Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳнинг оятлари ҳақида фақат куфр келтирганларгина талашиб-тортишадилар. Бас, сизни уларнинг шаҳарларда кезиб юришлари алдаб қўймасин!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан олдин Нуҳ қавми ва ундан кейинги фирқалар ҳам ёлғончига чиқарганлар. Ҳар бир миллат ўзининг пайғамбарини тутишга қасд қилган ва ботил билан талашиб-тортишиб, у билан ҳақни енгмоқчи бўлганлар. Бас, уларнинг ўзларини ушладим. Менинг азобим қандай бўлди?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлар устига ҳам Парвардигорингизнинг Сўзи мана шундай ҳақ бўлган. Албатта, улар дўзах эгаларидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАршни кўтариб турадиганлар ва унинг атрофидагилар Парвардигорларига ҳамду сано айтиш билан тасбеҳ айтадилар ва У Зотга иймон келтирадилар ҳамда иймон келтирганларни мағфират қилишини сўрайдилар: «Парвардигоро, ҳамма нарсани Ўз раҳматинг ва илминг ила қамраб олгансан. Бас, тавба қилиб, йўлингга эргашганларни мағфират айлагин ва уларни дўзах азобидан сақлагин».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга киритгин. Дарҳақиқат, Сен Азиз ва Ҳаким Зотсан.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни ёмонликлардан асрагин. Ўша куни Сен кимни ёмонликлардан асрасанг, бас, унга раҳм қилибсан. Ана шу буюк муваффақиятдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Парвардигоро, бизни икки марта ўлдирдинг ва икки марта тирилтирдинг. Гуноҳларимизга иқрор бўлдик. Энди бундан чиқишга бирон йўл борми?»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБунга сабаб ёлғиз Аллоҳга чақирилганингизда куфр келтирдингиз. Унга ширк келтиришга чақирилганингизда эса иймон келтирдингиз. Бас, ҳукм Олий ва Буюк Аллоҳникидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, сизларга Ўз оятларини кўрсатади ва сизларга осмондан ризқ ёғдиради. Фақат илтижо қиладиганларгина ибрат оладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ юксак мартабали Арш соҳибидир. У Ўз амри ила Ўзи истаган бандасига учрашув кунидан огоҳлантириш учун ваҳий нозил қилади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар зоҳир бўлган кунда Аллоҳга улардан ҳеч нарса яширин қолмас. Бу кун мулк кимники? Ёлғиз Қаҳҳор Аллоҳники?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБугун ҳар бир жон қилган ишига яраша жазо ёки мукофот олади. Бугун зулм йўқдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ тез ҳисоб олгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга Биз тарафимиздан ҳақ келганида дедилар: «У билан бирга иймон келтирганларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини тирик қолдиринглар». Кофирларнинг найранглари залолатдан ўзга нарса эмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо деди: «Мен ўзимнинг Парвардигорим ва сизларнинг Парвардигорингиздан ҳар бир ҳисоб кунига иймон келтирмайдиган мутакаббирдан паноҳ беришини сўрайман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФиръавн хонадонидан бўлган, иймонини яшириб юрадиган бир мўмин киши деди: «Бир кишини: «Парвардигорим Аллоҳдир», дегани учун ўлдирасизларми?! Ҳолбуки, у сизларга Парвардигорингиз тарафидан ҳужжатлар келтирди. Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўз бўйнига. Агар ростгўй бўлса, сизларга у ваъда қилаётган нарсаларнинг айримлари етиб қолади-ку! Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошгувчи, ёлғончи кимсани ҳидоят қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Эй қавмим, бугун мулк сизники, шу ерда ғолибсизлар. Агар бизга Аллоҳнинг азоби келиб қолса, бизга ким ёрдам беради?!» Фиръавн деди: «Мен сизларга ўзим кўраётган нарсадан бошқа нарсани кўрсатмасман ва сизларни фақат тўғри йўлга бошларман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ кунда ортга қараб қочасизлар. Сизлар учун Аллоҳдан ҳимоя қиладиган кимса бўлмас. Кимни Аллоҳ адаштириб қўйган бўлса, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи йўқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, олдин сизларга Юсуф ҳужжатлар келтирганди. У