ٱللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَحْمِلُ كُلُّ أُنثَىٰ وَمَا تَغِيضُ ٱلْأَرْحَامُ وَمَا تَزْدَادُ وَكُلُّ شَىْءٍ عِندَهُۥ بِمِقْدَارٍ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ҳар бир аёлнинг ҳомиласини билади. Бачадонлар (муддатидан) эрта ташлаб юборганини ҳам, (муддатидан) ўтиб кетганини ҳам. У Зотнинг ҳузурида ҳар бир нарса ўлчовлидир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour8. Фақат Аллоҳгина ҳар бир аёлнинг кўтариб юрган ҳомиласини (ўғилми-қизми, расоми-норасоми, чиройлими-хунукми эканини) ҳам, бачадонлар (муддатидан илгари) ташлайдиган болани ҳам, (тўққиз ойдан) ортиқроқ туриб қоладиган болани ҳам билур. У Зот даргоҳида ҳар бир нарса ўлчовлидир.