فَٱصْبِرْ كَمَا صَبَرَ أُو۟لُوا۟ ٱلْعَزْمِ مِنَ ٱلرُّسُلِ وَلَا تَسْتَعْجِل لَّهُمْ كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَ مَا يُوعَدُونَ لَمْ يَلْبَثُوٓا۟ إِلَّا سَاعَةً مِّن نَّهَارٍۭ بَلَٰغٌ فَهَلْ يُهْلَكُ إِلَّا ٱلْقَوْمُ ٱلْفَٰسِقُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПайғамбарлар орасидаги матонатлилари сабр қилганидек сабр қилинг ва улар учун (азобни) шошилтирманг. Улар ўзларига ваъда қилинган нарсани кўрган кунларида кундуздан бир соатгина тургандек бўладилар. Шунинг ўзи етарлидир. Фақат фосиқ қавмгина ҳалок қилинур.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour35. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ҳам (ўтган) пайғамбарлар орасидаги сабот-матонат эгалари сабр қилганларидек, (мушрикларнинг озор-азиятларига) сабр қилинг ва уларга (тушадиган азоб)ни шоштирманг. Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган Кунда гўё (бу дунёда) фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қолурлар! (Бу Аллоҳ томонидан нозил қилинган) бир баёнот-хабардир. Бас, фақат итоатсиз қавмгина ҳалок қилинур.