Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Парвардигорингиз осмонлару ерни олти кунда яратиб, кейин Аршга кўтарилган Аллоҳдир. У ишнинг тадбирини қилади. Унинг изнисиз ҳеч бир шафоатчи бўлмас. Мана шу Аллоҳ Парвардигорингиздир. Унга бандалик қилингиз. Эслатма-ибрат олмайсизларми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲаммангизнинг қайтишингиз Унгадир. Бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. У Зот дастлаб яратади. Кейин эса иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларни адолат билан мукофотлаш учун бу ишни яна қайта қилади. Куфр келтирганларга кофир бўлганлари учун қайноқ сувдан иборат ичимлик ва аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, қуёшни зиё, ойни эса нур қилди. Йиллар сонини ва ҳисобни билиб олишингиз учун уни манзилларга бўлиб қўйди. Аллоҳ уни фақат ҳақ билан яратди. У Зот оятларни биладиган қавм учун батафсил баён қилади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмонлару ерда яратиб қўйган нарсаларда тақво қиладиган қавм учун оят-аломатлар бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган, дунё ҳаётининг ўзигагина рози бўлиб, фақат ўша билан хотиржам бўлган кимсалар ҳамда Бизнинг оятларимиздан ғофил қолган кимсалар...
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин қандай амал қилишингизни кўриш учун сизларни уларнинг ортидан заминга халифа (ўринбосар) қилиб қўйдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳ истаганида мен уни тиловат қилмаган бўлардим ва (Аллоҳ) уни сизларга ўргатмаган бўларди. Ахир ундан олдин ҳам бир умр сизларнинг орангизда яшаб турдим-ку! Ақлингизни ишлатмайсизми?»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга туҳмат қилган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Жиноятчилар, албатта, нажот топмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамлар биргина динда эдилар. Кейин бўлиниб кетдилар. Парвардигорингиз тарафидан айтилган сўз бўлмаганида эди, талашиб-тортишаётган нарсалари ҳақида уларнинг ўрталарида ҳукм қилинган бўлур эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар: «Унга Парвардигори томонидан бир белги тушса эди», дейдилар. Айтинг: «Ғайб ёлғиз Аллоҳникидир. Бас, кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчиларданман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамларга етган зарардан кейин раҳматни тоттирсак, баногоҳ, улар оятларимиз ҳақида макр қилурлар. Айтинг: «Аллоҳ энг тез макр қиладиган Зотдир. Албатта, элчиларимиз қилаётган макрларингизни ёзиб борурлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, сизларни қуруқлик ва денгизда юргизур. То сизлар кемада бўлиб, у майин шамол билан уларни (сизларни) олиб кетаётганида ва улар бундан хурсанд бўлганларида, бир қаттиқ шамол келур ҳамда уларнинг устига ҳар тарафдан тўлқин келиб, ўзларининг гирдобда қолганларини билганларида чин ихлос билан Аллоҳга шундай илтижо қилурлар: «Агар мана шундан бизга нажот берсанг, албатта, шукр қилгувчилардан бўлурмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ уларга нажот бергач, баногоҳ, улар ер юзида ноҳақ зўравонлик қилурлар. Эй одамлар, бу зўравонлигингиз фақат ўзингизнинг зиёнингизгадир. Бу дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Кейин Бизга қайтишингиз бор. Ўшанда Биз сизларга қилиб ўтган амалларингиз ҳақида хабар берурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, бу дунё ҳаёти худди Биз осмондан ёғдирган сувга ўхшайди. Одамлар ва ҳайвонлар ейдиган ўсимликлар унга аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, безанганида ва замин аҳли ўзларини қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни вайронага айлантириб қўюрмиз, гўё кечагина обод бўлмагандек бўлиб қолур. Тафаккур қиладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЧиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир. Уларнинг юзларини на қаролик ва на хорлик қоплар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда абадий қолурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁмон амаллар қилганлар учун эса ёмонликларига яраша ёмон жазо бўлур. Уларни хорлик ўраб олур. Улар учун Аллоҳ тарафидан бирон-бир ҳимоячи бўлмас. Гўё юзларига қоронғу кечадан бир парчаси қоплагандек бўлур. Ана ўшалар дўзах эгалари бўлиб, у жойда абадий қолурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎша ерда ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган ишдан хабардор бўлур ва ҳақиқий хожалари Аллоҳга қайтарилурлар. Ҳамда ўзларича тўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўладир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур? Ким қулоқ ва кўзларга эгалик қилур? Ким ўликдан тирикни, тирикдан эса ўликни чиқарур? Ким барча ишларни тадбир қилиб турур?» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Шунда сиз айтинг: «Тақво қилмайсизларми?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМана шу Аллоҳ ҳақиқий Павардигорингиздир. Ҳақдан кейин эса фақат йўлдан озиш бор, холос. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасизлар?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Бутларингиз орасида дастлаб ўзи яратиб, кейин яна қайта ярата оладигани борми?!» Айтинг: «Аллоҳ дастлаб Ўзи яратиб, кейин яна Ўзи қайта яратур. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасизлар?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУшбу Қуръон Аллоҳдан бошқа биров томонидан тўқилган эмас. Балки у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У оламларнинг Парвардигори тарафидандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки ўзи тўқиган, дейдиларми? Айтинг: «Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сурани келтиринг, Аллоҳдан бошқа кучингиз етганича одамингизни чақиринг».