Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз сизга мана шу Қуръонни ваҳий қилиш билан энг гўзал қиссани айтиб берамиз. Бундан олдин сиз ундан бехабар эдингиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда Юсуф отасига деди: «Эй отажон, мен ўн бир юлдузни, қуёш ва ойни кўрдим. Уларни менга сажда қилаётганларини кўрдим».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигоринг сени мана шундай танлаб олади. Сенга тушларнинг таъбирини ўргатади. Олдинги боболаринг Иброҳим ва Исҳоққа неъматини тўла қилиб берганидек, сенга ва Яъқуб оиласига ҳам тўла қилиб беради. Албатта, Парвардигоринг Билгувчи ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда дедилар: «Юсуф ва унинг укаси отамиз учун биздан севимлироқдир. Ҳолбуки, биз кўпчиликмиз. Албатта, отамиз очиқ залолатдадир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Юсуфни ўлдиринглар ёки бирон ерга олиб бориб ташланглар. Шунда отангизнинг юзи ўзингизга қолар. Кейин яхши қавм бўлиб олаверасизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан бири деди: «Юсуфни ўлдирманглар. Бирон иш қилмоқчи бўлсангизлар, уни қудуқнинг қаърига ташланглар, бирон йўловчи олиб кетади».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни олиб кетиб, қудуқ қаърига ташлашга қарор қилганларида, Биз унга шундай ваҳий қилдик: «Сен, албатта, уларга бу қилмишлари ҳақида хабар берурсан, ўшанда улар сени сезмайдилар ҳам».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЙўловчилар келиб, сувчини сувга юбордилар. У челагини қудуққа ташлаганди. (Унга Юсуф осилиб чиқди). Деди: «Суюнчи! Бу бола-ку!» Уни бир нарса сифатида яшириб қўйдилар. Аллоҳ улар қилаётган ишни Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни Мисрда сотиб олган (одам) хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир, шояд, бизга фойдаси тегиб қолса ёки бола қилиб олсак», – деди. Мана шундай қилиб, унга тушларнинг таъбирини ўргатишимиз учун Юсуфни ўша ерга жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ Ўз ишида Ғолибдир. Лекин кўп одамлар буни билмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ уйида бўлган аёл уни йўлдан урмоқчи бўлди. Эшикларни маҳкам беркитиб: «Келақол», деди. (Юсуф) деди: «Аллоҳ асрасин. Ахир у менга яхши жой қилиб берган хожам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАёл унга интилди. Парвардигорининг очиқ ҳужжатини кўрмаганида у ҳам аёлга интилган бўларди. Уни ёмонлик ва бузуқликдан қайтариш учун мана шундай қилдик. У Бизнинг солиҳ бандаларимиздандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Унинг ўзи мени йўлдан урмоқчи бўлди». Аёлнинг оиласидан бир гувоҳ шундай гувоҳлик берди: «Кўйлаги олд томондан йиртилган бўлса, демак, аёл рост гапирган, у эса ёлғончилардандир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Юсуф, бу ишни унут. Сен эса (эй аёл), гуноҳингга истиғфор айт. Албатта, сен хато қилгувчилардан бўлдинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШаҳардаги аёллар: «Азизнинг аёли ўз хизматкорини йўлдан урмоқчи бўлибди. Роса юрагидан урибди-да! Албатта, биз уни очиқ залолатда деб биламиз», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАёлларнинг ғийбатларини эшитгач, уларга одам юборди ва суяниб ўтирадиган жой тайёрлади ҳамда улардан ҳар бирига биттадан пичоқ бериб қўйди. Кейин (Юсуфга): «Уларнинг олдига чиқ», деди. Уни кўриб, ҳанг-манг бўлиб қолдилар ва қўлларини кеса бошладилар. (Ҳайратланиб): «Ё Аллоҳ, ахир бу одам эмас, ғирт фариштанинг ўзи-ку», деб юбордилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Мени мана шу (бола) борасида маломат қилгандинглар. Мен уни йўлдан урмоқчи бўлдим. Лекин у ўзини асради. Шу ишни қилмаса, фармон бераман, у қамалади ва хор бўлади».