وَٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَآءُ بَعْضٍ إِلَّا تَفْعَلُوهُ تَكُن فِتْنَةٌ فِى ٱلْأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлар бир-бирларига дўстдирлар. Агар шундай қилмасангиз (яъни, мўминга дўст, кофирга душман бўлмасангиз), ерда фитна ва катта фасод бўлур.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour73. Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига ҳамкордирлар. (Бас, эй мўминлар, сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз). Агар шундай қилмасанглар (яъни, мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур.