هَلْ يَنظُرُونَ إِلَّآ أَن تَأْتِيَهُمُ ٱلْمَلَٰٓئِكَةُ أَوْ يَأْتِىَ رَبُّكَ أَوْ يَأْتِىَ بَعْضُ ءَايَٰتِ رَبِّكَ يَوْمَ يَأْتِى بَعْضُ ءَايَٰتِ رَبِّكَ لَا يَنفَعُ نَفْسًا إِيمَٰنُهَا لَمْ تَكُنْ ءَامَنَتْ مِن قَبْلُ أَوْ كَسَبَتْ فِىٓ إِيمَٰنِهَا خَيْرًا قُلِ ٱنتَظِرُوٓا۟ إِنَّا مُنتَظِرُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар фақат фаришталар келишини ё Парвардигорингизнинг келишини ёки Парвардигорингизнинг оятларидан айримлари келишини кутмоқдалар, холос. Парвардигорингизнинг айрим оятлари келадиган кунда олдин иймон келтирмаган ёки иймонига яраша яхшилик касб қилиб олмаган бирон жонга иймони фойда бермас. Айтинг: «Кутаверинглар! Биз ҳам кутгувчилармиз!»
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour158. Улар фақат (жонларини олиш учун ўлим) фаришталари келишини ё (Қиёмат Кунида бандалари ўртасида ҳукм қилиш учун) Парвардигорингизнинг келишини, ёки Парвардигорингизнинг оятларидан — Қиёмат аломатларидан айримлари келишини кутмоқдалар, холос. Парвардигорингизнинг айрим оятлари келадиган кунда эса илгари иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бирон жонга (энди келтирган) иймони фойда бермас. Айтинг: «Кутаверинглар! Биз ҳам кутгувчилармиз!»