Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмонларда ҳам, ерда ҳам ўша Аллоҳ. Сирингизни ҳам, ошкорингизни ҳам билур. Қилган касбу корингизни ҳам билур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга ҳақ келганда уни ҳам ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари масхара қилган нарсанинг хабари келур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга бир қоғоздаги ёзувни нозил қилганимизда ва уни қўллари билан ушлаб кўрганларида ҳам барибир куфр келтирганлар: «Бу очиқ сеҳрдир», деяверардилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнга бирон фаришта нозил қилинса эди, дедилар. Агар бир фариштани нозил қилганимизда иш битган, кейин эса уларга муҳлат берилмаган бўлар эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар уни фаришта қилсак ҳам эркак қилган бўлар эдик ва ўзлари чигалллаштирган нарсани уларга яна ҳам чигаллаштирар эдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан олдинги пайғамбарлар ҳам масхара қилинганлар. Уларнинг устидан кулганлар бошига ўша қилган масхаралари тушган.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Осмонлару ердаги нарсалар кимники?» Айтинг: «Аллоҳники». У Ўзига раҳматни ёзиб қўйган. У сизларни бўлиши муқаррар бўлган Қиёмат кунига тўплайди. Ўзларига ўзлари зиён қилган кимсаларгина иймон келтирмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Осмонлару ернинг яратувчиси бўлган Аллоҳдан ўзгани дўст тутайми? У ҳаммани овқатлантиради, Ўзи эса овқатланмайди». Айтинг: «Мен энг аввалги мусулмон бўлишга буюрилганман». Асло мушриклардан бўлманг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизга бир зарар етказса, уни Ўзидан бошқа ҳеч кимса арита олмас. Агар сизга бир яхшилик етказса, бас, У Зот ҳар нарсага Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Қайси нарса энг улуғ гувоҳ?» Айтинг: «Аллоҳ». У мен билан сизларнинг ўртамизда Гувоҳдир. Бу Қуръон менга сизларни ва у етиб борган кишиларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди. Сизлар: «Аллоҳ билан бирга бошқа худолар ҳам бор», деб ҳақиқатан гувоҳлик берасизларми? Айтинг: «Мен бундай гувоҳлик бермайман!» Айтинг: «Ҳеч шак-шубҳасиз, У ягона илоҳдир ва, албатта, мен сизлар келтираётган ширкдан покман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз китоб берган кимсалар уни ўз болаларини танигандек танийдилар. Улар ўзларига зиён қилган кимсалардир. Бас, энди улар иймон келтирмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарганлардан кўра золимроқ ким бор? Албатта, золимлар нажот топмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг бир кунники, у кунда Биз ҳаммани тўплаб, ширк келтирганларга: «Сиз худо деб гумон қилаётган бутларингиз қани?» - деймиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан сизга қулоқ соладиганлари ҳам бор. Биз уни англамасликлари учун дилларини пардалаб, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Улар ҳамма оятларни кўрсалар ҳам уларга иймон келтирмайдилар. Ҳатто сиз билан жанжаллашгани олдингизга келган пайтларида ҳам куфр келтирганлар: «Бу аввалгиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас», дейдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар (ўзгаларни) ундан (Қуръондан) қайтарадилар ва ўзлари ҳам ундан четланадилар. Улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларини ҳалок қиладилар, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДўзах (оғзи)да тургизиб қўйилганларида: «Қанийди ортга қайтарилсагу Парвардигоримизнинг оятларини ёлғонга чиқармасак ва мўминлардан бўлсак», деб қолганларини бир кўрсангиз эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБу дунё ҳаёти ўйин-кулгидан бошқа нарса эмас. Тақво қилувчилар учун охират диёри яхшироқдир. Ақл юритмайсизларми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг айтаётган гаплари сизни хафа қилишини яхши биламиз. Улар сизни ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар сизга уларнинг юз ўгиришлари оғир ботаётган