وَمِنْهُم مَّن يُؤْمِنُ بِهِۦ وَمِنْهُم مَّن لَّا يُؤْمِنُ بِهِۦ وَرَبُّكَ أَعْلَمُ بِٱلْمُفْسِدِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг орасида унга ишонадиганлари ҳам бор. Уларнинг орасида унга ишонмайдиганлари ҳам бор. Парвардигорингиз бузғунчи кимсаларни жуда яхши билгувчидир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour40. Уларнинг (яъни, мушрикларнинг) орасида унга (Қуръонга) ишонадиганлари ҳам бор. Уларнинг орасида унга ишонмайдиганлари ҳам бордир. Парвардигорингиз бузғунчи кимсаларни жуда яхши билгувчидир.