أَكَانَ لِلنَّاسِ عَجَبًا أَنْ أَوْحَيْنَآ إِلَىٰ رَجُلٍ مِّنْهُمْ أَنْ أَنذِرِ ٱلنَّاسَ وَبَشِّرِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَنَّ لَهُمْ قَدَمَ صِدْقٍ عِندَ رَبِّهِمْ قَالَ ٱلْكَٰفِرُونَ إِنَّ هَٰذَا لَسَٰحِرٌ مُّبِينٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамларга ўзларининг орасидан бир кишига ваҳий юбориб: «Одамларни огоҳлантиринг, иймон келтирганларга эса Парвардигорлари ҳузурида чин бир мартаба борлигидан хушхабар беринг», деганимиз қизиқ туюлдими? Кофирлар: «Бу аниқ сеҳргардир», дедилар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour2. Бу одамлар учун ўзларидан бўлган бир кишига (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга, кофир) кимсаларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг, иймон келтирган зотларга эса улар учун Парвардигорлари ҳузурида азалий рост мартаба борлиги ҳақида хушхабар етказинг, деб ваҳий юборганимиз қизиқ туюлдими?! Кофирлар: «Дарҳақиқат, бу (яъни, Муҳаммад) зўр сеҳргардир», дедилар.