бўлса, қўлингиздан келса, ер остидан йўл қилиб ёки осмонга нарвон қўйиб, уларга оят-мўъжиза келтира олсангиз (шундай қилаверинг). Аллоҳ хоҳлаганида, уларни ҳидоят устида жамлаган бўларди. Бас, ҳаргиз жоҳиллардан бўлманг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, қулоқ соладиганларгина қабул қилурлар. Ўликларни эса Аллоҳ тирилтирур. Сўнгра Унинг Ўзига қайтарилурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕрда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби умматлардир. Китобда бирон нарсани қўймай (ёзганмиз). Кейин ҳаммалари Парвардигорлари даргоҳига тўпланурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Гапингиз рост бўлса, айтинглар-чи, агар сизларга Аллоҳнинг азоби келса ёки Қиёмат қойим бўлса, Аллоҳдан бошқага дуо-илтижо қиласизларми?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Шояд, тавба-тазарру қилсалар деб, уларни бало ва зиёнлар билан тутганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ қулоқ ва кўзларингизни олиб қўйса, қалбларингизга муҳр босса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ уни сизга (қайтариб) беради?» Биз оятларни қандай келтираётганимизга, кейин эса улар қандай юз ўгириб кетаётганига боқинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Айтинг-чи, агар сизга Аллоҳнинг азоби тўсатдан ёки очиқчасига келса, фақат золим қавмгина ҳалок қилинмасми?»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз пайғамбарларни фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилибгина юборурмиз. Ким иймон келтириб, ўзини ислоҳ қилса, уларга хавфу хатар йўқ ва улар ранжимаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Мен сизларга: «Аллоҳнинг хазиналари менда», демайман ва ғайбни ҳам билмайман. Яна сизларга: «Мен фариштаман», ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсаларгагина эргашаман». Айтинг: «Кўр билан кўзи очиқ баробар бўлурми?! Тафаккур қилмайсизларми?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ билан Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни огоҳлантиринг! Ўшанда улар учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмас. Шоядки, тақво қилсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭрта-ю кеч Парвардигорларининг Юзини истаб, Унга илтижо қиладиган зотларни ҳайдаманг! Уларнинг ҳисоб-китобларидан бирон нарса сизнинг зиммангизда эмас ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан бирон нарса уларнинг зиммаларида эмас. Бас, уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолманг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Мен Парвардигорим тарафидан аниқ ҳужжатга эгаман. Сизлар эса уни ёлғонга чиқардингиз. Сизлар шошилтираётган нарса менинг қўлимда эмас. Ҳукм ёлғиз Аллоҳникидир. У фақат ҳақни гапиради. У энг яхши ажрим қилувчидир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизлар шошилтираётган нарса менинг қўлимда бўлганда эди, мен билан сизларнинг орамиздаги иш аллақачон битган бўлар эди. Аллоҳ золимларни жуда яхши билгувчидир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҒайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. У қуруқлик ва денгиздаги (ҳамма) нарсаларни билади. Бирон япроқ узилиб тушса, уни ҳам аниқ билади. Ер тубидаги бирон дон борми, ҳўлу қуруқ борми, ҳаммаси Очиқ Китобда бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ кечаси жонингизни оладиган, кундузи қилган ишингизни биладиган Зотдир. Кейин эса белгиланган муддат адо этилиши учун унда сизларни тирилтирур. Кейин қайтиб борар жойингиз Унгадир. Сўнг сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСўнгра ҳақиқий Хожалари — Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир ва У энг тезкор ҳисоб-китоб қилувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳ сизларга улардан ва барча ғамлардан нажот берур. Кейин эса сизлар яна ширк келтирурсизлар!