Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Зино қилмай ва яширин ўйнаш тутмай маҳрларини бериб уйлансангиз, сизлар учун мўминаларнинг афийфалари (ўзини ҳаромдан сақлаганлари) ҳам, сизлардан олдинги Китоб берилганларнинг афийфалари ҳам ҳалолдир. Кимки иймонидан қайтса, унинг қилган амали беҳуда кетиши аниқдир ва у Охиратда зиён кўргувчилар тоифасидандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни тирсаклари билан ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқлари билан ювингиз! Агар жунуб бўлсаларингиз, покланингиз! Агар бемор ё сафарда бўлсаларингиз ёки бировингиз ҳожатхонадан чиққан бўлса ёхуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамайди, балки сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди. Шоядки, шукр қилсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга улар учун мағфират ва улуғ ажр борлигини ваъда қилди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАҳду паймонларини бузганлари туфайли уларни лаънатладик ва тошбағирга айлантирдик. Улар калималарни ўз ўринларидан ўзгартирадилар ва ўзларига берилган эслатмалардан бир улушини унутиб юбордилар. Сиз ҳар доим улар томонидан бир хиёнатга йўлиқасиз. Озгиналаригина бундан (хиёнат қилишдан) мустасно. Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Бизлар насрониймиз», деган кимсалардан ҳам аҳд-паймонларини олдик. (Улар ҳам) ўзларига берилган эслатмалардан бир улушини унутиб юбордилар. Шунда Биз уларнинг ўрталарида то Қиёмат кунига қадар нафрат ва адоватни авж олдирдик. Яқинда Аллоҳ уларга қилган қилмишларини баён қилиб беради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй аҳли китоб, сизларга элчимиз китобингиз ичидан сизлар яшириб келган кўп нарсаларни баён қилиб, кўп нарсаларни эса афв этиб - тарк этиб келди. Сизларга Аллоҳ тарафидан бир нур ва очиқ китоб келди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ билан Аллоҳ Ўзининг ризосига эргашганларни саломатлик йўлларига бошлар ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга олиб чиқиб, тўғри йўлга ҳидоят қилур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Аллоҳ Марямнинг ўғли Масиҳдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Айтинг: «Агар Аллоҳ Марямнинг ўғли Масиҳни, унинг онасини ва ер юзидаги ҳамма одамларни ҳалок этишни истаса, ким Аллоҳни бирон ишдан қайтара олади?!» Осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи истаган нарсасини яратур. Аллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯҳудий ва насронийлар: «Биз Аллоҳнинг болалари ва суюклиларимиз», дедилар. Айтинг: «У ҳолда нега сизларни гуноҳларингиз сабабли азоблайди?! Балки сизлар ҳам У Зот яратган махлуоқотлар қаторидаги башарсизлар. У Зот Ўзи хоҳлаган одамини мағфират қилур, истаган одамига азоб берур». Осмонлару ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Қайтиб борар жой Унгадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй аҳли китоб, «Бизга хушхабар элтувчи ҳам, огоҳлантирувчи ҳам келмади», демаслигингиз учун (олдинги) пайғамбарлардан бир муддат ўтиб, сизларга Бизнинг элчимиз келди. Сизларга хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи келди. Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар: «Эй Мусо, унда зўравон қавм бор. Улар ундан чиқмагунларича биз ҳаргиз кирмасмиз. Улар чиқиб кетсалар, кейин биз кирурмиз», – дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар: «Эй Мусо, модомики, улар ўша ерда экан, биз зинҳор у ерга кирмасмиз. Сен ўзинг Парвардигоринг билан бориб уларга қарши жанг қилаверинглар. Биз шу ерда ўтириб турувчимиз», – дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо айтди: «Парвардигорим, мен фақат ўзимга ва биродарим (Ҳорунга) эгаман, холос. Бас, Ўзинг биз билан бу итоатсиз қавмнинг орасини ажратгин».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Аллоҳ) деди: «Энди бу ер уларга қирқ йилгача ҳаромдир. Ер юзида адашиб сарсон-саргардон юрадилар. Сен бу фосиқ қавмдан хафа бўлма».