Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан пардаланган, қулоқларимизда оғирлик, сен билан бизнинг орамизда эса бир тўсиқ бор. Бас, сен ҳам ўз ишингни қилавер, биз ҳам ўз ишимизни қилгувчилармиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Мен ҳам сизларга ўхшаган бир одамман, холос. Менга ваҳий қилиндики, дарҳақиқат, илоҳингиз бир илоҳдир. Бас, Унга тўғри бўлинглар ва Ундан мағфират сўранглар. Мушриклар ҳолига вой».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизлар заминни икки кунда яратиб қўйган Зотга ҳақиқатан куфр келтиряпсизларми ва Унга бошқаларни тенглаштиряпсизларми? У оламлар Парвардигоридир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин самога юзланди. У тутун эди. Унга ва ерга: «Ихтиёран ёки мажбуран келинглар», деган эди, улар: «Ўз ихтиёримиз билан келдик», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, икки кунда етти осмонларни барпо этиб, ҳар бир самога нима иш қилишини ваҳий қилди. Дунё осмонини чироқлар билан безадик. Ва сақладик. Бу Азиз ва Билгувчи Зотнинг тақдиридир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОд (қабиласи) ер юзида ноҳақ катта кетдилар ва: «Биздан ҳам кучлироқ ким бор экан?» - дедилар. Уларни яратган Аллоҳ улардан кўра қудратлироқ эканини билмасмидилар?! Улар Бизнинг оятларимизни инкор қилардилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнга етиб келишганида эса ўз қулоқлари, кўзлари ва терилари ўзларига қарши қилиб ўтган ишларига гувоҳлик берадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз уларга «дўстлар» тайёрлаб қўйдик. Ана ўшалар уларга олдидагию ортидаги ишларини чиройли қилиб кўрсатдилар. Шу билан улардан олдинги умматларда ўтган инсу жинларга келган азоб уларга ҳам ҳақ бўлиб қолди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБу жазо Аллоҳга душман бўлганларнинг жазосидир. У дўзахдир. Улар учун у ерда мангу қолиш бордир. Оятларимизни инкор қиладиганларининг жазоси шудир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингизмиз. У ерда сизларга кўнгилларингиз тусаган нарса муҳайё қилинади. У ерда сизлар учун истаган нарсангиз бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга даъват этиб, ўзи ҳам солиҳ амал қилиб: «Мен мусулмонларданман», дейдиган одамдан ҳам чиройлироқ гап айтадиган ким бор экан?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯхшилик билан ёмонлик тенг бўлмас. Энг гўзал тарзда ўзингизни мудофаа қилинг. Қарабсизки, сиз билан унинг ўртасидаги адоват илиқ дўстликка айланиб турибди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКеча ва кундуз ҳам, қуёш ва ой ҳам Унинг оятларидандир. Қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинглар, агар Унга бандалик қиладиган бўлсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕрни қуруқ ҳолда кўришингиз ҳам Унинг оятларидандир. Унинг устига ёмғир ёғдирган пайтимизда титради ва униб-ўсди. Дарҳақиқат, уни тирилтирган Зот ўликларни тирилтиргувчи Зотдир ва У ҳар ишга Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга айтилаётган бу гаплар сиздан олдинги пайғамбарларга айтилган гаплардан бошқа нарса эмас. Дарҳақиқат, Парвардигорингиз мағфират ва аламли азоб соҳибидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз уни ажамча Қуръон қилганимизда эди: «Оятлари тафсилоти билан берилса эди, арабга ажамчами», деган бўлардилар. Айтинг: «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир. Иймон келтирмаганларнинг эса қулоқларида оғирлик бўлиб, у уларнинг устига (қопланган) кўрликдир. Ана ўшалар узоқ жойдан чақириладилар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Мусога Китобни бердик. У ҳақда ҳам ихтилоф қилинган. Парвардигорингиз тарафидан бир сўз ўтмаганида эди, улар ўртасида ҳукм чиқарилган бўларди. Улар у ҳақда аниқ шубҳа-гумондадирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим бирон яхши иш қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса ҳам ўзигадир. Парвардигорингиз бандаларга зулм қилгувчи эмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСоат илми Унга қайтарилур. Меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, ҳар бир аёлнинг нимага ҳомиладор бўлиши ва нимани туғиши ҳам У Зотнинг илми билангина бўлади. Уларга: «Қани Менинг шерикларим», деб нидо қилган кунда улар: «Эътироф этамизки, орамизда бунга биронта гувоҳ йўқ», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИнсон яхшилик сўраб дуо қилишдан зерикмайди. Агар унга бир ёмонлик етса, ноумид бўлгувчи, тушкунликка тушгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБир мусибатга йўлиққанидан кейин унга Ўзимиз тарафимиздан бир раҳмат таъмини берсак: «Бу ўзи менинг ҳаққимдир. Мен, Қиёмат қоим бўлади, деб ўйламайман. Агар Парвардигоримга қайтариладиган бўлсам ҳам, аниқки, Унинг ҳузурида менга аталган яхшилик бор», дейиши тайин. Биз, албатта, куфр келтирганларга қилган ишлари ҳақида хабар берурмиз ва уларга, албатта, қаттиқ азобни тоттирурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ тарафидан бўлса ва унга куфр келтираётган бўлсангизлар, узоқ тортишув ичида қолган одамдан ҳам адашганроқ ким бор?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОгоҳ бўлингизким, улар Парвардигорларига рўбарў бўлишдан шак-шубҳададирлар. Огоҳ бўлингизким, У ҳар нарсани иҳота қилиб олгувчидир.