caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

Ibrahim surasi, 44-oyat

Makka · nozil bo'lish tartibi 72 · 14:44

وَأَنذِرِ ٱلنَّاسَ يَوْمَ يَأْتِيهِمُ ٱلْعَذَابُ فَيَقُولُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ رَبَّنَآ أَخِّرْنَآ إِلَىٰٓ أَجَلٍ قَرِيبٍ نُّجِبْ دَعْوَتَكَ وَنَتَّبِعِ ٱلرُّسُلَ أَوَلَمْ تَكُونُوٓا۟ أَقْسَمْتُم مِّن قَبْلُ مَا لَكُم مِّن زَوَالٍ

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамларни уларга азоб келадиган кундан огоҳлантиринг. Ўшанда зулм қилган кимсалар: «Парвардигоро, бизга озгина муҳлат бер, даъватингни қабул қилиб, пайғамбарларга эргашурмиз», дейдилар. Олдин ўзингиз нобуд бўлмаслигингиз ҳақида қасам ичмаганмидингиз?
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour44. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), одамларни огоҳлантириб қўйингки, уларга азоб келар кунда (Қиёматда) золим кимсалар: «Парвардигоро, бизларга озгина муҳлат бергин, (яъни, бизларни дунёга қайтариб, озгина ҳаёт бергин, албатта) Сенинг даъватингни қабул қилурмиз ва пайғамбарларингга эргашурмиз», дейдилар. (Шунда уларга жавоб қилинур): «Илгари (ҳаёт пайтларингизда) ҳеч қачон заволга юз тутмаслигингиз (яъни, ҳеч қачон ўлмаслигингиз ва Охират жазосига дучор бўлмаслигингиз) ҳақида қасам ичмаган эдингизларми?!
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70