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга Одамнинг икки ўғли ҳақидаги хабарни ҳаққирост тиловат қилиб беринг. Улар қурбонлик қилганларида биридан қабул қилиниб, бошқасидан қабул қилинмаганди. Шунда у «Сени, албатта, ўлдираман», деганида (укаси) шундай деганди: «Аллоҳ тақводорлардангина қабул қилур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСен мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг ҳам мен сени ўлдириш учун қўл кўтармайман. Мен оламлар Парвардигори Аллоҳдан қўрқаман.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterНафси унга ўз биродарини ўлдиришни чиройли қилиб кўрсатди. Бас, уни ўлдирди. (Шу билан) зиён кўргувчилардан бўлиб қолди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСўнгра Аллоҳ унга биродарининг мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни титадиган бир қарға юборди. У: «Менга ўлим бўлсин, мана шу қарғачалик бўла олмадимми — биродаримнинг мурдасини ўзим кўма олмадимми?!» - деб надомат қилгувчилардан бўлиб қолди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШу сабабли Бани Исроил (зиммаси)га шундай ёздик: «Ким ҳеч кимни ўлдирмаган ва ер юзида бузғунчилик қилмаган одамни ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандек бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади». Элчиларимиз уларга ҳужжатлар олиб келдилар. Шундан кейин ҳам улардан кўплари ер юзида исроф қилгувчилар (ҳаддан ошгувчилар)дир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ва Пайғамбарига қарши жанг қиладиган, ерда бузғунчилик қилиб юрадиган кимсаларнинг жазоси — ўлдирилишлари ё дорга осилишлари ёки оёқ-қўллари қарама-қарши тарафдан кесилиши ёхуд ердан сургун қилинишларидир. Бу иш улар учун дунёда шармандалик бўлур. Охиратда эса уларга улуғ азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга васила излангиз ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилингиз. Шоядки, шунда нажот топсангиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр юзидаги ҳамма нарса ва яна шунча нарса кофирларники бўлиб, Қиёмат кунининг азобидан қутулиш учун ўшанинг ҳаммасини тўламоқчи бўлсалар ҳам улардан қабул қилинмас. Улар учун аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар! (Токи бу иш) уларнинг қилмишларига яраша жазо ва Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. Аллоҳ Азиз ва Ҳакимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим зулм қилганидан кейин тавба қилиб, ўзини ўнглаб олса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Аллоҳ Кечиргувчи ва Меҳрибондир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Пайғамбар, тилларида иймон келтирдик деб, дилларида эса инонмаганлар ва яҳудийларнинг куфрга ошиқишлари сизни хафа қилмасин. Улар ёлғонни кўп эшитадилар ва сизга келмаган қавмларга ҳам қулоқ соладилар. Сўзларни ўз ўринларига қўйилганидан кейин ўзгартирадилар. Улар: «Агар сизларга мана шу берилса, олинглар, шу берилмаса, эҳтиёт бўлинглар», дейишади. Аллоҳ кимни фитнага солишни ирода қилса, унга Аллоҳ томонидан бўладиган бирон нарсани тўса олмассиз. Улар шундай кимсалардирки, Аллоҳ уларнинг кўнгилларини поклашни истамади. Улар учун дунёда шармандалик, охиратда эса улуғ азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОлдиларида Аллоҳнинг ҳукмини ўзида жо қилган Таврот бўла туриб, қандай қилиб сизни ҳакам қилиб оладилар-у, яна шундан кейин (сиз чиқарган ҳукмдан) юз ўгириб кетадилар-а?! Улар мўмин эмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. Аллоҳга бўйсунувчи пайғамбарлар, раббонийлар ва аҳбор (яҳудий олимлар, раввин)лар ўзларига Аллоҳнинг китоби омонат қўйилгани сабабли яҳудийларга у билан ҳукм қиладилар. Улар бу китоб устида гувоҳдирлар. Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менинг оятларимни арзон баҳога сотманглар. Аллоҳ нозил қилган (дин) билан ҳукм қилмаганлар - ана ўшалар кофирлардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнда (Тавротда) уларга жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва жароҳатларга ҳам қасос олинади, деб ёздик. Ким уни кечиб юборса, ўзи учун каффорат бўлур. Аллоҳ нозил қилган (ваҳий) билан ҳукм қилмаганлар - ана ўшалар золимлардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг изларидан Ийсо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи қилиб эргаштирдик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор. У ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчидир. У тақводорлар учун ҳидоят ва панд-насиҳатдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИнжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилсинлар. Аллоҳ нозил қилган (ваҳий) билан ҳукм қилмаганлар - ана ўшалар фосиқлардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз сизга бу Китобни ҳақ ила нозил қилдик. (Уни сизга) ўзидан олдинги китоб(лар)ни тасдиқловчи ва улар устидан назоратчи (қилиб туширдик). Бас, улар орасида Аллоҳ нозил қилган ваҳий билан ҳакамлик қилинг. Ўзингизга келган ҳақни қўйиб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг. Сизлардан ҳар бирингизга алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйдик. Аллоҳ истаганида ҳаммангизни бир уммат қилиб қўярди. Аммо У сизларни Ўзи ато этган нарсада синаш учун (шундай қилди). Бас, эзгуликларга шошилингиз. Ҳаммангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳгадир. Ана ўшанда ихтилоф қилган нарсаларингиз ҳақида хабар берур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, яҳудий ва насронийларни дўст тутмангиз. Улар бир-бирларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларни дўст тутса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят этмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирганлар: «Жон-жаҳдлари билан «Сизлар билан биргамиз», деб қасам ичганлар шуларми?» - дейдилар. Уларнинг амаллари ҳабата кетди ва ўзлари зиён кўргувчиларга айланиб қолдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни олиб келадики, Аллоҳ уларни яхши кўради, улар ҳам Аллоҳни яхши кўрадилар. Улар мўминларга мулойим, кофирларга эса қаттиққўл бўлиб, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадилар. Бу Аллоҳнинг фазлидирки, уни Ўзи истаган кишиларга берур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, (ҳамма нарсани) Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterНамозга чақирсангиз, уни масхара ва ўйин қиладилар. Бунга сабаб уларнинг ақлни ишлата билмайдиган қавм эканликларидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам ёмонроқ «савоб» ҳақида хабар берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ҳамда тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар энг ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар сизларнинг олдингизга келганларида: «Иймон келтирдик», дейдилар. Ҳолбуки, улар кофир ҳолда кириб, кофир ҳолда чиқарлар. Аллоҳ улар яширган нарсани жуда яхши билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterРаббонийлари ва аҳборлари уларни гуноҳ гаплардан ва ҳаромхўрликдан қайтарсалар бўлмасмиди?! Қилаётган ҳунарлари қандай ҳам ёмон-а!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯҳудийлар: «Аллоҳнинг қўли боғлиқ (яъни, бахил)», дедилар. Ўзларининг қўллари боғлансин ва шу гаплари билан лаънатга йўлиқсинлар. Аксинча, У Зотнинг қўллари очиқдир ва Ўзи хоҳлаганича эҳсон қилур. Сизга Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган ваҳий улардан кўпларига туғён ва куфрни аниқ зиёда қилади. То Қиёмат кунига қадар уларнинг ораларига нафрату адоватни солиб қўйганмиз. Қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчирур. Улар ерда бузғунчилик қилиб юрурлар. Аллоҳ эса бузғунчиларни ёқтирмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар улар Тавротга, Инжилга ва Парвардигорлари томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилганларида эди, устларидан (осмондан) ҳам, остларидан (ердан) ҳам ризқланган бўлур эдилар. Уларнинг ораларида адолатли кишилар ҳам бор. Аммо уларнинг кўплари нақадар ёмон амалларни қиладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Эй аҳли китоб, то Тавротга, Инжилга ва сизларга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилмагунингизча ҳеч қандай динда эмассизлар». Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса улардан кўпларига туғён ва куфрни аниқ зиёда қилади. Бас, сиз кофир қавмга ачинманг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирганлар, яҳудийлар, собиийлар ва насронийлардан қайси бири Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб, яхши амаллар қилса, ўшалар учун хавф йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲеч қандай синов бўлмайди, деб ўйлаб кўру кар бўлиб олдилар. Сўнг Аллоҳ уларни кечирди. Шундан кейин улардан кўплари яна кўр ва кар бўлиб олдилар. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини кўриб тургувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ учтанинг учинчисидир, деганлар ҳам аниқ кофир бўлдилар. Ягона Илоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир. Агар улар айтаётганларидан тийилмасалар, улардан кофир бўлганларни аламли азоб тутади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМасиҳ ибн Марям бир пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Уларга оятларни қандай баён қилаётганимизни кўринг, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар солинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Эй аҳли китоб, динингизда ноҳақ ҳаддан ошмангиз ҳамда ўзлари ҳам адашган, бошқа кўпларни ҳам адаштирган ва тўғри йўлдан озган қавмнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБани Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатланганлар. Негаки, улар исён қилганлар ва тажовузкор бўлганлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирганларга энг ашаддий душманлар яҳудийлар ва ширк келтирганлар эканини кўрасиз. Иймон келтирганларга энг яқин дўстлар эса: «Биз насронийлармиз», деганлар эканини кўрасиз. Бунга сабаб уларнинг орасида олимлар, роҳиблар борлиги ва уларнинг кибр қилмасликларидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Бизга нима бўлдики, ўзимиз Аллоҳга ва бизга келган ҳаққа ишонмаймиз-да, яна Парвардигоримиз бизни солиҳ қавм билан бирга (жаннатга) киритишини тама қиламиз?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, Аллоҳ шу гаплари учун уларни остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатлар билан мукофотлади. Унда абадий қоладилар. Бу муҳсинлар (ишни пухта, чиройли қилувчилар)нинг мукофотидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун жазоламайди. Лекин қасд қилган қасамингиз учун жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлар билан ўнта мискинни тўйдириш ё уларни кийдириш ёки бир қулни озод қилишдир. Ким (буларни) топа олмаса, (унинг каффорати) уч кун рўза тутишдир. Мана шу ичган қасамларингиз каффоратидир. Қасамларингизни эҳтиёт қилингиз. Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай баён қилади. Шоядки, шукр қилсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИчкилик ва қиморда шайтон ораларингизга нафрат ва адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикри ва намоздан тўсишни истайди. Энди тўхтарсизлар!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтириб, яхши амалларни қилган кишилар модомики, тақво қилиб, мўмин бўлиб, яхши амалларни қилган, кейин яна тақво қилиб, иймон келтирган, кейин яна тақво қилиб, амалларини чиройли, пухта бажарган эканлар, олдинги еб-ичганлари учун уларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ муҳсинларни (амалларни чиройли, пухта бажарадиганларни) севади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, Аллоҳ Ўзидан ким ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етгудек (жойдаги) ов каби бирон нарса билан синаб кўради. Шундан кейин ким ҳаддидан ошса, унга аламли азоб бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, эҳромдалик пайтингизда овни ўлдирмангиз. Сизлардан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси