فَلَمَّا ٱسْتَيْـَٔسُوا۟ مِنْهُ خَلَصُوا۟ نَجِيًّا قَالَ كَبِيرُهُمْ أَلَمْ تَعْلَمُوٓا۟ أَنَّ أَبَاكُمْ قَدْ أَخَذَ عَلَيْكُم مَّوْثِقًا مِّنَ ٱللَّهِ وَمِن قَبْلُ مَا فَرَّطتُمْ فِى يُوسُفَ فَلَنْ أَبْرَحَ ٱلْأَرْضَ حَتَّىٰ يَأْذَنَ لِىٓ أَبِىٓ أَوْ يَحْكُمَ ٱللَّهُ لِى وَهُوَ خَيْرُ ٱلْحَٰكِمِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУндан умидлари узилгач, яширинча маслаҳатлашдилар. Катталари деди: «Отангиз сизлардан Аллоҳни ўртага қўйиб аҳд олганини билмайсизларми? Олдинроқ Юсуф борасида ҳам хатога йўл қўйган эдингизлар. Энди мен то отам рухсат бермагунича ёки Аллоҳ менга Ўз ҳукмини чиқармагунича бу ерни тарк этмайман. У ҳукм қилгувчиларнинг энг яхшисидир».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour80. Энди қачонки ундан умидлари узилгач, (оға-инилар) бир четга чиқиб хуфёна маслаҳатлашдилар. Уларнинг катталари айтди: «Оталарингиз сизларнинг устингизда Аллоҳдан васиқа (яъни, аҳд-паймонингизни) олиб қолганини унутдингизми?! Илгари Юсуф тўғрисида ҳам шундай сусткашлик қилган эдинглар. Бас, то отам менга изн бермагунича ёки Аллоҳ менинг фойдамга ҳукм қилмагунича (яъни, инимиз озод бўлмагунича) мана шу ердан ҳаргиз жилмайман. У зот (Аллоҳ) ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидир».