وَمَا قَدَرُوا۟ ٱللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِۦٓ إِذْ قَالُوا۟ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ عَلَىٰ بَشَرٍ مِّن شَىْءٍ قُلْ مَنْ أَنزَلَ ٱلْكِتَٰبَ ٱلَّذِى جَآءَ بِهِۦ مُوسَىٰ نُورًا وَهُدًى لِّلنَّاسِ تَجْعَلُونَهُۥ قَرَاطِيسَ تُبْدُونَهَا وَتُخْفُونَ كَثِيرًا وَعُلِّمْتُم مَّا لَمْ تَعْلَمُوٓا۟ أَنتُمْ وَلَآ ءَابَآؤُكُمْ قُلِ ٱللَّهُ ثُمَّ ذَرْهُمْ فِى خَوْضِهِمْ يَلْعَبُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар: «Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас», деганларида, Аллоҳга тўғри баҳо бера олмадилар. Айтинг: «Мусо кишиларга нур ва ҳидоят қилиб олиб келган, уни сиз қоғозга ёзиб олиб, айримларини ошкор қилиб, кўпини яширган ва ўзингиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсаларни сизга ўргатган китобни ким туширди?!» Айтинг: «Аллоҳ (туширди)». Кейин эса уларни тек қўйинг. Ўзлари шўнғиб кетган йўлларида ўйнайверсинлар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour91. (Яҳудийлар): «Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас», деган пайтларида, Аллоҳни тўғри таний олмадилар. Айтинг: «Одамлар учун нур ва ҳидоят бўлган ҳолида Мусо келтирган, сизлар дафтар қилиб олиб (айрим оятларни) кўрсатиб, (Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги) кўп (оятларини эса яшириб юрадиган ва (ундаги оятларда) на ўзларингиз ва на ота-боболарингиз билган нарсалар баён этилган Китобни (Тавротни) ким нозил қилган эди?!»?»Аллоҳ!», деб жавоб қилинг. Сўнгра уларни ўзлари шўнғиган ноТўғри Йўлларида адашган ҳолларида тарк этинг!