чорва ҳайвонларидан унга тенг келадиганини ҳадйи қилиб Каъбага етказишдир. (Бу ишда) ўзларингиздан икки одил киши ҳакамлик қилади. Ёхуд унинг каффорати мискинларга таом бериш ёки ўз қилмишининг ёмон оқибатини татиб кўриши учун ўшанга яраша рўза тутишдир. Ўтганларини Аллоҳ афв этди. Ким яна қайта шу ишни қилса, Аллоҳ ундан интиқом олур. Аллоҳ Азиз ва интиқом Эгасидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ Каъба — Байтул-Ҳаромни, уруш ҳаром этилган ойни, ҳадйи (қурбонлик) ва (ҳадйи) белгиларини одамлар учун асос қилиб қўйди. Токи Аллоҳ осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам билишини ҳамда Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчи эканини билиб қўйинглар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, (айрим) нарсалар ҳақида сўрамангларки, улар очилса, сизларга ёмон бўлади. Қуръон нозил бўлаётган пайтда улар ҳақида сўрасангизлар, улар сизларга аён бўлиб қолади. Аллоҳ улардан кечиб юборганди-ку. Аллоҳ Кечиримли ва Ҳалимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, бирортангизнинг ўлими яқинлашиб, васият қилар чоғида ўзингиздан икки адолатли киши ёки сафар қилиб юрган пайтингизда ўлим мусибатига йўлиқсангизлар, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин. Агар шубҳа қилсангизлар, гувоҳларни намоздан кейин тутасиз ва улар: «Гарчи қариндошимиз учун бўлса-да, қасамни озгина қийматга сотмаймиз ва Аллоҳ учун берган гувоҳлигимизни яширмаймиз. (Шундай қиладиган бўлсак) у ҳолда биз аниқ гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз», деб Аллоҳ номига қасам ичадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар уларнинг гуноҳкор бўлганлари очилиб қолса, ўринларини босадиган икки меросга ҳақдор кишилар энг лойиқ кишилардирки, ҳар иккиси ҳам: «Бизнинг берган гувоҳлигимиз уларнинг гувоҳлигидан тўғрироқ ва биз ҳаддимиздан ошмадик. Агар шундай қилган бўлсак, биз ҳеч шак-шубҳасиз, золимлардан бўлиб қолурмиз», деб Аллоҳ номига қасам ичадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМана шу рост гувоҳлик беришларига ёки қасамларидан сўнг раддия қасам бўлишидан қўрқишларига яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга қулоқ солингиз. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИйсо ибн Марям деди: «Аллоҳим, Парвардигоро, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгинки, у аввалу охиримиз учун бир байрам ва Сен тарафингдан юборилган бир белги бўлиб қолсин. Ризқимизни Ўзинг бергин. Зеро, Сен энг яхши ризқ бергувчисан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ айтди: «Мен уни сизларга нозил қилгувчиман. Шундан кейин сизлардан ким куфр келтирса, уни шундай азоблайманки, бутун оламлардан бирон одамни ундай азобламайман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг! Аллоҳ: «Эй Ийсо ибн Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» - деганида, (Ийсо) айтди: «Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳаққим йўқ бўлган гапни гапиришим мумкин эмас-ку. Айтган бўлганимда, Сен, албатта, билар эдинг. Сен дилимдаги бор нарсани билурсан. Аммо мен Сенинг ҳузурингдаги ҳеч нарсани билмасман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларининг билимдонисан.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМен уларга фақат Ўзинг буюрган гапнигина айтиб: «Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилингиз», дедим. Ораларида бўлган пайтимда уларнинг устида гувоҳ бўлиб турдим. Мени Ўз ҳузурингга чорлаганингдан кейин эса Сен Ўзинг уларнинг устида кузатувчи бўлдинг. Сен Ўзинг ҳамма нарсага Гувоҳдирсан.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни азобласанг, бас, улар Сенинг бандаларинг. Уларни мағфират қилсанг, бас, албатта, Сен Ғолиб ва Ҳакимдирсан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ деди: «Бу кун ростгўйларга ростгўйликлари фойда берадиган кун. Уларга остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлдилар. Бу улуғ муваффақиятдир».