وَيُسَبِّحُ ٱلرَّعْدُ بِحَمْدِهِۦ وَٱلْمَلَٰٓئِكَةُ مِنْ خِيفَتِهِۦ وَيُرْسِلُ ٱلصَّوَٰعِقَ فَيُصِيبُ بِهَا مَن يَشَآءُ وَهُمْ يُجَٰدِلُونَ فِى ٱللَّهِ وَهُوَ شَدِيدُ ٱلْمِحَالِ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМомақалдироқ ҳам У Зотга ҳамд ила тасбеҳ айтади. Фаришталар ҳам У Зотдан қўрққанларидан (тасбеҳ айтурлар). У Зот яшинлар юбориб, улар билан Ўзи истаган кишиларни уради. (Яшин урган пайтда) улар Аллоҳ ҳақида талашиб-тортишаётган бўладилар. У қаттиқ ушлайдиган Зотдир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour13. Момақалдироқ ҳам У зотга (Аллоҳга) ҳамду сано билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам У зотдан қўрққанлари сабабли (тасбеҳ айтурлар). У зот чақмоқлар юбориб, улар билан Ўзи хоҳлаган кимсаларни — у кимсалар Аллоҳ хусусида талашиб-тортишиб турган ҳолларида, урар. У (ушлаган вақтида) қаттиқ ушловчи Зотдир.