وَيَسْتَنۢبِـُٔونَكَ أَحَقٌّ هُوَ قُلْ إِى وَرَبِّىٓ إِنَّهُۥ لَحَقٌّ وَمَآ أَنتُم بِمُعْجِزِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан: «У ҳақми?» - деб сўрарлар. Айтинг: «Ҳа, Парвардигоримга қасамки, албатта, у ҳақдир. Сизлар ундан қочиб-қутулгувчи эмассизлар».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour53. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиздан: «У (ваъда қилинган азоб) ҳақми?», деб сўрайдилар. Айтинг: «Ҳа, Парвардигоримга қасамки, албатта у ҳақдир. Сизлар (ундан) қочиб қутулгувчи эмассизлар».