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОятларимизни (масхара қилишга) шўнғиётган кимсаларни кўрсангиз, то бошқа гапга ўтмагунларича улардан юз ўгиринг! Агар шайтон эсингиздан чиқарса, эслаганингиздан кейин бу золим қавм билан бирга ўтирманг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДинини ўйин қилиб олган, дунё ҳаётига алданиб қолган кимсаларни тарк этинг! У (Қуръон) билан эслатинг! Токи бирон жон ўзи қилган ишлари сабабли ўзи учун Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, оқловчи ҳам бўлмаган, бор нарсасини берса ҳам ундан қабул қилинмайдиган ҳолга тушиб қолмасин. Ана ўшалар қилган амаллари сабабли ҳалокатга учраганлардир. Куфр келтирганлари учун уларга қайноқ сувдан ичимлик ва аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳни қўйиб, бизга фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайдиган нарсага илтижо қиламизми? Дўстлари: «Бу ёққа кел», деб ҳидоятга чақириб турган бўлса ҳам шайтон адаштириб, ер юзида ҳайрон бўлиб қолган кимсага ўхшаб, Аллоҳ бизни ҳидоят қилганидан кейин яна ортимизга қайтариламизми?» Айтинг: «Аллоҳнинг ҳидоятигина чин ҳидоятдир. Барча оламлар Парвардигорига бўйсунишга буюрилганмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Ҳамда намозни тўкис адо этингиз ва Ундан қўрқингиз. У шундай Зотки, (ҳаммангиз) Унинг ҳузурида тўпланасизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ осмонлару ерни ҳақ ила яратган Зотдир. (Қиёмат) куни «Бўл», деган заҳоти (ҳоҳлаган нарсаси дарҳол) бажарилар. Унинг гапи ҳақдир. Сур чалинадиган куни подшоҳлик ёлғиз Уникидир. У ғайбу шаҳодатни билувчидир. У Ҳаким ва Хабардор Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг, Иброҳим отаси Озарга: «Бутларни худо қилиб оляпсизми? Мен сизни ва қавмингизни очиқ залолатда, деб биламан», деган эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЧиқаётган ойни кўргач: «Мана шу Парвардигорим», деди. У ҳам ботиб кетгач: «Парвардигорим мени ҳидоят қилмаса, аниқ йўлдан озган қавмдан бўлиб қолурман», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЧиқаётган қуёшни кўргач: «Мана шу Парвардигорим. Бу каттароқ», деди. У ҳам ботиб кетгач: «Эй қавмим, мен сизлар келтираётган ширкдан покман», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚавми у билан тортишган эди: «Мен билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ҳолбуки, У мени ҳидоят қилди. Мен сизлар келтираётган ширк (бутлар)дан қўрқмайман. Парвардигорим хоҳлаган нарсагина (бўлур). Парвардигорим барча нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир. Эслатма-ибрат олмайсизларми?!» - деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўша Иброҳимга қавмига қарши берган ҳужжатимиздир. Кимни хоҳласак, даражасини кўтарамиз. Албатта, Парвардигорингиз ҳикматли ва яхши билимдон Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз унга Исҳоқ ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни ҳам (ҳидоят қилдик). Муҳсинларни (ишни пухта, бекаму кўст бажарадиганларни) ана шундай мукофотлаймиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг ота-боболари, зурриётлари ва биродарларидан ҳам (кўпларини) ҳидоят қилдик. Уларни танлаб олиб, тўғри йўлга ҳидоят қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўша Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, Ўзи истаган бандасини унга йўллар. Ширк келтирганларида қилган ишлари аниқ ҳабата бўларди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўша зотларга китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганмиз. Бас, анавилар бу оятларни инкор этадиган бўлсалар, Биз бу оятларни уларни инкор қилмайдиган қавм учун тайёрлаб қўйганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг йўлларига эргашинг. Айтинг: «Мен сизлардан бунинг учун ҳақ сўрамайман. У оламлар учун бир эслатмадан бошқа нарса эмас».