Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКеча ва кундузнинг алмашинишида, Аллоҳ самодан ризқ ёғдириб, у орқали ўлик ерни жонлантиришида ва шамолларни эстириб қўйишида ақл юритадиган қавм учун белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБулар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сизга ҳақ ила тиловат қилиб беряпмиз. Бас, Аллоҳ ва Унинг оятлари турганда яна қайси гапга ишонадилар?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнга тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини эшитади-да, кейин яна такаббурлик қилиб, худди эшитмагандек саркашлик қилиб тураверади. Бас, унга аламли азоб ҳақида хушхабар беринг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБизнинг оятларимиздан бирон нарсани билиб олганда уни масхара қилади. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг ортида жаҳаннам бор. Уларга касб қилиб топган нарсалари ҳам, Аллоҳни қўйиб, ушлаган дўстлари ҳам бирон нарсада асқотмас. Улар учун улуғ азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, Унинг амри ила кемалар юриши ва У Зотнинг фазлидан умидвор бўлишингиз учун сизларга денгизни бўйсундириб берди. Шоядки, шукр қилсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга самолардаги нарсаларнинг ва заминдаги нарсаларнинг ҳаммасини Ўзи томонидан бўйсундириб берди. Бу ишда фикр юритадиган қавм учун белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим бир яхшилик қилса, бас, ўзи учун. Ким ёмонлик қилса, у ҳам ўзига. Кейин Парвардигорингизга қайтариласизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга ишлари учун ҳужжатлар ато этдик. Бас, ўзларига илм келганидан кейингина ўзаро тажовузкорлик қилиб, ихтилоф чиқардилар. Қиёмат куни уларнинг орасини қилиб ўтган ихтилофлари борасида Парвардигорингиз ажрим қилади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин сизни бу ишдан бир шариат устида қилдик. Бас, унга эргашинг. Билмайдиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки ёмонликларни қилганлар Биз уларни ҳам иймон келтириб, яхшиликларни қилган зотлар каби қиламиз, уларнинг ҳаёти ҳам, мамоти ҳам бир хил бўлади, деб ўйлайдиларми? Нақадар ёмон ҳукм қиладилар!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила яратди. Токи ҳар бир жон зулм қилинмагани ҳолда қилган ишига яраша жазолансин, мукофотлансин.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲавойи нафсини ўзига худо қилиб олган кимсани кўрганмисиз? Аллоҳ уни билган ҳолида адаштириб, қулоғи ва қалбини муҳрлаб, кўзига парда тортиб қўйган. Аллоҳдан кейин уни ким ҳам ҳидоят қила оларди? Эслатма-ибрат олмайсизларми?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Шу дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқ. Ўламиз ва яшаймиз. Бизни фақат давр ҳалок этади». Уларнинг бу борада ҳеч қандай илми йўқ. Улар фақат гумон-тахмин қиладилар, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Соат қоим бўлган кунда, ана ўша кунда ноҳақлик қилгувчилар зарарга йўлиқадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир умматни тиз чўккан ҳолда кўрасиз. Ҳар бир уммат ўзининг китобига (номаи аъмолига) чақирилади. (Ва дейилади): «Бугун қилиб ўтган ишларингизга яраша жазо ёки мукофот олурсизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, иймон келтириб, яхши ишларни қилган зотларни Парвардигорлари Ўз раҳматига киритади. Мана шу ёрқин муваффақиятдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳнинг ваъдаси ҳақдир, соат(нинг, яъни Қиёматнинг юз бериши)га шак-шубҳа йўқдир», дейилганда, «Соат нималигини билмаймиз, биз фақат гумон қиламиз, холос, биз аниқ ишонгувчилар эмасмиз», дедингиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтилди: «Шу кунги учрашувни унутганингиздек, Биз ҳам сизларни бугун (дўзахда) қолдирамиз. Энди жойингиз дўзахдир ва сизлар учун ҳеч қандай мададкорлар йўқ».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБунга сабаб сизлар Аллоҳнинг оятларини масхара қилиб олдинглар ва сизларни дунё ҳаёти алдаб қўйди. Бас, бугун ундан чиқарилмайдилар ва улардан қайтиш ҳам талаб қилинмас.