эканини билдиришдир. Бас, агар тавба қилсангизлар, бу ўзингиз учун яхшироқдир. Агар юз ўгирсангизлар, у ҳолда билингизки, сизлар Аллоҳни ожиз қилувчи эмассиз. Куфр келтирганларга аламли азоб «хушхабар»ини етказинг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлар билан аҳдлашиб, кейин уни бузмаган ва сизларга қарши бошқалар билан ҳамкорлик қилмаган мушриклар бундан мустасно. Уларнинг аҳдларини ўз муддатигача етказинглар. Албатта, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ беринг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Кейин уни тинч жойга етказиб қўйинг. Чунки улар билмайдиган қавмдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ҳузурида ва Унинг Пайғамбари ҳузурида мушриклар учун қандай аҳд-паймон бўлсин?! Фақат сизлар Масжидул-Ҳаром олдида аҳдлашган кимсалар бундан мустасно. Модомики, улар аҳдларида барқарор турар эканлар, сизлар ҳам аҳдларингизда турингиз! Албатта, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚандай бўлсин? Ҳолбуки, улар сизлардан ғолиб бўлсалар, сизлар ҳақингизда на аҳдга ва на бурчга риоя этадилар. Оғизларида сизларни рози қилишади-ю, кўнгиллари эса кўнмайди. Уларнинг кўплари фосиқлардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар Аллоҳнинг оятларини озгина баҳога сотиб, Унинг йўлидан тўсдилар. Дарҳақиқат, уларнинг қилганлари нақадар ёмон иш бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАҳдлашганларидан кейин қасамларини бузсалар ва динингизга тош отсалар, куфр етакчиларига қарши жанг қилингиз! Зеро, улар учун ҳеч қандай қасам йўқдир. Шоядки, тийилсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларни улардан ғолиб қилади ҳамда мўмин қавм дилларини қондиради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterВа кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбаларини қабул қилур. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳакимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ораларингиздаги жиҳод қилган ҳамда Аллоҳдан, Унинг Пайғамбаридан ва мўминлардан ўзга бирон кимсани дўст тутмаган зотларни билиб олмай туриб, сизларни ўз ҳолингизга ташлаб қўяди, деб ўйладингизларми?! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМушриклар ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Уларнинг қилган амаллари беҳуда кетар, ўзлари эса дўзахда абадий қолгувчидирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорлари уларга Ўз тарафидан раҳмат ва ризолик ҳамда уларга аталган жаннатлар хушхабарини берурки, у жаннатларда доимий неъматлар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар! Агар ота-онангиз ва ака-укаларингиз куфрни иймондан устун кўрсалар, уларни дўст тутмангиз. Сизлардан ким уларни дўст тутса, ана ўшалар золимлардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг Пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан севимлироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини келтиргунича кутиб тураверинглар». Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Ҳунайн кунида эса сонингиз кўплиги сизларни ғурурлантириб юборди-ю, ҳеч бир ҳожатингизни раво қилмади. Сизларга кенг ер торлик қилиб қолди. Кейин ортга чекиндингиз!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин Аллоҳ Пайғамбарига ва мўминларга Ўз томонидан хотиржамлик нозил қилди ҳамда сизлар кўрмаган бир лашкарни (яъни, фаришталарни) туширди ва кофир бўлган кимсаларни азобга дучор қилди. Кофирларнинг жазоси шудир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, шак-шубҳасиз, мушриклар нажаслардир, бас, шу йилдан кейин Масжидул-Ҳаромга яқин келмасинлар! Агар камбағалликдан қўрқсангизлар, яқинда Аллоҳ хоҳласа, Ўз фазлу карами билан сизларни бой-бадавлат қилур. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга ва Охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ҳаром қилган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ динига эътиқод қилмайдиган аҳли китобларларга қарши то улар ўзларини хор тутиб, ўз қўллари билан жизя тўламагунларича жанг қилингиз!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Парвардигор қилиб олдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга буюрилган эдилар. Ундан ўзга (чин) илоҳ йўқдир. У Зот уларнинг ширкларидан покдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Ўз Пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан, гарчи мушриклар истамасалар-да, барча динлардан ғолиб қилиш учун юборган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБир куни ўша (олтин-кумуш)ларни жаҳаннам ўтида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг», (дейилур).