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар: «Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас», деганларида, Аллоҳга тўғри баҳо бера олмадилар. Айтинг: «Мусо кишиларга нур ва ҳидоят қилиб олиб келган, уни сиз қоғозга ёзиб олиб, айримларини ошкор қилиб, кўпини яширган ва ўзингиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсаларни сизга ўргатган китобни ким туширди?!» Айтинг: «Аллоҳ (туширди)». Кейин эса уларни тек қўйинг. Ўзлари шўнғиб кетган йўлларида ўйнайверсинлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБу бир муборак, ўзидан олдингиларни тасдиқлайдиган, Уммул Қуро (шаҳарлар онаси) ва унинг атрофидагиларни огоҳлантиришингиз учун Ўзимиз нозил қилган Китобдир. Охиратга ишонадиганлар унга ҳам иймон келтирадилар ва улар намозларини тўкис адо қиладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам: «Менга ваҳий келди», деган ҳамда: «Аллоҳ нозил қилган нарсанинг ўхшашини мен ҳам нозил қила оламан», деб даъво қилган кимсадан ҳам золимроқ ким бор? Бу золимларни ўлим гирдобида қолган пайтларида ўлим фаришталари уларга қўлларини чўзиб: «Жонларингизни чиқарингиз! Бу кун Аллоҳ шаънига ноҳақ гапларни айтганингиз ва мутакаббирлик қилиб, Унинг оятларидан юз ўгирганингиз учун хорлик азоби билан жазоланасизлар», деб турган пайтда бир кўрсангиз эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Аллоҳ дон ва уруғларни ёриб-ундиргувчидир. У Зот ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқаргувчидир. Ана ўша Зот Аллоҳдир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ тонгни ёритгувчидир. У кечани сукунат, қуёш ва ойни эса ҳисоб ўлчови қилди. Бу ғолиб ва билимдон Зотнинг ўлчовидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ қуруқлик ва денгиз зулматларида йўл топишингиз учун сизларга юлдузларни яратиб қўйган Зотдир. Биладиган қавм учун оят-белгиларни батафсил баён қилиб қўйганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ сизларни бир жондан пайдо қилган Зотдир. Бас, (сизлар учун она қорни) қароргоҳ ва (ота пушти) омонат турадиган жойдир. Англайдиган қавм учун оятларни батафсил баён қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у билан турли хил набототларни чиқардик. Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз. Хурмодан, унинг новдаларидан эгилган шингиллар чиқарилур. Узум боғлари ҳамда бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Уларнинг мева туккан пайтидаги мевасига ва кейин пишган ҳолига назар солинг! Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят — белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга жинларни шерик қилдилар. Ҳолбуки, уларни Аллоҳ яратган. Илмсизлик билан: «Унинг ўғиллари ва қизлари бор», деб бўҳтон ясадилар. У Зот булар васф қилган нарсалардан пок ва олий бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир. Унинг жуфти йўқ-ку, қаёқдан боласи бўлсин! У ҳамма нарсани яратди ва У ҳамма нарсани билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМана шу Аллоҳ Парвардигорингиздир. Ундан ўзга маъбуд йўқдир. У ҳамма нарсанинг яратувчисидир. Бас, Унга бандалик қилингиз! У ҳамма нарсага Вакилдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга Парвардигорингиздан ҳужжатлар келди. Ким кўрса, ўзига фойда. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зарар. Мен сизларга қўриқчи эмасман.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунингдек: «Ўрганиб олгансан», дейишлари ва биладиган қавмга ойдинлаштириб бериш учун оятларни баён қилурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг Аллоҳдан ўзга сиғинадиган (бут)ларини сўкмангиз. Бас, билмасдан ҳадларидан ошиб, Аллоҳни сўкиб қўймасинлар. Шунингдек, ҳар бир умматга амалини чиройли кўрсатиб қўйдик. Кейин эса қайтиб борар жойлари Парвардигорларигадир. Бас, У қилиб юрган ишларининг хабарини берур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар агар бирон оят — мўъжиза келса, албатта, иймон келтиришлари ҳақида жон-жаҳдлари билан Аллоҳ номига қасам ичдилар. Айтинг: «Оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир». Қаердан билурсизлар, (эҳтимол) оят келган вақтда ҳам иймон келтирмаслар?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterХудди аввал-бошда унга иймон келтирмаганларидек, уларнинг дил ва кўзларини буриб қўюрмиз ва ўз туғёнларида эсанкираб юришларига қўйиб берурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсу жин шайтонларини душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун жимжимадор сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, бундай қилмас эдилар. Бас, уларни ўзлари тўқиган бўҳтонларига ташлаб қўяверинг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУндай сўзларга охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг диллари мойил бўлиши учун ва ўша сўзларга рози бўлишиб, ўзлари қилмоқчи бўлган гуноҳларини қилишлари учун (у шайтонлар васваса қиладилар).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингизнинг сўзлари сидқу адолатда комил бўлди. Унинг сўзларини ўзгартиргувчи йўқдир. У Эшитгувчи, Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр юзидаги кимсаларнинг кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Улар фақат гумонларгагина эргашадилар. Улар фақат ёлғон сўзлайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Парвардигорингиз Унинг йўлидан адашган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У ҳақ йўлда юргувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсалардан еманглар. Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, сизлар ҳам мушриклардан бўлурсизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАввал ўлик бўлган, сўнгра биз уни тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни бериб қўйганимиз бир киши зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?! Шунингдек, кофирларга ҳам қилаётган амаллари чиройли қилиб кўрсатиб қўйилди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунингдек, ҳар бир қишлоқда ўша жойнинг катталарини ҳийла-найранглар қиладиган жиноятчилар қилиб қўйдик. Улар фақат ўзларинигина алдайдилар, холос, лекин ўзлари сезмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар учун Парвардигорлари ҳузурида дорус-салом бордир. Қилиб ўтган яхши амаллари сабабли У Зот уларнинг дўстидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй жин ва инс жамоаси, сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар келиб, Менинг оятларимни сўзлаб бермадими ва сизларни мана шу кунингиздаги учрашувдан огоҳлантирмадиларми? Дедилар: «Ўзимизнинг зиёнимизга гувоҳмиз». Уларни дунё ҳаёти алдаб қўйди ва ўзларига қарши кофир бўлганларига гувоҳлик бердилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар ким учун қилган амалларидан даражот-савоблар бор. Парвардигорингиз уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз Беҳожат ва Меҳрибондир. Истаса, худди сизларни бошқа қавмнинг зурриётидан пайдо қилгани каби сизларни ҳам кетказиб, ортингиздан истаганини ўринбосар қилиб олиб келур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ учун Унинг Ўзи яратган экин ва чорвалардан бир улуш ажратиб, ўзларича: «Бу Аллоҳ учун, бу эса бутларимиз учун», дедилар. Энди бутлари учун бўлган улуш Аллоҳга етиб бормайди. Аллоҳ учун бўлган улуш эса бутларига етиб бораверади. Нақадар ёмон ҳукм чиқарадилар-а!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунингдек, мушриклардан кўпларига шериклари уларни ҳалок этиш ва динларини чалкаштириб юбориш учун болаларини ўлдиришни чиройли қилиб кўрсатди. Аллоҳ хоҳлаганида бундай қилмаган бўлардилар. Бас, уларни туҳмат-бўҳтонлари билан тарк қилинг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ўзларича дедилар: «Мана бу ҳайвон ва экинлар ҳаром, уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина ейдилар. Бу ҳайвонларни эса миниш ҳаром қилинган». Улар ҳайвонларни (сўйишда) Аллоҳга туҳмат қилиб, У Зотнинг номини зикр қилмайдилар. Яқинда бу туҳматлари сабабли уларга Ўзи жазо беражак.