أَفَمَن يَعْلَمُ أَنَّمَآ أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ٱلْحَقُّ كَمَنْ هُوَ أَعْمَىٰٓ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُو۟لُوا۟ ٱلْأَلْبَٰبِ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга Парвардигорингиз тарафидан ҳақ нозил қилинганини биладиган одам кўр кишига ўхшайдими? Фақат ақли борларгина эслатма-ибрат ола биладилар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour19. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ахир сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса аниқ ҳақиқат эканини биладиган — иймон келтирадиган киши (кўнгил кўзи) кўр кимсага ўхшайдими? Ақл эгаларигина эслатма олурлар.