لَهُۥ دَعْوَةُ ٱلْحَقِّ وَٱلَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِهِۦ لَا يَسْتَجِيبُونَ لَهُم بِشَىْءٍ إِلَّا كَبَٰسِطِ كَفَّيْهِ إِلَى ٱلْمَآءِ لِيَبْلُغَ فَاهُ وَمَا هُوَ بِبَٰلِغِهِۦ وَمَا دُعَآءُ ٱلْكَٰفِرِينَ إِلَّا فِى ضَلَٰلٍ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲақиқий дуо фақат Унга қилинур. Ундан бошқага дуо қиладиганларнинг биронта (дуосини бутлари) ижобат қилмас. Улар худди оғзига сув етиб бориши учун икки қўлини сувга теккизиб қўяётган одамга ўхшайдилар. Сув унинг оғзига етиб бормайди. Кофирларнинг дуоси залолатдан ўзга нарса эмас.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour14. Ҳақиқий дуо-илтижо фақат Унга қилинур. Ундан ўзга (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган бутлар у мушрикларнинг биронта дуосини мустажоб қилмас. Илло улар бир кимсага ўхшайдиларки, у кимса кафтларини сувга ёзиб, у сув оғзига етишини кутиб турар. Ҳолбуки, у (сув) унинг оғзига етгувчи эмасдир. (Яъни, худди сув жонсиз нарса бўлгани туфайли ташна кишининг ҳолидан бехабар бўлиши, бинобарин, унинг оғзига бориб етмагани каби у мушриклар дуо-илтижо қиладиган бутлари ҳам жонсиз нарса бўлганлари сабабли уларнинг дуоларини эшитмас — мустажоб қилмас.) Бундай кофирларнинг дуолари мутлақо хато — бефойдадир.