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, орқага суриш янада баттарроқ кофир бўлишдан ўзга нарса эмас. У туфайли куфр келтирганлар йўлдан тойилурлар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсанинг сонига мослаш учун уни бир йил ҳалол қилурлар, бир йил ҳаром қилурлар. Бас, бу билан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилурлар. Уларга ёмон ишлари чиройли қилиб кўрсатилди. Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар қўзғалмасангиз, сизни аламли азоб билан азоблайди. Ўрнингизга бошқа қавмни алмаштиради. Сиз Унга зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар ишга Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар унга сизлар ёрдам бермасангизлар, уни куфр келтирганлар икки кишининг бири бўлган ҳолида ҳайдаб чиқарганларида Аллоҳ унга ёрдам берган-ку. Иккаласи ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: «Хафа бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан биргадир», деди. Шунда Аллоҳ унинг устига хотиржамлик туширди ва уни сизлар кўрмаган лашкарлар билан қўллади ҳамда куфр келтирганларнинг сўзларини паст қилди. Аллоҳнинг сўзигина олийдир. Аллоҳ Ғолиб ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕнгил ҳолингизда ҳам, оғир ҳолингизда ҳам жангга чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсон фойда ва яқин сафар бўлганида, аниқ сизга эргашган бўлардилар. Лекин уларга масофа узоқ бўлиб кўринди. Ҳали улар: «Агар қодир бўлганимизда сизлар билан бирга чиққан бўлардик», деб қасам ҳам ичадилар. Улар ўзларини ўзлари ҳалок қиладилар. Аллоҳ уларнинг аниқ ёлғончи эканини билади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизни кечирди. Нима учун то сизга ростгўй кишилар аниқ бўлиб, ёлғончиларни ҳам билгунингизга қадар уларга изн бердингиз?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга ва Охират кунига ишонмайдиган ва кўнгиллари шубҳаланадиган кимсаларгина сиздан изн сўрайдилар. Чунки улар ўз шубҳаларида иккиланаверадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЧиқишни истаганларида унинг учун тайёргарлик кўриб қўйган бўлардилар. Лекин Аллоҳ чиқишларини истамай, уларни дангаса қилиб қўйди ва уларга: «Ўтирувчилар билан бирга ўтираверинглар», дейилди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар сизларнинг сафингизда чиққанларида ҳам сизларга фақат ёмонликни зиёда қилган бўлардилар, сизларни гижгижлаб, орангизга фитна солишга уринардилар. Ичингизда эса уларга қулоқ солувчилар ҳам бор. Аллоҳ золимларни Билгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг орасида: «Менга изн бер, мени фитнага солма», дейдиган кимсалар ҳам бор. Огоҳ бўлингизким, улар фитнанинг ўзига тушдилар ва, албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етур. У бизнинг Хожамиздир. Бас, иймонли кишилар фақат Аллоҳгагина суянсинлар!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизлар биз учун фақат икки яхшиликдан бирини кутмоқдасиз. Биз эса сизлар учун Аллоҳ сизларга Ўз даргоҳидан ёки бизнинг қўлимиз билан бир азоб етказишини кутмоқдамиз. Бас, сизлар ҳам кутаверинглар, биз ҳам сизлар билан бирга кутгувчилармиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ва Унинг Пайғамбарига иймон келтирмаганлари, намозга эриниб келишлари ва истаб-истамай сарфлаганлари туфайлигина уларнинг қилган эҳсонлари қабул қилинмади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизни уларнинг молу дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Аллоҳ ўша нарсалар сабабли ҳаёти дунёда уларни азоб-уқубатга солишни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини истайди, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг орасида садақалар ҳақида сизга таъна қиладиганлари ҳам бор. Садақалардан уларга ҳам берилса, рози бўладилар, берилмаса, бирдан норози бўлиб қоладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари берган нарсага рози бўлишиб: «Биз учун Аллоҳ кифоя қилур. Яқинда Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бизга Ўз фазлидан берур, биз Аллоҳга интиладиган одамлармиз», десалар эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, садақалар Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, қалблари (Исломга) мойил бўлаётганларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар сизларни рози қилиш учун Аллоҳ номига қасам ичадилар. Агар мўмин бўлсалар, рози қилишларига Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ҳақлироқ-ку.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари чизган чизиқдан чиқса, унга дўзах олови бўлиб, унда абадий қолишини ва бу жуда катта шармандалик эканини билмасмидилар?