قَالَتْ رُسُلُهُمْ أَفِى ٱللَّهِ شَكٌّ فَاطِرِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ يَدْعُوكُمْ لِيَغْفِرَ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمْ وَيُؤَخِّرَكُمْ إِلَىٰٓ أَجَلٍ مُّسَمًّى قَالُوٓا۟ إِنْ أَنتُمْ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُنَا تُرِيدُونَ أَن تَصُدُّونَا عَمَّا كَانَ يَعْبُدُ ءَابَآؤُنَا فَأْتُونَا بِسُلْطَٰنٍ مُّبِينٍ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПайғамбарлари дедилар: «Осмонлару ерни яратган Аллоҳ ҳақида шубҳа бўлиши мумкинми? Сизларни гуноҳларингизни мағфират қилиши ва ўзингизни маълум муддатга (ҳалок қилмай) қолдиришига чорлаяпти-ку». Дедилар: «Сизлар ўзимизга ўхшаган одамдан ўзга нарса эмассизлар. Ота-боболаримиз ибодат қилиб келган бутлардан бизни тўсмоқчи бўляпсизлар. Бас, очиқ ҳужжат келтиринглар-чи».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour10. Пайғамбарлари айтдилар: «Осмонлар ва Ернинг яратувчиси бўлмиш Аллоҳ(нинг борлиги ва бирлиги) хусусида шак-шубҳа бўлиши мумкинми?! У зот сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилиш ва ўзларингизни маълум муддатгача (ҳалок қилмай) қолдириш учун (иймонга) даъват қилмоқда-ку!» Улар дедилар: «Сизлар ҳам худди ўзимизга ўхшаган одамларсиз, фақат бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб ўтган нарсадан (санамларга сиғинишдан) тўсмоқчисизлар, холос. Бас, (агар чин пайғамбар бўлсангизлар) бизга аниқ бир ҳужжат далил келтиринглар-чи?!»