وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِّن قَبْلِكَ فَصَبَرُوا۟ عَلَىٰ مَا كُذِّبُوا۟ وَأُوذُوا۟ حَتَّىٰٓ أَتَىٰهُمْ نَصْرُنَا وَلَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَٰتِ ٱللَّهِ وَلَقَدْ جَآءَكَ مِن نَّبَإِى۟ ٱلْمُرْسَلِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан олдинги пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилганлар. То Бизнинг ёрдамимиз келгунига қадар ёлғончига чиқарилганларига ҳам, озорланганларига ҳам сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартира оладиган бирон кимса йўқдир. Албатта, сизга пайғамбарларнинг хабари келган.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour34. Маълумки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилинганлар. Бас, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва озорланганларига сабр қилганлар. Аллоҳнинг ?»Пайғамбарларимни Ўзим қўллагайман», деган) сўзларини ўзгартира олгувчи бирон кимса йўқдир. Ахир сизга (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари келган-ку!