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар: «Мана бу ҳайвонларнинг қоринларидаги нарсалар фақат эркакларимиз учундир, хотинларимизга эса ҳаромдир», дедилар. Агар у нарса ўлик бўлса, у ҳолда ҳаммалари шерикдирлар. Яқинда бундай сифатлаганлари учун уларга Ўзи жазо беражак. Албатта, У Ҳаким ва Алим Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАқлсизлик қилиб, нодонлик билан ўз фарзандларини ўлдирганлар ва Аллоҳ ризқ қилиб берган нарсаларни ҳаром қилганлар зиён кўрдилар. Улар аниқ адашдилар ва ҳидоят топганлардан бўлмадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ (ишкомларга) кўтариладиган ва кўтарилмайдиган боғларни, хурмо ва экинларни емагини хилма-хил қилиб, зайтун ва анорларни бир-бирига ўхшатиб ва ўхшатмай пайдо қилган Зотдир. Мевалаган пайтида унинг мевасидан енглар ва йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчилар учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Ўлакса ё тўкилган қон ёки тўнғиз гўшти бундан мустасно. Чунки улар нажасдир. Ёхуд фосиқлик билан Аллоҳдан ўзга учун атаб сўйилган (ҳайвон) ҳам ҳаромдир. Бас, ким зулм қилмасдан, ҳаддан ошмасдан, (ейишга) мажбур бўлиб қолса, Парвардигорингиз Мағфиратли, Меҳрибондир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯҳудий бўлган кимсаларга барча ой туёқли ҳайвонларни ҳаром қилдик. Мол, қўйдан эса улар учун ёғларини ҳаром қилдик. Биқинларидаги ё ичларидаги ёки суякка аралашган ёғларгина бундан мустасно. Зулмлари туфайли уларни шундай жазоладик. Албатта, Биз рост сўзлагувчимиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕтимнинг молига то вояга етгунига қадар яқинлаша кўрмангиз! Энг чиройли йўл билан бўлса, зарари йўқ. Ўлчов ва тарозини адолат билан тўла тортингиз! Биз ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламаймиз. Гапирганингизда гарчи қариндошингиз бўлса ҳам адолат қилингиз! Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз! Сизларни шунга буюрди. Шояд, эслатма-насиҳат олсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашингиз! (Бошқа) йўлларга эргашмангиз! Яна улар сизларни Аллоҳнинг йўлидан ажратиб қўймасин. Сизларни шунга буюрди. Шояд, тақво қилсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМуҳсинларга (ишни пухта бажарувчиларга неъматимизни) тўла қилиб бериш ва барча нарсани муфассал баён қилиш учун ҳидоят ва раҳмат қилиб, Мусога Китобни ато этдик. Шояд, Парвардигорларига рўбару бўлишларига иймон келтирсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки: «Бизга ҳам китоб туширилганда эди, улардан кўра ҳидоятлироқ бўлар эдик», демасликларингиз учун сизга Парвардигорингиздан очиқ ҳужжат, ҳидоят ва раҳмат келди. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгирган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Яқинда оятларимиздан юз ўгирганларни юз ўгирганлари туфайли ёмон азоб билан жазолагаймиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар фақат фаришталар келишини ё Парвардигорингизнинг келишини ёки Парвардигорингизнинг оятларидан айримлари келишини кутмоқдалар, холос. Парвардигорингизнинг айрим оятлари келадиган кунда олдин иймон келтирмаган ёки иймонига яраша яхшилик касб қилиб олмаган бирон жонга иймони фойда бермас. Айтинг: «Кутаверинглар! Биз ҳам кутгувчилармиз!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДинларини ҳам бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб кетган кимсаларга сизнинг ҳеч қандай алоқангиз йўқ. Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг ўзига ҳавола. Кейин У Зот уларнинг қилиб ўтган ишларини юзларига солур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўлур. Уларга зулм қилинмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳдан ўзгани Парвардигорим дейми?! Ахир У барча нарсанинг Парвардигори-ку?! Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи ўзга жоннинг юкини кўтармас. Кейин қайтишингиз Парвардигорингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ сизларни ерда халифалар қилиб қўйган ва Ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингизни айримларингиздан юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган Зотдир. Албатта, Парвардигорингиз тез жазолагувчидир ва, албатта, У Мағфиратли, Меҳрибондир».