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг орасида унга ишонадиганлари ҳам бор. Уларнинг орасида унга ишонмайдиганлари ҳам бор. Парвардигорингиз бузғунчи кимсаларни жуда яхши билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар орасида сизга қулоқ соладиганлари ҳам бор. Ўзлари ақлларини ишлатмасалар, сиз гарангларга эшиттира олармидингиз?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг орасида сизга қарайдиганлари ҳам бор. Ўзлари кўрмасалар, кўзи кўрларни ҳидоят қила олармидингиз?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга уларга ваъда қилган нарсаларимизнинг айримларини кўрсатамиз ёки сизни вафот эттирамиз. (Ҳар икки ҳолатда ҳам) уларнинг қайтар жойи Бизгадир. Кейин уларнинг қилган ишларига Аллоҳ гувоҳ бўлур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир умматга бир пайғамбар. Пайғамбари келса, улар орасида адолат билан ҳукм қилинади ва уларга зулм қилинмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Мен ўзимга бирон фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайман. Фақат ва фақат Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Ҳар бир умматнинг ўз ажали бор. Ажали келганда бир соатга бўлсин, ортга ҳам, олдга ҳам сура олмайдилар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Айтинглар-чи, агар У Зотнинг азоби сизларга кечаси ё кундузи келса, бу жиноятчилар у азобнинг нимасига шошилмоқдалар?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЗулм қилган ҳар бир жонга ер юзидаги ҳамма нарса берилса, ҳаммасини фидо қилган бўларди. Азобни кўрганларида ичларида надомат чекдилар. Улар ўртасида адолат ила ҳукм чиқарилди. Улар зулм қилинмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй одамлар, сизларга Парвардигорингиз тарафидан бир насиҳат, дилларингиздаги нарсаларга шифо ҳамда мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳнинг фазлу раҳмати билан, шу билан шод-хуррам бўлсинлар. Бу улар тўплаётган нарсалардан яхшироқдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Айтинглар-чи, Аллоҳ сизларга бир ризқ нозил қилса, уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз». Айтинг: «Бу ишга Аллоҳ изн бердими ёки Аллоҳга туҳмат қиляпсизларми?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга ёлғон тўқиётганлар Қиёмат куни ҳақида нима деб ўйлар эканлар? Аллоҳ одамларга фазлу марҳаматли Зотдир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиз нима билан машғул бўлманг ва у ҳақда Қуръондан бирон (оят) ўқиманг, сизлар нима иш қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиб турдик. Еру осмондаги заррача, ундан ҳам кичикроқ ва каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий эмас. (Ҳаммаси) Очиқ Китобда бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Буюк муваффақият мана шудир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБу дунёда озгина фойдаланиш бор. Кейин қайтар жойлари Бизгадир. Кейин кофир бўлиб ўтганлари учун уларга қаттиқ азобни тоттирурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнга Нуҳнинг хабарини тиловат қилиб беринг. У қавмига шундай деганди: «Эй қавмим, сизларга туришим ва Аллоҳнинг оятларини эслатишим оғирлик қилаётган бўлса, бас, мен Аллоҳга таваккул қилдим, сизлар эса бутларингиз билан ишингизни қилаверингиз. Кейин ишингиз ўзингизга ноаниқ бўлиб қолмасин. Сўнгра менга муҳлат ҳам бермасдан ҳукмингизни ижро этаверингиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар юз ўгирсангиз, мен сизлардан ҳақ сўрамадим. Ажримни фақат Аллоҳ берур. Мен мусулмонлардан бўлишга буюрилганман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни ёлғончига чиқардилар. Биз унга ва у билан бирга кемага чиққанларга нажот бердик. Уларни халифалар қилдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса ғарқ этдик. Огоҳлантирилганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан кейин Мусо ва Ҳорунни Фиръавн ва унинг аъёнига оятларимиз билан юбордик. Улар мутакаббирлик қилдилар. (Шу билан) улар жиноятчи қавм бўлдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар дедилар: «Биз ота-боболаримизни шу динда топганмиз. Энди сен бизни ундан буриш учун ва иккингиз ер юзига ҳукмрон бўлиб олишингиз учун келдингми? Биз сизларга ишонувчи эмасмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФиръавн ва унинг аъёни фитна қилишидан қўрқиб, Мусога қавмидан бир зурриётгина иймон келтирди. Фиръавн ер юзида ғолиб эди. У аниқ ҳаддан ошганлардандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Фиръавн ва унинг лашкарлари зулму тажвовуз ила уларнинг ортидан қувди. У ғарқ бўлишга келиб қолганида: «Бани Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Биз Бани Исроилни ишончли ерга жойлаштирдик. Уларга ҳалол ризқ ато этдик. То уларга илм келгунига қадар ихтилоф қилмадилар. Албатта, Аллоҳ Қиёмат куни уларнинг ўзаро қилган ихтилофларига ҳакамлик қилур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ўзларидан олдин ўтган кимсаларнинг кунлари каби (ҳолатдан) бошқа нарсани кутмаяптилар. Айтинг: «Кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчиларданман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин пайғамбарларимиз ва иймон келтирганларга нажот берурмиз. Шундай қилиб, мўминларга нажот бериш зиммамиздаги бурч бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар Аллоҳ сизга бир зарар етказмоқчи бўлса, уни Ўзидан бошқа ҳеч кимса кетказа олмас. Агар сизга бир яхшилик қилишни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилгувчи бўлмас. Бандаларидан Ўзи истаганига уни етказур. У Кечиримли ва Раҳмли Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз тарафидан ҳақ келди. Ким ҳидоят йўлидан юрса, ўзи учун юради. Ким адашса, ўзининг зарарига адашади. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎзингизга ваҳий қилинган нарсага эргашинг ва то Аллоҳ Ўз ҳукмини чиқаргунига қадар сабр қилинг. У ҳукм қилгувчиларнинг энг яхшисидир.