Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, осмонларни устунсиз кўтариб қўйди. Сизлар уни кўриб турасизлар. Кейин Аршга кўтарилди. Қуёш ва ойни бўйсундирди. Ҳаммаси белгиланган муддатгача юради. У Зот ишнинг тадбирини қилади ва оятларни муфассал (баён) этади. Шоядки, Парвардигорингиз билан бўладиган учрашувга аниқ ишонсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, ерни ёйди. Унга тоғлар ва анҳорларни жойлаштирди. Ҳар бир мевани жуфт-жуфт қилди. Кечани кундузга қоплайди. Бу ишларда фикр юритадиган қавм учун оят-аломатлар бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЗаминда бир-бирига қўшни бўлган бўлак-бўлак ерлар бор. Узумзор боғлар, экинзорлар, шохлаган-шохламаган хурмолар бор. Ҳаммаси бир хил сув билан суғорилади. Таъмда уларнинг бирини иккинчисидан афзал қиламиз. Бу ишларда ақл юритадиган қавм учун оят-аломатлар бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАжабланадиган бўлсангиз, уларнинг: «Тупроқ бўлиб кетганимиздан кейин яна янгитдан яратиламизми?» - деган гапларидан ажабланинг. Улар Парвардигорларига куфр келтирган кимсалардир. Уларнинг бўйинларида кишанлар бўлгай. Улар дўзах эгалари бўлиб, унда абадий қолурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлар: «Унга Парвардигори тарафидан бир оят-аломат нозил қилинса эди», дейдилар. Сиз фақат огоҳлантириб қўювчисиз, холос. Ҳар бир қавм учун бир ҳидоятга бошловчи бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ҳар бир аёлнинг ҳомиласини билади. Бачадонлар (муддатидан) эрта ташлаб юборганини ҳам, (муддатидан) ўтиб кетганини ҳам. У Зотнинг ҳузурида ҳар бир нарса ўлчовлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИнсоннинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатувчилари бўлиб, Аллоҳнинг амри ила уни муҳофаза қилиб турадилар. Бир қавм то ўзининг аҳволини ўзгартирмагунича Аллоҳ унинг аҳволини ўзгартирмас. Аллоҳ бир қавмга ёмонлик қилмоқчи бўлса, уни қайтара оладиган (куч) йўқдир. Улар учун (Аллоҳ)дан ўзга бошқарувчи йўқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМомақалдироқ ҳам У Зотга ҳамд ила тасбеҳ айтади. Фаришталар ҳам У Зотдан қўрққанларидан (тасбеҳ айтурлар). У Зот яшинлар юбориб, улар билан Ўзи истаган кишиларни уради. (Яшин урган пайтда) улар Аллоҳ ҳақида талашиб-тортишаётган бўладилар. У қаттиқ ушлайдиган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга осмонлару ердаги кимсалар ва уларнинг соялари ихтиёрий тарзда ҳам, мажбурий тарзда ҳам эрта-ю кеч сажда қилурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Осмонлару ернинг парвардигори ким?» Айтинг: «Аллоҳ». Айтинг: «Уни қўйиб, ўзларига ҳам фойда ва зарар келтира олмайдиган нарсаларни дўст қилиб олдингизми?» Айтинг: «Кўр билан кўзи очиқ тенгми? Қоронғуликлар билан нур тенгми?» Ёки улар Аллоҳга шериклар қилдилармики, улар Аллоҳ каби яратганлар-у, кейин уларга яратилганлар чалкашиб кетганми? Айтинг: «Ҳамма нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. У Ягонадир, Қаҳҳордир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмондан ёмғир ёғдирди. У ўзига яраша жилғалар бўлиб оқди. Сел сув устида кўпикларни ҳам кўтариб келди. Тақинчоқ ёки асбоб-ускуна ясаш учун ўт ёққанда ҳам мана шундай кўпик (чиқинди) ҳосил бўлур. Аллоҳ ҳақ билан ботилни мана шундай зарбулмасал қилади. Кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Одамларга фойдаси тегадиган нарса эса ер юзида қолади. Аллоҳ масалларни мана шундай зарб қилади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорларига қулоқ солганлар учун гўзал оқибат бордир. Қулоқ солмаганлар эса... Агар ер юзидаги ҳамма нарса ва яна ўшанча нарса уларники бўлса ҳам уни фидо қилиб юборган бўлардилар. Улар учун ёмон ҳисоб бордир. Уларнинг ўрни жаҳаннамдир. У нақадар ёмон жойдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорларининг Юзини истаб сабр қилганлар, намозни тўкис адо этганлар, Биз берган ризқдан сарфлаганлар, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтарганлар, ана ўшалар учун оқибат диёри бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАдн жаннатларики, унга ўзлари, солиҳ ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари кирадилар. Ҳар эшикдан уларнинг олдига фаришталар кириб:
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга аҳд берганларидан кейин уни бузадиганлар, Аллоҳ боғланишга буюрган ишни узадиганлар, ер юзида бузғунчилик қиладиганлар, ана ўшалар учун лаънат ва ёмон диёр бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ Ўзи истаган одамига ризқни кенг қилади, (истаганига) танг қилади. Улар дунё ҳаётига хурсанд бўлдилар. Ҳолбуки, дунё ҳаёти охират олдида бир арзимас матодир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШундай қилиб, Биз сизни бир умматга пайғамбар қилиб юбордик. Ундан олдин ҳам умматлар ўтган. Уларга Биз ваҳий қилган оятларни тиловат қилиб берасиз. Улар Раҳмонга куфр келтирадилар. Айтинг: «У Парвардигоримдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унгагина суяндим. Тавба ҳам ёлғиз Унга қилинур».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан олдин ҳам пайғамбарлар масхара қилинган. Куфр келтирган кимсаларга муҳлат берганман. Кейин уларни (азоб билан) ушлаганман. Азоб қандай (ҳам қаттиқ, шиддатли) бўлган эди?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир жоннинг қилган ишини кузатиб турган Зот (маъбудликка лойиқми ёки анави бутларми?) Улар Аллоҳга шериклар қилдилар. Айтинг: «Уларнинг номларини айтинглар-чи. Ёки Унга ер юзида билмаган нарсаларини айтиб берарсизлар. Ёки бу шунчаки юзаки гапдир». Аксинча, куфр келтирган кимсаларга қилган ишлари чиройли қилиб кўрсатилди ва улар йўлдан тўсдилар. Аллоҳ кимни адаштириб қўйган бўлса, уни тўғри йўлга солгувчи йўқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга шу дунё ҳаётида ҳам азоб бордир. Охират азоби эса, албатта, қаттиқроқдир. Улар учун Аллоҳ тарафидан бирон ҳимоячи бўлмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли шуки, унинг остидан анҳорлар оқиб ўтади, мевалари ва сояси доимийдир. Бу тақво қилган зотларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзахдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз китоб берган кишилар сизга нозил қилинган нарсага хурсанд бўладилар. Тўдалар орасида унинг айримларини инкор қиладиганлари ҳам бор. Айтинг: «Мен Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка буюрилганман. Унгагина даъват қиламан ва қайтишим ҳам ёлғиз Унгадир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунингдек, биз уни арабий ҳукм қилиб нозил қилдик. Сизга илм келганидан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, сизга Аллоҳ тарафидан бирон дўст ҳам, ҳимоячи ҳам бўлмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўрмадилармики, Биз у ерга келиб, унинг атрофидан камайтиряпмиз-ку. Аллоҳ ҳукм қилади ва Унинг ҳукмини ҳеч кимса таъқиб этмас. У тез ҳисоб олгувчи Зотдир.