Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун. Мен сизларга У Зот тарафидан юборилган огоҳлантирувчи ва хушхабар элтувчиман.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингизга истиғфор айтингиз, кейин Унга тавба қилингиз. У сизларни белгиланган муддатга қадар чиройли фойдалантирур. Ҳар бир фазл эгасига фазлини берур. Агар юз ўгирсангиз, бас, мен улуғ куннинг азоби бошингизга тушишидан қўрқаман.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОгоҳ бўлингизким, Ундан сир тутиш учун бошларини эгадилар. Огоҳ бўлингизким, улар кийимларига ўраниб олган пайтларида ҳам (Аллоҳ) уларнинг нимани сир тутаётганларини ҳам, нимани ошкор қилаётганларини ҳам билур. Албатта, У Зот қалблардаги сирларни ҳам Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, осмонлару ерни олти кунда яратди. Унинг Арши сув устида эди. Сизлардан қайси бирингиз яхшироқ амал қилишингизни синовдан ўтказиш учун (шундай қилди). Агар сиз уларга: «Ўлгандан кейин яна қайта тириласизлар», десангиз, куфр келтирган кимсалар: «Бу очиқ сеҳрдан бошқа нарса эмас», дейдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар улардан азобни маълум муддатга кечиктирсак, албатта, улар: «Уни нима ушлаб турибди?» - дерлар. Огоҳ бўлингизким, у келган кунда ундан бурилиб кета олмаслар ва уларни ўша ўзлари масхара қилиб юрганлари азоб қамраб олур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар инсонга Ўз тарафимиздан бир марҳаматни тоттириб, кейин уни тортиб олсак, у, албатта, ноумид ва ношукр бўлур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар унга бошига тушган бирон тангликдан кейин кенгликни тоттирсак: «Энди мендан ёмонликлар кетди», дейди. У хурсанд ва мағрурдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭҳтимол сиз уларнинг: «Унга бир хазина ҳам нозил қилинса ёки у билан бирга бир фаришта ҳам келса бўлмасмиди?» - деб қолишларидан юрагингиз безовталаниб, ўзингизга ваҳий қилинган нарсаларнинг айримларини тарк қилаётгандирсиз. Сиз фақат огоҳлантирувчисиз, холос. Аллоҳ эса ҳар бир нарсага Вакилдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга жавоб бера олмасалар, бас, билингизки, у Аллоҳнинг илми билан нозил қилинган ва Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Энди мусулмон бўласизларми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКимлар шу дунё ҳаётини ва унинг зеб-зийнатини истасалар, уларга шу дунёнинг ўзида мукофотларини тўла қилиб берурмиз. Улар(нинг савоблари) камайтирилмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигори тарафидан бир ҳужжатга эга бўлган кимса ўшалар билан баробарми? Яна унга Парвардигори тарафидан бир гувоҳ эргашиб, имом ва раҳмат бўлмиш Мусонинг китоби ҳам (гувоҳлик бериб турган) бўлса. Улар Қуръонга иймон келтирадилар. Энди гуруҳлардан ким унга куфр келтирса, унга ваъда қилинган жой дўзахдир. Бу ишга заррача шубҳа қилманг. У Парвардигорингиз тарафидан келадиган ҳақдир. Лекин кўп одамлар инонмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар ва уни қийшайтириб қўймоқчи бўладилар. Улар охиратга куфр келтиргувчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўшалар ер юзида қочиб-қутулгувчи бўлмадилар. Уларга Аллоҳдан ўзга дўстлар бўлмади. Уларга азоб бир неча баробар қилинур. Улар эшитишни ҳам эплай олмадилар, кўрадиган ҳам бўлмадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган, яхши амаллар қилган ва Парвардигорига хушуъ билан бўйсунганлар жаннат эгаларидир ва у ерда абадий қолурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБу икки гуруҳнинг мисоли худди кўр ва кар билан кўрадиган ва эшитадиган кимсалар кабидир. Улар баробарми? Ибрат олмайсизларми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Эй қавмим, айтинг-чи, мен Парвардигорим тарафидан аниқ ҳужжатга эга бўлсам ва У Зот менга Ўз ҳузуридан бир раҳмат ато этган бўлса-ю, у сизлардан яширин бўлса, сизларга уни ёқтирмасангиз ҳам мажбурлармидик?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Эй қавмим, бу ишим учун сизлардан мол-давлат сўрамайман. Ажримни бериш фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен иймон келтирган зотларни қувиб соладиган (одам) эмасман. Улар Парвардигорига йўлиқадиган (зот)лардир. Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканингизни кўриб турибман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center"Сизларга: «Аллоҳнинг хазиналари менда», демайман. Ғайбни билмайман. «Мен фариштаман», ҳам демайман. Кўзингизга ҳақир кўринаётган кишилар ҳақида: «Аллоҳ уларга ҳаргиз яхшилик ато этмагай», деб ҳам айтмайман. Уларнинг ичидагини Аллоҳ билгувчироқдир. У ҳолда мен золимлардан бўлиб қолурман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Эй Нуҳ, биз билан тортишдинг ва тортишишни кўпайтириб юбординг. Агар ростгўйлардан бўлсанг, ўша бизга ваъда қилган нарсангни олиб кел-чи».