وَدَخَلَ مَعَهُ ٱلسِّجْنَ فَتَيَانِ قَالَ أَحَدُهُمَآ إِنِّىٓ أَرَىٰنِىٓ أَعْصِرُ خَمْرًا وَقَالَ ٱلْـَٔاخَرُ إِنِّىٓ أَرَىٰنِىٓ أَحْمِلُ فَوْقَ رَأْسِى خُبْزًا تَأْكُلُ ٱلطَّيْرُ مِنْهُ نَبِّئْنَا بِتَأْوِيلِهِۦٓ إِنَّا نَرَىٰكَ مِنَ ٱلْمُحْسِنِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЗиндонга у билан бирга яна икки йигит тушган эди. Улардан бири деди: «Мен тушимда шароб тайёрлаётган эмишман». Бошқаси эса: «Мен бошим устида нон кўтариб турганмишман, қушлар ундан чўқиётган эмишлар. Сен бизга шунинг таъбирини айтиб бер. Сенинг яхши ишлар қилувчи одам эканингни кўриб турибмиз», деди.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour36. Зиндонга у билан бирга яна икки йигит тушган эди. Улардан бири (яъни, илгари ҳокимнинг соқийси бўлган йигит): «Мен тушимда шароб тайёрлаётган эмишман», деди. Бошқаси эса (яъни, илгари ҳокимнинг новвойи бўлган йигит): «Мен бошим устида нон кўтариб турганмишман, қушлар ундан еяётган эмишлар. Сен бизга шунинг таъбирини айтиб берсанг. Биз сенинг чиройли амаллар қилгувчи киши эканлигингни кўриб турибмиз», деди.