قَالَ لَنْ أُرْسِلَهُۥ مَعَكُمْ حَتَّىٰ تُؤْتُونِ مَوْثِقًا مِّنَ ٱللَّهِ لَتَأْتُنَّنِى بِهِۦٓ إِلَّآ أَن يُحَاطَ بِكُمْ فَلَمَّآ ءَاتَوْهُ مَوْثِقَهُمْ قَالَ ٱللَّهُ عَلَىٰ مَا نَقُولُ وَكِيلٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Уни албатта қайтариб олиб келишингиз ҳақида Аллоҳ номига онт ичмагунингизча уни сизлар билан бирга юбормайман. (Ҳалокатга) ўралиб қолишингиз бундан мустасно». Улар онт ичишгач, деди: «Айтаётган гапларимизга Аллоҳ Вакилдир».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour66. Яъқуб айтди: «Агар (қароқчилар ё бошқа тўсиқларга дуч келиб) мағлуб бўлиб, ҳалокатга учрамасангизлар, албатта уни (Биняминни) менинг олдимга келтиришингиз ҳақида Аллоҳдан васиқа келтирмасангизлар, (яъни, Аллоҳ номига қасам ичмасангизлар) уни ҳаргиз сизлар билан бирга юбормасман. Энди қачонки унга ўз аҳд-паймонларини беришгач (Яъқуб): «Бу айтаётган гапларимизга Аллоҳ вакил-гувоҳдир», деди.