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизларни адаштириб қўйишни истаётган бўлса, мен сизларга насиҳат қилишни истасам ҳам насиҳатим сизларга фойда бермас. У Парвардигорингиздир. Унга қайтарилурсизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterНуҳга шундай ваҳий қилинди: «Қавмингдан шу иймон келтирганларидан бошқаси ҳаргиз иймон келтирмайди. Уларнинг қилган ишларидан хафа бўлма».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТоки Бизнинг фармонимиз келиб, ердан фавворалар отилгач, дедик: «Унга оилангни ва ҳар (жонивордан) бир жуфтдан чиқар. Ким ҳақида олдин гап ўтган бўлса, ўша бундан мустасно. Иймон келтирганларни ҳам (чиқар)». Унга жуда оз одам иймон келтирганди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ деди: «Унга мининглар. Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг номи билан бўлур. Албатта, Парвардигорим Кечиримли ва Раҳмли Зотдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКема уларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетар экан, Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилди: «Эй ўғилгинам, биз билан бирга (кемага) мингин, кофирлар билан бирга қолмагин!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас. У(нинг иши) яхши иш эмас. Билмаган нарсангни Мендан сўрама. Сенга нодонлардан бўлиб қолмасликни насиҳат қиламан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДейилди: «Эй Нуҳ, Биз тарафимиздан бўлган бир саломатлик ҳамда сенга ва сен билан бирга бўлган умматлар устига (ёғилажак) баракалар ила туш. (Бошқа) умматларни эса (бироз) фойдалантирамиз. Кейин уларни Биз тарафимиздан бир аламли азоб тутгай».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Эй қавмим, Парвардигорингизга истиғфор айтингиз, кейин Унга тавба қилингиз. Шунда У Зот сизга осмондан ёмғир ёғдирар ва кучингизга куч қўшар. Жинояткорона юз ўгириб кетмангиз!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз фақат: «Сени худоларимиздан бири чалибди», деймиз, холос». У деди: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сизлар ҳам гувоҳ бўлингизким, шубҳасиз, мен сизларнинг ширк келтиришингиздан покман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, мен Парвардигорим ва Парвардигорингиз Аллоҳга таваккул қилдим. Бирон бир ўрмалаган жон йўқки, У Зот унинг пешонасидан тутмаган бўлса. Шубҳасиз, Парвардигорим тўғри йўл устидадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЮз ўгирсангизлар, мен сизларга етказишим лозим бўлган нарсани етказдим. Парвардигорим сизларнинг ўрнингизга бошқа бир қавмни олиб келур. Сизлар Унга ҳеч қандай зарар қила олмассизлар. Албатта, Парвардигорим ҳар бир нарсани кузатиб тургувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФармонимиз келгач, Ҳуд ва у билан бирга бўлган мўминларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик. Уларни қаттиқ азобдан қутқардик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Эй Солиҳ, сен олдин орзуимиздаги одам эдинг-ку. Энди бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутларга ибодат қилишимиздан қайтарасанми?! Албатта, биз сен даъват қилаётган нарсадан шубҳа-гумондамиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Эй қавмим, айтинглар-чи, мен Парвардигорим тарафидан бир ҳужжатга эга бўлсам ва У Зот менга Ўзи тарафидан бир раҳматни ато этган бўлса-да, яна мен У Зотга осийлик қилсам, Аллоҳ(нинг азобидан) қутулишимга ким ёрдам бера олади?! Сизлар эса менга зарардан бошқа нарсани кўпайтирмайсизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй қавмим, мана бу Аллоҳнинг туяси сизларга бир оят-мўжизадир. Уни тек қўйинглар. Аллоҳнинг ерида ўтлаб юраверсин. Унга бирон ёмонлик қила кўрманглар. Акс ҳолда, тезда бир азобга йўлиқасизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни сўйиб юбордилар. Деди: «Уй-жойларингиздан уч кун фойдаланиб олинглар. Мана шу ёлғони йўқ чин ваъдадир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФармонимиз келгач, Солиҳ ва у билан бирга бўлган мўминларга Ўз тарафимиздан бўлган бир раҳмат ила нажот бердик ва уларни ўша куннинг шармандалигидан қутқардик. Албатта, Парвардигорингиз Кучли ва Ғолиб Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterХотини (ўша ерда) турганди. У кулди. Биз унга Исҳоқ ва Исҳоқнинг ортидан Яъқуб (туғилиши) ҳақида хушхабар бердик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ деди: «Вой ўлмасам, ўзим кампир бўлсам, мана бу эрим эса қари чол бўлса. Шунда ҳам туғавераманми? Бу жуда қизиқ-ку!