олиб келган нарсадан тинимсиз шубҳаланавердинглар. У ҳалок бўлганидан кейин эса: «Ундан кейин Аллоҳ пайғамбар юбормайди», дединглар. Ҳаддан ошадиган, шак келтирадиган кимсани Аллоҳ мана шундай адаштириб қўяди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳнинг оятлари ҳақида ҳужжатсиз тортишадиганлар Аллоҳ тарафидан ҳам, иймон келтирганлар тарафидан ҳам катта нафратга йўлиқадилар. Аллоҳ ҳар бир мутакаббир, зўравон қалбни мана шундай муҳрлаб қўяди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСамо йўлларига етиб, Мусонинг илоҳини кўрсам. Мен уни аниқ ёлғончи, деб ўйлайман». Фиръавнга ўзининг ёмон иши мана шундай чиройли кўринди ва у йўлдан тўсилди. Фиръавннинг макри муваффақиятсизликдан ўзга нарса эмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим бир ёмонлик қилса, фақат ўшанга яраша жазо олади. Эркак бўлсин, аёл бўлсин, ким мўмин бўлгани ҳолда бир яхшилик қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирадилар. Унда беҳисоб ризқланадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлар мени Аллоҳга куфр келтиришим ва Унга ўзим билмайдиган нарсани шерик қилишимга даъват этяпсизлар. Мен эса сизларни Азиз ва Мағфиратли Зот сари чорламоқдаман.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, Аллоҳ у кишини улар қилган макрнинг ёмонликларидан асраб қолди. Фиръавн аҳлини эса ёмон азоб ўраб олди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМутакаббирлик қилганлар айтдилар: «Дарҳақиқат, биз ҳаммамиз ундамиз. Албатта, Аллоҳ бандалар ўртасида ҳукм этиб бўлди».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Биз элчиларимизга ва иймон келтирганларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар турадиган кунда ҳам мадад берурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўр билан кўзи очиқ тенг бўлмас. Иймон келтириб, яхши ишларни қилганлар билан ёмонлик қилувчи ҳам. Жуда оз ибратланасизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, ором олишингиз учун сизларга кечани яратди. Кундузни эса ёруғ айлади. Аллоҳ одамларга фазлу марҳаматли Зотдир. Лекин кўп одамлар шукр қилмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, сизларга ерни қароргоҳ, самони эса том айлади. Сизларга шакл бериб, суратингизни чиройли қилди. Сизларга ҳалол-пок ризқ берди. Ўша Аллоҳ Парвардигорингиздир. Бас, оламлар парвардигори Аллоҳ баракотли бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, сизларни тупроқдан, кейин нутфадан, кейин лахта қондан яратди. Кейин сизларни гўдак қилиб чиқарди. Кейин балоғатга етасизлар. Кейин чол бўласизлар. Сизлардан кимдир олдинроқ вафот этиб кетади. Белгиланган муддатга қадар етиб боришингиз учун. Шоядки, ақл юритсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар шундай кимсаларки, Китобни ва Биз пайғамбарларимиз орқали юборган нарсани ёлғонга чиқардилар. Бас, яқинда билиб оладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, сиздан олдин ҳам пайғамбарларни юборганмиз. Улар орасида сизга қисса қилиб берганларимиз ҳам бор, қисса қилиб бермаганларимиз ҳам бор. Бирон пайғамбар бирон оятни Аллоҳнинг изнисиз олиб келмаган. Аллоҳнинг фармони келганда ҳақ ила ҳукм чиқарилгай. Ўшанда бузғунчилар муваффақиятсизликка учрайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлар учун уларда манфаатлар бордир. Токи уларнинг устида дилларингиздаги ҳожатингизга эришишларинг учун уларнинг устига ва кемаларнинг устига миндириб қўйилдингиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр юзида сайр қилиб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар ташламайдиларми?! Улар булардан кўра кўпроқ, кучлироқ ва заминда каттароқ из қолдирган эдилар-ку! Уларга касб қилиб топганлари асқотмади-ку!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга пайғамбарлари ҳужжатлар келтирганларида ўзларидаги илм билан қувондилар ва уларни ўзлари масхара қилган нарсалари қамраб олди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАзобимизни кўришгач: «Ёлғиз Аллоҳга иймон келтирдик, У Зотга шерик қилиб юрган бутларимиздан тондик», деб қоладилар.