وَهَٰذَا كِتَٰبٌ أَنزَلْنَٰهُ مُبَارَكٌ مُّصَدِّقُ ٱلَّذِى بَيْنَ يَدَيْهِ وَلِتُنذِرَ أُمَّ ٱلْقُرَىٰ وَمَنْ حَوْلَهَا وَٱلَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِٱلْـَٔاخِرَةِ يُؤْمِنُونَ بِهِۦ وَهُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБу бир муборак, ўзидан олдингиларни тасдиқлайдиган, Уммул Қуро (шаҳарлар онаси) ва унинг атрофидагиларни огоҳлантиришингиз учун Ўзимиз нозил қилган Китобдир. Охиратга ишонадиганлар унга ҳам иймон келтирадилар ва улар намозларини тўкис адо қиладилар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour92. Бу (Қуръон) бир муборак, ўзидан олдинги китобларни тасдиқлайдиган, барча қишлоқлар (ва шаҳарларнинг онаси маркази бўлмиш (Макка аҳлини) ҳамда унинг атрофидаги кишиларни (Охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун Ўзимиз нозил қилган Китобдир. Охиратга иймон келтирадиган кишилар унга ҳам иймон келтирадилар ва улар намозларини ўз вақтида адо қиладилар.