فَلَمَّا ذَهَبُوا۟ بِهِۦ وَأَجْمَعُوٓا۟ أَن يَجْعَلُوهُ فِى غَيَٰبَتِ ٱلْجُبِّ وَأَوْحَيْنَآ إِلَيْهِ لَتُنَبِّئَنَّهُم بِأَمْرِهِمْ هَٰذَا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни олиб кетиб, қудуқ қаърига ташлашга қарор қилганларида, Биз унга шундай ваҳий қилдик: «Сен, албатта, уларга бу қилмишлари ҳақида хабар берурсан, ўшанда улар сени сезмайдилар ҳам».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour15. Бас, қачонки уни олиб кетишиб, сўнгра қудуқ қаърига ташлашга қасд қилган вақтларида, Биз унга (Юсуфга): «Сен албатта (вақти келиб) оға-иниларингга бу қилмишлари ҳақида хабар берурсан. Улар (ўшанда, сен Юсуф эканингни) сезмайдилар ҳам», деб ваҳий қилдик.