Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган ва яхши ишларни қилган ҳамда Парвардигорлари тарафидан юборилган ҳақ бўлмиш Муҳаммадга туширилган нарсага иймон келтирган зотларнинг эса гуноҳларини ўчириб, ишларини ўнглар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирган кимсалар билан тўқнашганингизда бўйинларига урмоқ лозим. Уларни тор-мор қилганингизда эса маҳкам боғланглар. Ундан кейин ё марҳамат кўрсатиш ёки товон олиш (қолур). То уруш ўз юкларини қўйгунича ҳолат шудир. Аллоҳ хоҳлаганида улардан шундоқ ҳам ғолиб бўларди. Лекин айримларингизни айримларингиз билан синаш учун шундай қилди. Аллоҳнинг йўлида ўлдирилганларнинг амалларини ҳеч қачон зое қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр юзида сайр қилиб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати нима бўлганига назар ташласалар бўлмасмикан?! Аллоҳ уларни вайрон этди-ку. Бу кофирларга ҳам шунга ўхшаш иш бўлур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ иймон келтириб, яхши ишлар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. Куфр келтирган кимсалар эса айш-ишрат қиладилар ва ҳайвонлар еб-ичгани каби еб-ичадилар. Уларнинг жойи жаҳаннамдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизни чиқариб юборган қишлоғингиздан кўра қудратлироқ қанча қишлоқни ҳалок этганмиз. Улар учун бирон мададкор бўлмаган.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигори тарафидан бир ҳужжатга эга бўлган одам ёмон иши ўзига чиройли қилиб кўрсатилган кимсага ва ҳавойи нафсларига эргашиб кетганларга ўхшайдими?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТақводорларга ваъда қилинган жаннатда айнимаган сув дарёлар, таъми ўзгармаган сут дарёлар, ичувчилар учун лаззатли бўлган шароб дарёлар ва соф асал дарёлар бор. Улар учун у ерда ҳамма мевалардан ва Парвардигорлари тарафидан мағфират бор. Улар дўзахда абадий қолиб, қайноқ сув билан суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшайдими?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар энди бехосдан Қиёмат келиб қолишини кутяптилар, холос. Унинг аломатлари эса келиб бўлди. У келиб бўлганидан кейин ибрат олиш имкони қолармиди?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТоат ва яхши гап (мунофиқликдан кўра яхшироқ). Иш жиддийлашганда эса Аллоҳга садоқатли бўлсалар, ўзларига яхши бўларди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲидоят очиқ-ойдин кўриниб бўлганидан кейин ҳам ортига тисарилганлар шундай кимсаларки, уларга шайтон ишларини чиройли қилиб кўрсатди ва уларга узун (орзулар) қилиб қўйди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар истасак, сизга уларни кўрсатган бўлар эдик ва сиз уларнинг белгиларини таниб олган бўлар эдингиз. Сиз уларни сўз оҳангларидан таниб оласиз. Аллоҳ амалларингизни билади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирган, Аллоҳнинг йўлидан тўсган ва уларга ҳидоят очиқ-ойдин аён бўлганидан кейин ҳам Пайғамбарга қарши чиққан кимсалар Аллоҳга ҳеч қандай зарар келтира олмайдилар. Яқинда уларнинг амалларини ҳабата қилгай.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, бўш келманглар, ўзларингиз устун бўлиб турган ҳолингизда ярашишга чақирманглар. Аллоҳ сизлар билан биргадир. У амалларингизни ҳаргиз камайтирмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДунё ҳаёти ўйин-кулгидан бошқа нарса эмас. Агар иймон келтириб, тақво қилсангизлар, ажрларингизни беради ва сизлардан мол-давлатларингизни сўрамайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар сизлардан уни сўраб, сизларни қийнаса, бахиллик қиласизлар ва У сизларнинг адоватларингизни ошкор қилур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМана, сизлар Аллоҳ йўлида инфоқ қилишга чақириласизлар. Сизлардан кимдир бахиллик қилади. Ким бахиллик қилса, ўзига бахиллик қилади. Аллоҳ бой-беҳожат. Сизлар эса камбағал-муҳтожсизлар. Агар юз ўгирсангизлар, сизлардан бошқа қавмни алмаштириб қўяди. Кейин улар сизларга ўхшаган бўлмайдилар.