وَٱلَّذِى قَالَ لِوَٰلِدَيْهِ أُفٍّ لَّكُمَآ أَتَعِدَانِنِىٓ أَنْ أُخْرَجَ وَقَدْ خَلَتِ ٱلْقُرُونُ مِن قَبْلِى وَهُمَا يَسْتَغِيثَانِ ٱللَّهَ وَيْلَكَ ءَامِنْ إِنَّ وَعْدَ ٱللَّهِ حَقٌّ فَيَقُولُ مَا هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلْأَوَّلِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯна бири ота-онасига деди: «Суф сизларга! Менинг чиқарилишимга ваъда беряпсизларми? Мендан олдин ҳам асрлар ўтган-ку». Ота-она эса Аллоҳдан мадад сўраб дедилар: «Шўринг қургур, иймон келтир. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир». Бас, у айтади: «Бу олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour17. Яна бир кимса борки, ота-онасига: «Суф сизларга! Сизлар менга (ўлганимдан кейин қайта тирилиб, қабрдан) чиқарилишим ҳақида ваъда беряпсизлар-ми?! Ҳолбуки, мендан илгари ҳам асрлар-авлодлар ўтган-ку, (улардан биронтаси қайта тирилиб келдими)?!», дер. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида (ўғилларига қараб): «Ҳалок бўлгур, иймон келтиргин! Албатта Аллоҳнинг (барча бандаларни қайта тирилтириш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир», (десалар), у: «Бу фақат аввалгиларнинг афсоналаридир», дер.