Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар ердан нимани яратганини менга кўрсатинглар-чи. Ёки уларнинг самоларни яратишда (Аллоҳга) шерикчилиги борми? Агар ростгўй бўлсангизлар, бундан олдинги бир китобни ёки илмий белгини келтиринглар-чи».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳни қўйиб, то Қиёмат кунига қадар унга ижобат қила олмайдиган бутларга дуо қиладиган кимсадан ҳам адашганроқ одам борми? Ҳолбуки, бутлар уларнинг дуосидан ғофилдирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки: «Уни ўзи тўқиган», дейдиларми? Айтинг: «Агар уни ўзим тўқиган бўлсам, сизлар мен учун Аллоҳ тарафидан бўладиган бирон нарсага эга эмассизлар. У Зот сизлар киришаётган ишни билгувчироқдир. Мен билан сизларнинг орамизда гувоҳ бўлишга Унинг Ўзи кифоядир. У Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Мен пайғамбарлардан биринчиси эмасман. Менга ўзимга ҳам, сизларга ҳам нима қилинишини билмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган ишга эргашаман. Мен бир очиқ огоҳлантирувчиман, холос».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУндан олдин Мусонинг китоби пешво ва раҳмат эди. Бу тасдиқлагувчи, араб тилидаги китобдир. Зулм қилган кимсаларни огоҳлантириш учун, гўзал амал қилгувчиларга эса хушхабар (бўлиб келган).
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Парвардигорим Аллоҳдир», деганлар ва шу гапида барқарор турганлар учун хавф-хатар йўқдир, улар хафа ҳам бўлмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИнсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлган ва уни қийналиб туққан. Ҳомиладор бўлиш ва сутдан чиқариш ўттиз ойдир. То у вояга етиб, қирқ ёшга кирганда деди: «Парвардигорим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр айлашимга ҳамда Ўзинг рози бўладиган солиҳ амал қилишимга илҳом бер! Мен учун зурриётимни солиҳлардан айла! Сенга тавба қилдим ва мен мусулмонларданман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўшалар шундай зотлардирки, улардан қилиб ўтган яхши амалларини қабул айлаймиз, гуноҳларини эса кечириб юборурмиз. Улар жаннат эгалари қаторидадирлар. Уларга берилган чин ваъда шудир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўшалар шундай кимсалардирки, уларга қарши олдинги инсу жиндан иборат умматлар ҳақидаги гап ҳақ бўлди. Албатта, улар зарар кўргувчилар бўлдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲаммалари учун қилган ишларидан даражалар бор. Уларнинг амалларини тўла қилиб беради. Уларга зулм қилинмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Бизни худоларимиздан буриб юбориш учун келдингми? Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни олиб кел-чи».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг водийлари сари кўндаланг турганини кўришгач: «Бу кўндаланг бўлиб турган нарса бизга ёмғир ёғдиргувчидир», дедилар. Балки у ўзингиз шошилтирган нарсадир. Ичида аламли азоби бор бўрондир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, уларга сизларга бермаган имкониятларни бергандик. Уларга қулоқ, кўз ва қалблар ато этгандик. Бас, қулоқлари ҳам, кўзлари ҳам, қалблари ҳам бирон нарсада асқотмади. Чунки улар Аллоҳнинг оятларини инкор қилардилар. Шу билан уларни ўзлари масхара қилган нарсалари қамраб олди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎзлари Аллоҳни қўйиб, худо қилиб олган ва уларга яқин бўлиш учун сиғинаётган бутлари уларга ёрдам берармикин?! Йўқ. Улар кўринмай қолдилар. Бу уларнинг бўҳтони ва тўқиган уйдирмаларидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг! Сизга бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишлари учун юборгандик. Улар келишгач: «Жим бўлинглар», дедилар. Ниҳоясига етгач эса қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтиб кетдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Эй қавмимиз, дарҳақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдингиларни тасдиқлаб келган, ҳаққа ва тўғри йўлга бошлайдиган бир китобни тингладик».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилувчини қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар. Шунда гуноҳларингизни мағфират қилади ва сизларни аламли азобдан асрайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим Аллоҳга даъват қилгувчини қабул қилмаса, у ер юзида қочиб қутулгувчи ҳам эмас ва унинг учун У Зотдан бошқа дўстлар ҳам йўқ. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПайғамбарлар орасидаги матонатлилари сабр қилганидек сабр қилинг ва улар учун (азобни) шошилтирманг. Улар ўзларига ваъда қилинган нарсани кўрган кунларида кундуздан бир соатгина тургандек бўладилар. Шунинг ўзи етарлидир. Фақат фосиқ қавмгина ҳалок қилинур.