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭлчиларимиз Лутнинг ёнига келгач, унинг ҳоли ёмонлашди ва уларнинг келишларидан юраги сиқилиб, деди: «Бу жуда оғир кундир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚавми унинг ёнига югуриб келди. Улар олдин ёмон ишлар қилардилар. Деди: «Эй қавмим, анави қизларим - ана ўшалар сизлар учун покроқ-ку. Аллоҳдан қўрқинглар ва мени меҳмонларим олдида шарманда қилманглар. Орангизда биронта ақлли киши йўқми?»
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Эй қавмим, ўлчаш ва тортишни адолат билан тўла адо этинглар. Одамларнинг нарсаларини уриб қолманглар ва заминда бузғунчилик қилиб юрманглар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Эй қавмим, айтинглар-чи, борди-ю, мен Парвардигорим тарафидан аниқ бир ҳужжатга эга бўлсам-чи ва менга Ўзи тарафидан бир яхши ризқ ато этган бўлса-чи?! Мен сизларга ўзим қайтараётган нарсада хилоф қилмоқчи эмасман. Мен кучим етганича ислоҳ қилишни истайман, холос. Менга тавфиқ бериш Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Эй қавмим, қўлингиздан келганини қилаверинг, мен ҳам қилгувчиман. Яқинда кимга шарманда қиладиган азоб келишини ва ким ёлғончи эканини билиб олурсизлар. Кутиб тураверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутиб тургувчиман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФармонимиз келгач, Шуайб ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик. Зулм қилганларни эса ҳайқириқ ушлади ва улар ўз диёрларида (юзтубан) йиқилдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterГўё у ерда яшамагандек. Огоҳ бўлингизким, Самуд қабиласи гумдон бўлгани каби Мадян қавми ҳам (ном-нишонсиз) йўқ бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМана шу шаҳарларнинг хабарларидандир. Уни сизга қисса қилиб беряпмиз. Улардан (ҳозиргача) турганлари ҳам, (аллақачон хас-хашакдек) ўрилиб битганлари ҳам бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз золим бўлиб турган шаҳарларни (азоб билан) ушлаганида мана шундай ушлар. Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, бу ишда охират азобидан қўрқадиган кимса учун оят-аломат бор. У одамлар жам бўладиган кундир. У гувоҳ бўлинадиган кундир. (Яъни, ҳамма у куннинг гувоҳи бўлгай).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМодомики, осмонлару ер бор экан, у ерда абадий қолурлар. Парвардигорингиз хоҳлагани бўлиши бундан мустасно. Албатта, Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган ишни қилгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБахтли бўлганлар эса жаннатдадирлар. Модомики, осмонлару ер бор экан, у ерда абадий қоладилар. Фақат Парвардигорингиз хоҳлагани бундан мустасно. Бу туганмас инъомдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз Мусога Китобни бердик. У ҳақда ихтилоф қилинди. Парвардигорингиз тарафидан бир сўз ўтмаганида улар устидан ҳам ҳукм ўқилган бўлар эди. Улар ундан шак-шубҳададирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз ҳаммага амаллари(нинг жазо ёки мукофоти)ни тўла қилиб берур. У Зот уларнинг қилаётган ишларидан Хабардордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар қандай буюрилган бўлсангиз, ўшандоқ барқарор турингиз. Ҳаддингиздан ошмангиз. У Зот қилаётган ишларингизни Кўргувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир қисмида намозни тўкис адо этинг. Яхшиликлар ёмонликларни кетказур. Бу қулоқ солувчилар учун бир эслатмадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлардан олдинги асрлардан ер юзида бузғунчиликдан қайтарадиган кишилардан қолганлари бўлганда эди. Фақат озгинагина қолганларки, улар Биз нажот берган зотлардандир. Зулм қилган кимсалар эса маишатга берилиб кетиб, жиноятчиларга айландилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз хоҳлаганида одамларни битта миллат қилиб қўйган бўларди. Улар эса ҳар доим ихтилоф қилаверадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз раҳм қилган кимсалар бундан мустасно. Уларни шунинг учун яратди. Парвардигорингизнинг: «Жаҳаннамни жин ва одамларнинг ҳаммаси билан тўлдираман», деган сўзи тўла бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга пайғамбарлар ҳақидаги ҳар бир хабарни қалбингизни барқарорлаштириш учун қисса қилиб беряпмиз. Уларда сизга ҳақ, панд-насиҳат, мўминлар учун эслатма келди.