هُوَ ٱلَّذِى جَعَلَ ٱلشَّمْسَ ضِيَآءً وَٱلْقَمَرَ نُورًا وَقَدَّرَهُۥ مَنَازِلَ لِتَعْلَمُوا۟ عَدَدَ ٱلسِّنِينَ وَٱلْحِسَابَ مَا خَلَقَ ٱللَّهُ ذَٰلِكَ إِلَّا بِٱلْحَقِّ يُفَصِّلُ ٱلْـَٔايَٰتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, қуёшни зиё, ойни эса нур қилди. Йиллар сонини ва ҳисобни билиб олишингиз учун уни манзилларга бўлиб қўйди. Аллоҳ уни фақат ҳақ билан яратди. У Зот оятларни биладиган қавм учун батафсил баён қилади.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour5. У (Аллоҳ) қуёшни (кундузлари) зиё сочгувчи, ойни эса (кечалари) нур — ёруғлик қилган ва сизлар йилларнинг саноғини ҳамда (вақтларнинг) ҳисобини билишларингиз учун уни (яъни, ойни бир қанча) манзил-буржларга бўлиб қўйган Зотдир. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ бу (борлиқни) ҳақ (қонун ва мақсад) билан яратди. У зот биладиган қавм учун Ўз оятларини муфассал баён қилур.