caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

Al-An'aam surasi, 25-oyat

Makka · nozil bo'lish tartibi 55 · 6:25

وَمِنْهُم مَّن يَسْتَمِعُ إِلَيْكَ وَجَعَلْنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ أَكِنَّةً أَن يَفْقَهُوهُ وَفِىٓ ءَاذَانِهِمْ وَقْرًا وَإِن يَرَوْا۟ كُلَّ ءَايَةٍ لَّا يُؤْمِنُوا۟ بِهَا حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءُوكَ يُجَٰدِلُونَكَ يَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓا۟ إِنْ هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلْأَوَّلِينَ

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан сизга қулоқ соладиганлари ҳам бор. Биз уни англамасликлари учун дилларини пардалаб, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Улар ҳамма оятларни кўрсалар ҳам уларга иймон келтирмайдилар. Ҳатто сиз билан жанжаллашгани олдингизга келган пайтларида ҳам куфр келтирганлар: «Бу аввалгиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас», дейдилар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour25. Улардан сизга қулоқ тутадиганлари ҳам бор, (лекин) Биз уни (Қуръонни) англамасликлари учун дилларини пардалаб, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Улар бор оятларни (мўъжизаларни) кўрсалар ҳам, у (оят)ларга иймон келтирмайдилар. Ҳаттоки сиз билан жанжаллашгани олдингизга келган пайтларида ҳам, кофир бўлган кимсалар: «Бу (Қуръон) фақат аввалгилардан қолган афсоналар, холос», дейдилар.
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70