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУзр айтмангиз! Иймонингиздан кейин кофир бўлдингиз. Энди сизлардан бир тоифани кечирсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларга ҳамда кофирларга дўзах оловини ваъда қилди. У ерда абадий қолурлар. Улар шунга лойиқдирлар. Аллоҳ уларни лаънатлади. Улар учун доимий азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterCизлар худди олдинги (мунофиқлар)га ўхшайсизлар. Улар сизлардан кўра кучлироқ ва мол-дунёлари, бола-чақалари кўпроқ эди. Улар ўз насибаларидан фойдаландилар. Сизлар ҳам олдингилар насибаларидан фойдаланганларидек, ўз насибангиздан фойдаландингиз ва улар шўнғиган нарсага шўнғидингиз. Уларнинг қилган амаллари дунёю охиратда ҳабата кетди. Ана ўшалар ҳақиқий зиён кўргувчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг! Уларнинг жойлари жаҳаннамдир! Нақадар ёмон оқибат бу!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар айтмаганликларига қасам ичадилар. Ҳолбуки, куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва Исломга кирганларидан кейин яна куфрга қайтгандилар ҳамда ўзлари етолмаган нарсага қасд қилгандилар. Улар фақат Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларни Ўз фазлу карамидан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина ёмон кўрдилар, холос. Энди тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлур. Юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни дунёю охиратда аламли азоб билан азоблар ва улар учун ер юзида бирон дўст ва ёрдамчи бўлмас!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар орасида: «Агар бизга Ўз фазлу карамидан ато этса, албатта, камбағалларга садақалар берурмиз ва солиҳлардан бўлурмиз», деб Аллоҳга аҳд-паймон берадиган кимсалар ҳам бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ уларнинг сирларини ҳам, яширин гапларини ҳам билишини ва Аллоҳ ғайбни ҳам аниқ Билгувчи эканини билмасмидилар?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўминлар орасидаги ўз хоҳиши билан садақа қилганларни ва қўлларидан келганча нарсанигина топиб келган кишиларни айблаб, масхара қиладиган кимсаларни Аллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар учун мағфират сўрайсизми, сўрамайсизми, (фарқи йўқ). Етмиш марталаб улар учун мағфират сўрасангиз ҳам Аллоҳ уларни ҳаргиз мағфират қилмас. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига куфр келтирганларидир. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭнди агар Аллоҳ сизни улардан бир тоифасига қайтарса ва улар сиздан (жиҳодга) чиқиш учун изн сўрасалар, айтингки: «Мен билан ҳаргиз чиқмайсизлар ва мен билан бирга бирор душманга қарши жанг ҳам қилмайсизлар. Чунки сизлар аввал-бошда чиқмай ўтиришга рози бўлдингиз, бас, энди қолгувчи кимсалар билан бирга ўтираверинглар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан биронтаси ўлса, зинҳор унинг жанозасини ўқиманг ва қабри устида турманг! Улар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига кофир бўлдилар ва фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизни уларнинг молу дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Аллоҳ уларни ўша нарсалар сабабли бу дунёда азоб-уқубатга солишни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини истайди, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Аллоҳга иймон келтирингиз ва Унинг Пайғамбари билан бирга жиҳод қилингиз», деган бирон сура нозил қилинган пайтда улардан бой-бадавлатлари сиздан изн сўраб: «Бизни тек қўй, анави қолгувчилар билан бирга бўлайлик», дейдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЛекин Пайғамбар ва у билан бирга бўлган иймон келтирганлар молу жонлари билан жанг қилдилар. Барча яхшиликлар ана ўшалар учундир. Ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОжиз-нотавонлар, беморлар ва бергани нарса топа олмаётган кишилар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари учун холис бўлсалар, уларга бирон гуноҳ йўқдир. Муҳсинларни айблашга ҳеч қандай йўл йўқ. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБой-бадавлат бўла туриб, сиздан изн сўрайдиганларни айблашга йўл бор. Улар хотин-халажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босди. Энди улар билмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг олдига қайтиб борганингизда уларни айбламаслигингиз учун Аллоҳ номига қасам ичадилар. Бас, улардан юз ўгиринглар! Албатта, улар нопокдирлар ва қилиб ўтган ишларининг жазосига жойлари жаҳаннамдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАъробийлар куфру нифоқда ашаддийроқ ва Аллоҳ Ўз Пайғамбарига нозил қилган нарсаларнинг ҳудудини билмасликка лойиқроқдирлар. