قُل لَّآ أَجِدُ فِى مَآ أُوحِىَ إِلَىَّ مُحَرَّمًا عَلَىٰ طَاعِمٍ يَطْعَمُهُۥٓ إِلَّآ أَن يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَّسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنزِيرٍ فَإِنَّهُۥ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ ٱللَّهِ بِهِۦ فَمَنِ ٱضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчилар учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Ўлакса ё тўкилган қон ёки тўнғиз гўшти бундан мустасно. Чунки улар нажасдир. Ёхуд фосиқлик билан Аллоҳдан ўзга учун атаб сўйилган (ҳайвон) ҳам ҳаромдир. Бас, ким зулм қилмасдан, ҳаддан ошмасдан, (ейишга) мажбур бўлиб қолса, Парвардигорингиз Мағфиратли, Меҳрибондир».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour145. Айтинг: «Менга ваҳий қилинган Қуръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсани кўрмаяпман. Магар ўлакса ё тўқилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса — чунки у ҳаромдир, ёхуд Аллоҳдан ўзга учун аталган фосиқлик бўлса (ҳаромдир). Бас, ким золим ва тажовузкор бўлмаган ҳолда музтар бўлиб қолса (масалан, очликдан ўлмаслик учун, у нарсалардан ейиш билан гуноҳкор бўлмас, зеро) Парвардигорингиз мағфиратли, меҳрибондир».