وَمَا تَكُونُ فِى شَأْنٍ وَمَا تَتْلُوا۟ مِنْهُ مِن قُرْءَانٍ وَلَا تَعْمَلُونَ مِنْ عَمَلٍ إِلَّا كُنَّا عَلَيْكُمْ شُهُودًا إِذْ تُفِيضُونَ فِيهِ وَمَا يَعْزُبُ عَن رَّبِّكَ مِن مِّثْقَالِ ذَرَّةٍ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَا فِى ٱلسَّمَآءِ وَلَآ أَصْغَرَ مِن ذَٰلِكَ وَلَآ أَكْبَرَ إِلَّا فِى كِتَٰبٍ مُّبِينٍ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиз нима билан машғул бўлманг ва у ҳақда Қуръондан бирон (оят) ўқиманг, сизлар нима иш қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиб турдик. Еру осмондаги заррача, ундан ҳам кичикроқ ва каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий эмас. (Ҳаммаси) Очиқ Китобда бор.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour61. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз қандай иш (билан) машғул бўлманг ва у (иш) ҳақида Қуръондан бирон оят ўқиманг, (эй инсонлар), сизлар қандай амални қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда, албатта Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлурмиз. Еру осмондаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичикроқ (ёки) каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий бўлмас — албатта, очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) мавжуд бўлур.