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАъробийлардан қилган садақасини зиён, деб биладиган ва сизга бало-офат келишини кутиб турадиганлари ҳам бор. Ёмон балолари ўзларига урсин! Аллоҳ Эшитгувчи ва Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАъробийлар орасида Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ҳамда қиладиган эҳсонини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Пайғамбар дуосига (мушарраф бўлиш), деб биладиган зотлар ҳам бор. Огоҳ бўлсинларким, шу ишлари ўзлари учун қурбатдир. Аллоҳ уларни Ўз раҳматига дохил қилур. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАтрофингиздаги аъробийлар орасида мунофиқлари бор. Мадина аҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир. Сиз уларни билмайсиз. Уларни Биз биламиз ва икки карра азоблаймиз. Кейин эса улкан азобга қайтарилурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯна бошқалар ҳам борки, гуноҳларини эътироф этадилар. Улар яхши амални ёмонига аралаштириб юборганлар. Шояд, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг молларидан садақа олинг. Садақа уларни поклайди. Уларнинг ҳаққига дуо қилинг. Албатта, дуойингиз улар учун оромдир. Аллоҳ Эшитгувчи ва Билгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар билмадилармики, Аллоҳнинг Ўзи бандаларидан тавбани қабул қилади, садақаларни ҳам олади ва, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, Меҳрибон Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Амал қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг Пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни билгувчи Зотга қайтарилурсизлар. Бас, У Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯна бошқалар ҳам борки, улар Аллоҳнинг амрига ҳавола қилинурлар. Ё жазолайди ва ё кечириб юборади. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЗарар, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ҳамда олдин Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига қарши жанг қилган кимсани кутиб олиш учун масжид қуриб олган кимсалар: «Биз фақат яхшиликни истаган эдик», деб қасам ичадилар. Аллоҳ гувоҳлик берурки, улар шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиносини Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биносини емирилаётган жар ёқасига қуриб, у билан бирга ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимса яхшироқми?! Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳ йўлида жанг қиладилар. Ўлдирадилар ва ўлдириладилар. Бу Таврот, Инжил ва Қуръондаги чин ваъдадир. Аллоҳдан ҳам ваъдасига вафодорроқ ким бор экан?! Қилган савдоларингиздан хурсанд бўлаверинглар. Буюк муваффақият мана шудир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМушрикларнинг дўзахийлар экани аён бўлганидан кейин Пайғамбар ва мўминлар улар учун истиғфор айтишлари мумкин эмас. Гарчи улар қариндошлари бўлса ҳам.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, осмонлару ер Унинг мулкидир. Тирилтирур ва ўлдирур. Сизларга Аллоҳдан бошқа бирон бир дўст ва мададкор йўқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ Пайғамбарнинг ҳамда оғир соатда унга эргашган муҳожир ва ансорларнинг тавбаларини қабул қилди. Улардан бир гуруҳининг қалблари тойилаёзганди. Кейин Аллоҳ уларни кечирди. Албатта, У Зот уларга Марҳаматли ва Меҳрибондир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМадина аҳли ва уларнинг атрофидаги аъробийларга Аллоҳнинг пайғамбаридан қолишлари ва ундан юз ўгириб, ўзлари билан банд бўлиб олишлари мумкин эмас эди. Зеро, Аллоҳ йўлида уларга бирон ташналик, машаққат, очлик етса ва кофирларни ғазаблантирадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта, уларга шу ишлари эвазига бир яхши амал ёзилур. Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг амалларини зое қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБирон кичик ё катта нафақа қиладиларми, бирон водийни кесиб ўтадиларми, уларнинг фойдасига ёзилур. Аллоҳ уларнинг қилган энг яхши амалларига яраша мукофот берур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Жангга) ҳамма мўминлар чиқиши дуруст эмас. Ҳар бир гуруҳдан бир тоифа чиқиб, қолганлари эса динни ўрганиб, қавми қайтиб келганда уларни огоҳлантириб турсалар эди. Шоядки, шунда эҳтиёткор бўлсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар орасида бирон сура нозил қилинган вақтда: «Бу қайси бирингизнинг иймонини зиёда қилди?» – дейдиган кимсалар ҳам бор. Бас, иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди ва улар шоду хуррам бўлдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар йили бир-икки марта фитналарга йўлиқаётганларини кўрмайдиларми? Шундан кейин ҳам на тавба қиладилар ва на панд-насиҳат оладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга ўз орангиздан қийналишингиздан қийналадиган, сизларни қаттиқ қайғурадиган ва мўминларга раҳмдил, меҳрибон бир пайғамбар келди.