Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлиф, Лом, Ро. Китобки, Биз уни сизга одамларни Парвардигорларининг изни ила зулматлардан нурга - Азиз ва Ҳамид Зотнинг йўлига олиб чиқишингиз учун нозил қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКофирларки, дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадилар. Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Уни эгмоқчи бўладилар. Улар узоқ залолатдадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, уни ўз қавмининг тили билан уларга баён қилиши учун юбордик. Бас, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган одамни адаштиради, хоҳлаган одамни тўғри йўлга солади. У Ғолиб ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз Мусони оятларимиз ила: «Қавмингни зулматлардан нурга чиқар. Уларга Аллоҳнинг неъматларини эслат», (деб) пайғамбар қилиб юбордик. Албатта, бу ишда кўп сабр ва кўп шукр қилгувчилар учун оят-аломатлар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо деди: «Сизлар ва ер юзидаги ҳамма одамлар куфр келтирсангизлар ҳам (ўзингизга зарар қиласиз, холос). Зеро, Аллоҳ беҳожат ва мақтовга лойиқ Зотдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга илгари ўтган Нуҳ, Од, Самуд ва улардан кейин келган, сонини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган қавмларнинг хабари келмадими? Уларга пайғамбарлари ҳужжатлар келтирдилар. Улар эса рад этиб, қўллари билан пайғамбарларнинг оғзиларини тўсдилар ва дедилар: «Биз сизлар юборилган нарсага куфр келтирдик ва биз сизлар даъват қилаётган иш борасида шак-шубҳададирмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга пайғамбарлари дедилар: «Биз ҳам сизларга ўхшаган одамлармиз, холос. Лекин Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганига инъом қилади. Биз фақат Аллоҳнинг изни билангина сизларга бир ҳужжат келтира оламиз. Мўминлар Аллоҳгагина суянсинлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан кейин ерни сизларга маскан қилиб берурмиз. Бу Менинг ҳузуримда туришдан қўрқадиган ва ваидимдан ҳам қўрқадиган зотлар учундир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорларига куфр келтирганларнинг амаллари кулга ўхшайди. Бир бўронли кунда шамол қаттиқ эсиб қолса, касб қилиб топган нарсаларидан ҳеч нарсани ушлаб қола олмайдилар. Бу узоқ залолатдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила яратиб қўйганини кўрмадингизми? Истаса, сизларни кетказиб, янги халқни олиб келади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИш битгач, шайтон деди: «Аллоҳ сизларга чин ваъда қилганди. Мен эса ёлғон ваъда бериб алдагандим. Мен учун сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди. Ўзларингиз чақирган заҳотим, хўп, дея қолдингиз. Энди мени эмас, ўзларингизни маломат қилинглар. Мен сизларга ёрдам бера олмайман, сизлар ҳам менга ёрдам бера олмайсизлар. Олдин сизлар мени Аллоҳга шерик қилганингларни инкор этаман». Золимлар учун аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган ва яхши амалларни қилган зотлар остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритилиб, Парвардигорларининг изни ила у ерларда мангу қоладилар. У ерлардаги сўрашишлари (бир-бирларига) тинчлик-омонлик (тилаш) бўлади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ қандай мисол келтирганига боқмайсизми? Яхши сўз бир яхши дарахтга ўхшайди, унинг асли мустаҳкам, шохлари эса осмонда.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорининг изни ила ҳар доим мева бериб туради. Одамлар ибрат-эслатма олишлари учун Аллоҳ мана шундай мисоллар келтиради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ иймон келтирганларни собит сўз билан дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собитқадам қилади. Аллоҳ золимларни адаштиради. Аллоҳ Ўзи истаган ишни қилади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган бандаларимга айтингки, намозни тўкис адо этсинлар ҳамда ҳеч қандай савдолашиш ва ошна-оғайнигарчилик ўтмайдиган кун келишидан олдин Биз берган ризқдан яширин ва ошкора сарфласинлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, осмонлару ерни яратди. Самодан ёмғир ёғдириб, у орқали меваларни сизларга ризқ қилиб чиқарди. Сизларга кемаларни бўйсундирди. Токи улар Аллоҳнинг амри ила денгизда сузиб юрсинлар. У Зот сизларга анҳорларни ҳам бўйсундириб берди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорим, улар кўп одамларни йўлдан урдилар. Ким менга эргашса, ўша мендандир. Ким менга қарши чиқса, бас, Сен Кечиргувчи, Меҳрибонсан.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигоро, Сен биз яширган нарсаларни ҳам, ошкор қилган нарсаларни ҳам биласан. Аллоҳ учун ерда ҳам, самода ҳам бирон нарса яширин эмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиз Аллоҳ золимлар қилаётган ишлардан бехабар, деб ўйламанг. Фақат уларни кўзлар қотиб қоладиган кун учун кечиктириб турибди, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎзларига ўзлари зулм қилган кимсаларнинг масканларига жойлашдингиз. Биз уларни нималар қилганимиз сизларга аён бўлди. Сизларга мисоллар ҳам келтирдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, улар макрларини қилдилар. Гарчи уларнинг макрларидан тоғлар завол топса-да, уларнинг макрлари Аллоҳ ҳузуридадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Қачон) Ер бошқа бир ерга айланиб, осмонлар ҳам (бошқа осмонларга) айланган ва ҳамма ягона қаҳҳор Зотга рўбарў бўлган кунда.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Қуръон) инсонлар огоҳлантирилишлари ва У Зотнинг ягона маъбудлигини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун бир баёнотдир.