وَلَا تَطْرُدِ ٱلَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُم بِٱلْغَدَوٰةِ وَٱلْعَشِىِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُۥ مَا عَلَيْكَ مِنْ حِسَابِهِم مِّن شَىْءٍ وَمَا مِنْ حِسَابِكَ عَلَيْهِم مِّن شَىْءٍ فَتَطْرُدَهُمْ فَتَكُونَ مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭрта-ю кеч Парвардигорларининг Юзини истаб, Унга илтижо қиладиган зотларни ҳайдаманг! Уларнинг ҳисоб-китобларидан бирон нарса сизнинг зиммангизда эмас ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан бирон нарса уларнинг зиммаларида эмас. Бас, уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолманг!
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour52. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Сиз эрта-ю кеч Парвардигорларининг Юзини истаб, Унга илтижо қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг! Сизнинг зиммангизда уларнинг ҳисоб-китобларидан ҳеч нарса йўқдир ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан уларнинг зиммаларида ҳеч нарса йўқдир. Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!