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Парвардигорим, мен учун булар чорлаётган ишдан кўра зиндон яхшироқ. Уларнинг найрангларини мендан нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, нодонлардан бўлиб қолурман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, Парвардигори унинг (дуосини) ижобат қилиб, уларнинг макрларини ундан нари қилди. У Эшитгувчи, Билгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЗиндонга у билан бирга яна икки йигит тушган эди. Улардан бири деди: «Мен тушимда шароб тайёрлаётган эмишман». Бошқаси эса: «Мен бошим устида нон кўтариб турганмишман, қушлар ундан чўқиётган эмишлар. Сен бизга шунинг таъбирини айтиб бер. Сенинг яхши ишлар қилувчи одам эканингни кўриб турибмиз», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБоболарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб динига эргашганман. Биз учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмас. Бу Аллоҳнинг бизга ва одамларга кўрсатган фазлу марҳаматидандир. Лекин кўп одамлар шукр қилмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлар Уни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмлардан бошқа нарсага ибодат қилмайсизлар. Аллоҳ уларга бирон ҳужжат нозил қилган эмас. Ҳукм фақат Аллоҳники. Унгагина ибодат қилишингизни буюрган. Тўғри дин мана шу. Лекин кўп одамлар билмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй ҳамзиндон дўстларим, бирингиз хожасига соқийлик қилади. Бошқангиз эса осилади ва унинг бошидан қушлар чўқийдилар. Сизлар сўраган иш ҳукм (тақдир) қилингандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИккисидан нажот топадигани деб ўйлаганига: «Мени хожанг олдида ёдга ол», деди. Шайтон унга хожаси олдида ёдга олишни унуттирди. Бас, зиндонда яна бир неча йил қолиб кетди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИккисидан нажот топгани бир муддатдан кейин эсига келиб: «Унинг таъбирини мен айтаман, мени юборинглар», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Кетма-кет етти йил дон экинглар. Ҳосилини бошоғида қолдиринглар. Ўзингиз ейдиган озгина қисми бундан мустасно».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Юсуфни йўлдан урмоқчи бўлган вақтингизда нима бўлган эди?» Дедилар: «Аллоҳ асрасин! Биз унда бирон ёмонликни кўрмаганмиз». Азизнинг хотини деди: «Энди ҳақиқат тантана қилди. Уни мен йўлдан урмоқчи бўлган эдим. У, шак-шубҳасиз, ростгўйлардандир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПодшоҳ деди: «Уни ҳузуримга олиб келинглар, ўзимнинг хос кишиларимдан қилиб оламан». У билан сўзлашгач: «Сен бу кун бизнинг даргоҳимизда мартабали, ишончли кишидирсан», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШундай қилиб, Юсуфни (Миср) ерида имкониятли одамга айлантирдик. У ўзи хоҳлаган ерда яшайдиган бўлди. Биз марҳаматимизни Ўзимиз хоҳлаган одамга етказурмиз ва гўзал амал қилгувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг ишларини битириб бергач: «Ота бир укангизни ҳам менинг олдимга олиб келинглар. Менинг ўлчовни тўла қилиб бераётганимни ва яхши мезбон эканимни кўрмаяпсизларми?» - деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОталари ёнига қайтгач: «Отажон, укамизни биз билан юбормасанг, бизга озиқ-овқат берилмайдиган бўлди. Биз уни асраб-авайлагувчилармиз», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Уни албатта қайтариб олиб келишингиз ҳақида Аллоҳ номига онт ичмагунингизча уни сизлар билан бирга юбормайман. (Ҳалокатга) ўралиб қолишингиз бундан мустасно». Улар онт ичишгач, деди: «Айтаётган гапларимизга Аллоҳ Вакилдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар оталари буюрган тарафдан кирганларида ҳам бу ишлари Аллоҳ тарафидан бўлган бирон ишни қайтара олмас эди. Бу фақат Яъқубнинг кўнглидаги бир эҳтиёж эдики, ўшани амалга ошириб қўйганди, холос. Биз унга таълим берганимиз туфайли у билимдон эди. Лекин кўп одамлар билмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЮсуфнинг олдига кирганларида у укасига ёнидан жой бериб: «Мен сенинг акангман. Уларнинг қилган ишларидан хафа бўлма», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг ҳожатини чиқаргач, укасининг юкига бир идишни солиб қўйди. Кейин жарчи: «Эй карвон, сизлар ўғрисизлар», деб жар солди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Аллоҳга қасамки, билиб турибсизлар, биз бу ерга бузғунчилик қилиш учун келмаганмиз ва биз ўғрилар ҳам эмасмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Кимнинг юкидан топилса, ўша жазоланур. Ўша унинг жазосидир. Биз золимларни мана шундай жазолаймиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУкасининг идишидан олдин бошқаларнинг идишидан бошлади. Кейин уни укасининг идишидан чиқариб олди. Биз Юсуф учун мана шундай ҳийла қилдик. Подшоҳнинг дини бўйича укасини олиб қола олмас эди. Аллоҳнинг хоҳлагани бўлиши бундан мустасно. Биз Ўзимиз истаган одамнинг даражаларини юксалтирамиз. Ҳар бир илм эгаси устида бир билимдонроқ бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Эй Азиз, унинг бир кекса отаси бор. Унинг ўрнига биронтамизни олиб қол. Сенинг ишни чиройли қиладиган (яхши одам) эканингни кўриб турибмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Нарсамизни кимдан топиб олган бўлсак, ўшани олиб қоламиз. Ундан бошқани олиб қолишдан Аллоҳ асрасин. У ҳолда золимлар бўлиб қоламиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУндан умидлари узилгач, яширинча маслаҳатлашдилар. Катталари деди: «Отангиз сизлардан Аллоҳни ўртага қўйиб аҳд олганини билмайсизларми? Олдинроқ Юсуф борасида ҳам хатога йўл қўйган эдингизлар. Энди мен то отам рухсат бермагунича ёки Аллоҳ менга Ўз ҳукмини чиқармагунича бу ерни тарк этмайман. У ҳукм қилгувчиларнинг энг яхшисидир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОтангиз олдига қайтиб, шундай денглар: «Отажон, ўғлинг ўғрилик қилди. Биз фақат билган нарсамизга гувоҳлик беряпмиз. Биз ғайбни билмаган эдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг олдига киришгач, дедилар: «Эй Азиз, биз ва оиламиз қурғоқчликка гирифтор бўлдик ва арзимаган молларни олиб келдик. Бизга ўлчовни тўла қилиб бер ва бизга садақа ҳам қил. Аллоҳ садақа қилгувчиларни мукофотлайди».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташланглар, кўзи очилур. Кейин барчангиз оилангиз билан менинг олдимга келинглар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterХушхабарчи келиб, ўшани унинг юзига ташлагач, кўзи қайта очилди. Деди: «Мен Аллоҳ ҳақида сизлар билмаган нарсаларни биламан, демаганмидим?»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ ота-онасини тахтга чиқарди. Унга сажда қилиб эгилдилар. Деди: «Отажон, мана шу олдин кўрган тушимнинг таъбири. Уни Парвардигорим рўёбга чиқарди. У Зот менга яхшилик қилди. Мени зиндондан чиқарди. Шайтон мен билан акаларим орасида иғво қилганидан кейин ҳам сизларни саҳродан олиб келди. Албатта, Парвардигорим Ўзи хоҳлаган ишни сездирмай қиладиган Зотдир. У Билгувчи ва Ҳакимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБу ғайб хабарларидандир. Уни сизга ваҳий қиляпмиз. Улар ҳийла-найранг қилишга келишиб олган пайтларида сиз уларнинг ёнида бўлмагансиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар Аллоҳнинг азобидан (ҳаммаларини) қамраб оладиган бир офат келишидан ёки ўзлари сезмаганлари ҳолда тўсатдан Қиёмат бўлиб қолишидан хотиржаммилар?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Шу менинг йўлим. Мен ҳам, менга эргашганлар ҳам аниқ ҳужжат билан Аллоҳга даъват қиламиз. Мен мушриклардан эмасман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПайғамбарлар умидсизланиб, биз ёлғончига чиқарилдик, деб ўйлаб қолганларида уларга Бизнинг мададимиз келди. Шу билан Биз истаган одамлар нажот топди. Жиноятчи қавмдан эса азобимиз қайтарилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг қиссаларида ақл эгаларига бир ибрат бор эди. У тўқилган гап эмас, балки ўзидан олдингиларни тасдиқлаб келган ва ҳамма нарсани тафсилоти билан айтган ҳамда иймон келтирган қавм учун ҳидоят, раҳмат бўлган (Китобдир).