وَيَقُولُونَ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ ءَايَةٌ مِّن رَّبِّهِۦ فَقُلْ إِنَّمَا ٱلْغَيْبُ لِلَّهِ فَٱنتَظِرُوٓا۟ إِنِّى مَعَكُم مِّنَ ٱلْمُنتَظِرِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар: «Унга Парвардигори томонидан бир белги тушса эди», дейдилар. Айтинг: «Ғайб ёлғиз Аллоҳникидир. Бас, кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчиларданман».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour20. Улар: «Унга (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) Парвардигори томонидан оят-мўъжиза тушса эди», дейдилар. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Ғайб (яъни, келажак ва инсон идрокидан махфий бўлган барча нарсалар билими) фақат Аллоҳникидир. Бас, кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кўз тутгувчиларданман».