وَٱسْتَبَقَا ٱلْبَابَ وَقَدَّتْ قَمِيصَهُۥ مِن دُبُرٍ وَأَلْفَيَا سَيِّدَهَا لَدَا ٱلْبَابِ قَالَتْ مَا جَزَآءُ مَنْ أَرَادَ بِأَهْلِكَ سُوٓءًا إِلَّآ أَن يُسْجَنَ أَوْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭшик томон чопишдилар. Аёл унинг кўйлагини орқа тарафидан йиртиб юборди. Эшик олдида аёлнинг хожасига дуч келдилар. Аёл деди: «Сенинг оилангга ёмонлик қилмоқчи бўлганнинг жазоси фақатгина зиндон ёки аламли азобдир».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour25. (Иккаласи ҳам) эшик томонга чопишди ва (Зулайҳо Юсуфга етиб олиб) унинг кўйлагини орқа томондан йиртиб юборди. Эшик олдида эса (Зулайҳонинг) хожаси — эрига йўлиқиб қолишди. (Шунда Зулайҳо эрига қараб): «Сенинг оилангга ёмонлик қилмоқчи бўлган кимсанинг жазоси ё зиндон, ёки аламли азобдир», деди.