Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШаҳарлар онаси ва унинг атрофидагиларни огоҳлантиришингиз учун, шак-шубҳасиз бўлган тўпланиш кунидан огоҳлантиришингиз учун сизга арабий Қуръонни мана шундай нозил қилдик. Бир гуруҳ жаннатдадир. Бир гуруҳ дўзахдадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар Аллоҳ хоҳлаганида уларни битта уммат қилиб қўйган бўларди. Лекин Ўзи истаган одамни Ўз раҳматига дохил қилади. Золимлар учун эса бирон дўст ҳам, мададкор ҳам йўқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚайси бир нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳгадир. Ана шу Аллоҳ Парвардигоримдир. Унгагина таваккул қилдим ва Унгагина илтижо қилурман.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмонлару ернинг яратувчиси. Сизлар учун ўзларингиздан жуфтларни ва чорва ҳайвонларидан жуфтларни яратди. Шу орқали сизларни кўпайтиради. Ҳеч нарса Унга ўхшаш эмас. У Эшитгувчи ва Кўргувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмонлару ернинг калитлари Уникидир. Ўзи хоҳлаган одамга ризқни кенг қилиб беради ва танг қилиб беради. Албатта, У ҳамма нарсани Билгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга диндан Нуҳга буюрган нарсани шариат айлади. Сизга ваҳий қилганимиз ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрганимиз шуки, динни барпо қилинглар ва унда гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетманглар. Сиз даъват қилаётган нарса мушрикларга оғирлик қилди. Аллоҳ унга Ўзи истаган одамни саралаб олади ва Ўзига илтижо қилган одамни ҳидоят қилади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга илм-ҳужжат келганидан кейингина ўзаро адоватлашиб, гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетдилар. Парвардигорингиз тарафидан белгиланган муддатгача бир сўз ўтмаганида эди, улар ўртасида ҳукм чиқарилган бўларди. Улардан кейинги китоб мерос қилиб берилганлар у ҳақда шак-шубҳададирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунинг учун даъват этинг ва қандай буюрилган бўлсангиз, ўшандай барқарор туринг. Айтинг: «Аллоҳ нозил қилган Китобга иймон келтирдим ва сизларнинг орангизда адолат қилишга буюрилдим. Аллоҳ бизнинг Парвардигоримиз ва сизларнинг Парвардигорингиздир. Биз учун ўзимизнинг амалларимиз, сизлар учун ўзингизнинг амалларингиз. Биз билан сизларнинг орамизда ҳеч қандай ҳужжатлашиш йўқ. Аллоҳ ўртамизни жамлайди. Қайтиб бориш Унгадир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳнинг дини қабул қилинганидан кейин у ҳақда талашиб-тортишадиганларнинг ҳужжати Парвардигорлари наздида беҳудадир. Уларга қарши ғазаб бор. Улар учун қаттиқ азоб бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, ҳақ китобни ва мезонни нозил қилди. Сиз қаердан биласиз, Қиёмат яқин бўлса, ажаб эмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнга иймон келтирмаганлар уни шошилтирадилар. Иймон келтирганлар эса ундан қўрқувчидирлар ва унинг ҳақ эканини биладилар. Огоҳ бўлингизким, Қиёмат ҳақида талашиб-тортишадиганлар узоқ залолатдадирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим охират ҳосилини истаса, унга шу ҳосилни зиёда қилурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, унга ўшандан берурмиз ва унинг учун охиратда ҳеч қандай насиба бўлмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЗолимларни ўз қилмишларидан қўрққан ҳолларида кўрасиз. У (азоб) уларга тушгувчидир. Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар эса жаннатларнинг боғларидадирлар. Улар учун Парвардигорлари ҳузурида истаган нарсалари бордир. Бу улкан фазлдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМана шу иймон келтириб, яхши амаллар қиладиган бандаларига Аллоҳ берадиган хушхабардир. Айтинг: «Бунинг учун сизлардан ажр сўрамайман. Фақат дўстлик, яқинликни сўрайман, холос». Ким бир яхшилик қилса, унга янада яхшиликни зиёда қиламиз. Аллоҳ кечирадиган ва миннатдорчиликни қабул қиладиган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, бандаларидан тавбани қабул қилади, ёмонликларни кечиради ва сизлар қилаётган ишларни билади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтириб, яхши амалларни қилган зотларнинг дуоларини ижобат айлайди ва уларга Ўз фазлидан кўпайтириб беради. Кофирлар учун қаттиқ азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйганида ер юзида ҳадларидан ошиб кетган бўлардилар. Лекин Ўзи истаган миқдорда нозил қилади. Дарҳақиқат, У бандаларини кўриб, хабардор бўлиб турадиган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, умидларини узганларидан кейин ёмғир ёғдиради ва раҳматини кенг ёяди. У Валий (дўст) ва Ҳамид (мақтовга лойиқ) Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОсмонлару ернинг яратилиши ва уларда (Аллоҳ) тарқатиб юборган жониворлар Унинг оятларидандир. У агар истаса, уларни жамлашга Қодир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга қайси бир мусибат етса, ўз қўлларингиз билан қилган ишларингиз туфайли бўлади. Яна ҳам кўпларни кечириб юборади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлар ер юзида қочиб кета оладиган кимсалар эмассиз. Сизлар учун Аллоҳдан бошқа бирон дўст ҳам, мададкор ҳам йўқ.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар истаса, шамолни тўхтатиб қўяди. Бас, улар денгиз устида қотиб қоладилар. Бу ишда ҳар бир шукр қиладиган сабрли одам учун оятлар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга берилган ҳар бир нарса дунё ҳаётининг матосидир. Аллоҳнинг ҳузуридагиси эса иймон келтирган ва Парвардигорларига таваккул қиладиганлар учун яхшироқ ва боқийроқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўминларки, катта гуноҳлар ва бузуқликларга яқин бормайдилар. Ғазаб қилган пайтларида эса кечириб юборадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўминларки, Парвардигорларининг чақириқларига итоат этадилар, намозни тўкис адо қиладилар. Уларнинг иши ўзаро шўродир ва Биз берган ризқдан инфоқ қиладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁмонликнинг жазоси ўзига ўхшаган яна бир ёмонликдир. Ким кечириб, ислоҳ қилса, бас, унинг ажри Аллоҳгадир. Албатта, У золимларни севмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФақат одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик этадиганларгагина қарши йўл бор. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ кимни адаштириб қўйган бўлса, ундан кейин унга бирон дўст йўқдир. Золимларни кўрасизки, азобни кўрган пайтларида: «Қайтишга бирон йўл бормикин», деб қоладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган дўстлар топилмади. Аллоҳ кимни адаштириб қўйган бўлса, энди унга ҳеч қандай йўл йўқ.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ тарафидан ортга қайтиш йўқ бўлган бир кун келишидан олдин Парвардигорингизнинг чақириқларига итоат этинглар. У кунда сизлар учун бирон паноҳ топадиган жой ҳам, инкор қилиш имкони ҳам бўлмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар юз ўгирсалар, бас, Биз сизни уларга қўриқчи қилиб юбормаганмиз. Зиммангизда етказиб қўйиш бор, холос. Биз инсонга Ўзимиз тарафимиздан бир раҳмат таъмини берсак, у хурсанд бўлди. Агар уларга ўз қўллари қилган ишлари туфайли бир ёмонлик етса, бас, инсон зоти кўрнамакдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки ўғил ва қизларни жуфт қилиб беради. Хоҳлаган одамини эса туғмас қилиб қўяди. У Билимдон ва Қодир Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБирон одам учун Аллоҳ у билан гаплашмоғи дуруст эмас. Фақат ваҳий-илҳом орқали ё парда ортидан ёки бир элчини юбориб, Ўз изни ила Ўзи истаган гапни ваҳий қилиши бундан мустасно. Албатта, У Олий ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунингдек, сизга ўз амримиз ила бир руҳни ваҳий қилдик. Сиз китоб нима, иймон нима, билмас эдингиз. Лекин уни бир нур айладикки, у билан бандаларимиздан истаган одамимизни ҳидоят қиламиз. Албатта, сиз тўғри йўлга бошлайсиз.